Giperglikemiya
Qiyofa
Гипергликемиа (гипер... ва юн. глйкйс — ширин, ҳаима — қон) — қонда қанднинг нормадан кўп бўлиши, яъни 120 мг % ёки 6 ммол/л дан (СИ системаси бўйича) ошиб кетиши. Вақтинчалик гипергликемиа соғлом кишиларда кўп ширинлик ёки углеводга бой овқатлар истеъмол қилинганда, зўр бериб жисмоний иш қилганда, қаттиқ оғриқ тутганда, руҳий кечинмаларда кузатилади. Гипергликемиа қандли диабет касаллигининг асосий белгиси бўлиб, эндокрин безлар, хусусан меъда ости бези фаолиятининг бузилиши оқибатида келиб чиққан касалликларда, шунингдек, баъзи жигар касалликлари (вирусли гепатит, сирроз) ҳам рўй бериши мумкин.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |