Ливиядаги Злитен мозаикасидан парча (Лептис Магна), э.а. ИИ-аср. Унда (чапдан ўнгга) трациан мурмиллон билан олишмоқда, ҳопломахус бошқа, ҳакамга ютқазганини хабар қилаётган мурмиллон билан турипти, яна бир гладиатор жанг қилмоқда.

Гладиатор (лот. гладиус — „қилич“[1]) Қадимги Римда томошабинларни завқлантириш учун бошқа бир гладиатор, йиртқич ҳайвонлар ёки жиноятчилар билан ўлгунча урушадиган жангчидир. Баъзи гладиаторлар ўз ҳаётларини таҳликага қўярак жангга қўшилардилар. Бироқ гладиаторларнинг аксариятини қуллар, асирлар ва жиноятчилар ташкил этарди.

Гладиатор яхши урушишдан хориж, Рим ҳарб этикетини намойиш этиши керак. Бу билан у олқиш қозонади. Баҳолаш томошабинларга боғлиқ. Бу юқори ҳам бўла олади, паст ҳам.

Гладиатор жангларининг асл манбаи баҳслидир. Эрамиздан аввалги ИИИ асрда Пун урушлари даврида, кейинроқ Рим Империясида сиёсий ва ижтимоий ҳаётнинг бир навига айланган.[1] Ўйиннинг халқ томонидан севилиши ўйинларга янада кўп пул харжланишига олиб келди.

Ўйин энг юксак нуқтасига эрамиздан аввалги И ва эрамизнинг ИИ асрлари орасида етди. Рим Империясининг бўҳрони даврида ҳам ўйин ўз аҳамиятини сақлаб қолди. Христиан императорлари гладиатор жангларини эрамизнинг В асрида ман этишди. Бундан сўнг гладиатор ўйинлари расмий ўлароқ ташкил этилмайди.

Келиб чиқиши

Эрамиздан аввалги И асрда тарихчи Дамашқлик Николас ўйиннинг илдизи этрусклардан келганига ишонарди. Бир авлод сўнгра Рим тарихчиси Ливи илк гладиатор маросимининг Кампаниянлар тарафидан э.а. 310-йилда Самнитлар устидан ғалабани нишонлаш учун ўтказилганини ёзган. Эрамизнинг ВИИ асрида Севилиялик Исидор ланиста (гладиаторлар раҳбари) сўзининг этруск тилида „жаллод“ маъносини берадиган сўздан келишига гувоҳлик берди. Рим тарихчилари гладиатор ўйинларининг хориждан (катта эҳтимол билан этрусклардан) келганини қайд этишган.

Аммо бутун далиллар кампаниялик манбани тасдиқлайди. Билинган энг биринчи гладиатор мактаби (луди) Кампанияда (Cапуа) жойлашган. Кампанияда ерлашган қабр фрескаларида дубулға таққан, найзали ва қалқонли жангчилар тасвир этилган. Бу фрескалар билан солиштирганда этруск қабр фрескалари паст савияли ва кейинги даврларга оид.

Ливи илк Рим гладиатор жангининг Карфагенга қарши бўлган И Пун урушида, э.а. 264-йилда ўтказилганини қайд этган. Қорамол бозорида Брут Перанинг шарафига учта гладиатор жанги ўтказилган.

Ливининг ҳисоблари эрта Рим гладиатор жангларининг мотам ва қурбонлик функсияларини бажаришини айтади ва сўнгра гладиатор томошасидаги театр маданиятини бундай қайд этади: муҳташам кўринишли, юксак савияда қуролланган ва зирҳланган хоин варварлар Рим темири ва азамати билан идора этилар эдилар. Оддий римликлар саховатли бир шаклда азаматли ҳарбий ғаниматларни илоҳларга бағишлар эдилар. Уларнинг иттифоқчилари бўлган кампанияликлар эса кечки овқатда истироҳат этиш учун гладиаторларни томошага қўяр эдилар. Баъзи гуруҳ ва тоифалар ҳам ўюнчилар қаторига қўшиларди. Аксар гладиаторлар Рим душманлари каби қуролланиб, зирҳланардилар. Гладиатор учун энг муваффақиятли танлов олий шаклда урушиш ва ёки ўлиш эди.

Ривожи

Э.а. 216-йилда Марк Эмили Лепидин шарафига йигирма икки жуфт гладиатор билан Рим Форуми номли ерда уч кунлик жанг ташкил этилди. Ўн йил сўнг африкалик Сиспион отаси ва амакиси учун жанг уюштирди. Навбатдаги қайдга олинган ўйин э.а. 183-йили Публи Лисини Красин аза маросимида ташкил этилган. Уч кун давом этган ўйинда 120 гладиатор иштирок этган, халққа текин гўшт улашилган.[2] Э.а. 105-йилда консуллар варвар жангларининг давлат тарафидан дастакланишига йўл очишди. Бундан кейин бу кенг ёйилди. Луди (давлат ўйинлари) юқори элита тарафидан молиялаштирилар ва Юпитер каби илоҳларга бағишланар эди.

Юқори нуқтаси

Рақибини мағлуб этган гладиатор (1872-йилда Жеан-Леон чизган сурат).

Охирги Республиканинг сўнгги йилларига қадар гладиатор ўйинлари ўзига ҳам дастак топа билди. Гладиаторлар машқчилар ва соҳиблари учун бир бизнес соҳаси эди. Овоз йиғиш учун сиёсатчилар бу нав ўйинлардан ҳам фойдаланишар эди.

Гладиатор соҳиблиги ва гладиатор мактаблари Рим сиёсатининг тамал тошига айлана бошлаганди. Э.а. 65-йили Юлий Қайсар йигирма йил аввал ўлган отасининг шарафига гладиатор ўйинини ташкил этди. Катта миқдорда қарзи бўлмасига қарамай у кумуш зирҳли 320 жуфт гладиатордан фойдаланди. Қайсар янада кўп гладиатор йиғишни истаса-да, сенат Спартак исёнини эсда тутиб, 320 дан ортиғига ижозат бермади. Римда 320 жуфтдан ошиқ гладиатор сақлаш тақиқланган эди. Қайсар нафақат миқёс ва харжда, балки мотам маросимлари учун белгиланган одатларда ҳам ҳаддан ошганди.

Йиртқич ҳайвонлар билан ўтказиладиган гладиатор томошалари нафақат Республикада, балки унинг хорижларида ҳам кенг ёйила бошлаганди. Қайсарнинг қатлидан ва Рим Фуқаролар Урушидан сўнг ижтимоий ва ёки диний шартларини шакллантириш учун ўйинлар устидан империя назорати қўйилди. Рим элитасини бўҳрондан қутқариш учун ўйин харжларини чеклайдиган қонун қабул этилди. Ўйинларда қиймати 25,000 диноридан ($500,000) ошмаган кўпи билан 120 гладиатордан фойдаланиш мумкин эди. Бундан қиммат ўйинларни фақат Империя ўтказа оларди, бунда ҳам гладиатор нархи 180,000 диноридан ($3,6 миллион) ортмаслиги лозим эди.[3][4] Эрамизнинг 108-йилида Тражан Дакия устидан ғалабани нишонлаш учун 10 минг гладиатор ва 11 минг йиртқич ҳайвон билан 123 кунлик гладиатор ўйинларини ташкил этди. Бундан кейин ўйинлар маблағи яна назоратдан чиқди. Эрамизнинг 177-йилида Марcус Аурелиус ўйинларга алоқадор янги қонун қабул этди, бироқ унинг ўғли Cоммодус бу қонунни бекор қилди.

Гладиаторлар

Бир-бири билан урушаётган икки рақиб гладиатор

Империяда гладиатор тижорати кенг ёйилган эди. Рим ҳарбий муваффақиятлари давлат маъданларида ислатиш, амфитеатрларда томошага қўйилиш ёки шунчаки сотиш учун келтирилган асир аскарлар сонини кундан-кунга орттирди. Масалан, яҳудий кўтарилишидан сўнг, гладиатор мактабларида яҳудийлар сони сезиларли кўпайди. Кейинроқ эса уларга таълим берилмай, тўғри кураш ареналарига юборилди. Асир тушган аскарларга гладиатор жанглари худди бир ҳадя эди.

Гладиатор мактабларига кўнгилли ўлароқ қўшилган ёки қилган жинояти жазосини олиш учун келтирилганлар ҳам бор эди. Римликлар учун „гладиатор“ сўзи муаллимига содиқ таълим кўрган жангчи маъносини билдирар эди.

Косиблар ва уйсизлар учун гладиатор мактаблари жанг қилиш муқобили сифатида доимий емак ва бошпана таклиф этарди. Гладиаторлар уларга берилган ҳадяларни ўзлари учун сақлаб қолишлари мумкин эди. Тиберий баъзи гладиаторларга юқори маблағ маош берар эди. Марк Антоний гладиаторларни ўзининг хусусий тансоқчилари этиб тайинлаганди.

Аёл гладиаторлар

Эрамизнинг 60-йилидан эътиборан аёл гладиаторлар пайдо бўла бошлашди. 66-йилда эса Нероннинг Эфиопиялик жангчи аёл гладиаторлари бор эди. Нуфузли римликлар ўз истироҳатларини янада қизиқарлироқ қилиш учун аёл жангчилардан фойдаланишар эди. 89-йилда Домисиан даврида аёл гладиаторлар билан митти гладиаторлар орасида жанг кечирилган. Эрамизнинг иккинчи йилида Амазон ва Ахилла исмли икки аёл гладиатор курашида ғолиб аниқланмаган. Аёл гладиаторлар эркак ҳамкасблари билан айни тарзда таълим ва муносабат кўришарди. Бироқ 200-йилда аёллардан гладиатор жангларида фойдаланиш ман этилди.[5][6]

Гладиатор императорлар

Калигула, Тит, Адриан, Луций, Каракалла, Гета ва Дидиус Юлианус аренада жангларда иштирок этишган, лекин улар учун хавф жуда оз эди. Тарихчилар томонидан руҳий касаллиги иддао этилган Клавдийнинг портда қармоққа илинган бир наҳанг билан жанг қилгани ривоят қилинади.

Cоммодус бу ўйинларнинг ашаддий иштирокчиси эди. Бу масалада душман бўлган Сенат унга қарши эди, аммо аксарият аҳоли уни дастаклаганини гумон қилиш мумкин. У оддий жанглардан кўра ҳайвонларни (арслон, туяқуш) узоқдан камон ё найза билан ўлдиришни хуш кўрарди.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Эллиот, Ж. Гладиадорес: Ла муэрте cомо эспеcтácуло. Ҳисториа й Вида.Нº452, стр. 64-73
  2. ↑ Ливй, 39.46.2.
  3. ↑ Энcйcлопаэдиа Романа.
  4. ↑ Қийматлар АҚШ долларига тақрибан ўгирилган. Бунда Қадимги Римдаги буғдой, мусаллас ва гўшт нархларига таянилди (Манба (Wайбаcк Мачине сайтида 10-феврал 2013-йил санасида архивланган)).
  5. ↑ Тацит. Анали 15.32.3
  6. ↑ Стевен Муррай.Фемале Гладиаторс оф тҳе Анcиэнт Роман Wорлд, Жоурнал оф Cомбативе Спорт, июл 2003. Қаралди: 11-июл 2007

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил