Глюкоза (юнонча глйкйс — ширин), узум шакари, декстроза — табиатда кўп учрайдиган углевод; гексозаларга, яъни углерод атомлари 6 та бўлган моносаҳаридларга киради. Рангсиз кристалл модда. Мол. м. 180,16. Суюқланиш температураси 146,5°, сувда яхши эрийди, оптик фаол, кугбланган нурни ўнгга буради. Вируслардан тортиб юксак ўсимликлар ва умуртқали ҳайвонлар (жумладан одам)гача барча тирик организмларнинг зарур таркибий қисми. У барча организмлардаги аксари синтез ва парчаланиш реаксияларида қатнашади. Саноатда крахмални гидролизлаб олинади. Қандолатчиликда, тиббиётда ишлатилади.

Одам ва ҳайвонлар тўқимасида Глукоза захирадаги углевод — гликогетга айланиши мумкин. У кўпгина моддалар алмашинуви реаксияларида қатнашади, углеводлар алмашинувининг асосий қисмини ташкил этади. Организмлар учун асосий энергия манбаи ҳисобланади. Одам крнида тахминан 100 мг Глукоза бўлиб, унинг миқдори гормонлар (қаранг Гормонал регуляция) ва марказий нерв системаси томонидан бошқарилади. У организмда сув режимини бошқаради, ҳужайралар фаолиятини изга солади, заҳарли моддаларни зарарсизлантиради, юракнинг мускул вазифасини оширади, томирларни кенгайтиради, сийдик ажралишини тезлаштиради ва бошқалар. Кўпгина касалликларда қонда Глукоза миқдори ошади (қаранг Гипергликемия), натижада у сийдик билан ажралиб чиқа бошлайди.

Глукоза препаратларидан тиббиётда кенг фойдаланилади.

Манбалар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил