Gilon
Гилон, Гелон — Эрондаги тарихий вилоят. Каспий денгизининг жанубиғарбий соҳилида жойлашган. Мил.ав. ВИИИ аср — мил. ВИ асрларда Гилон ҳудудида гел қабиласи (ҳозирги гилонлар аждоди, вилоят номи ҳам шундан олинган) яшаган. ВИИИ—ИХ асрларда Гилонни араблар босиб олган. 1307—70 йиллар мўғулларга тобе бўлган. 1370 йилдан ХВИ асргача Гилоннинг шарқий қисми — Лохижонда Саидлар давлати бўлган. Гилоннинг асосий қисми 1385 йилдан Амир Темур ва Темурийлар давлати, ХВИ аср бошидан Эрон сафавийлари таркибида. Эрон инқилоби (1905-11) ва 1918-21 йилларда Эрондаги миллий озодлик ҳаракатининг муҳим маркази бўлган. Хусусан, Гилоннинг Рашт ш.да Гилон республикаси, мавжуд бўлган. Гилон Эроннинг энг бой вилоятларидан бири бўлиб, ўрта асрларда айниқса ўзининг ипаги билан шуҳрат қозонган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Эрон географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |