Gradiyent
Градиент (лот. градиэнс — одимловчи) — 1) физик катталик (босим, температура, намлик ва б.)нинг фазода ёки бирор ўқ йўналишида масофа бўйича ўзгариш ўлчови. Мас, босим Г.и босимнинг масофа бўйича ўзгариш тезлигини ифодалайди, потенсиал энергия Г.и таъсир этувчи кучга, электр потенсиал Г.и электр майдон кучланганлигига тенг ва ҳоказо; 2) математикада фазодаги бир нуқтадан иккинчи нуқтагача бўлган масофада қиймати ўзгарадиган катталикнинг энг тез ўзгарадиган юналишини кўрсатадиган вектор. 3) биология да организм ёки органларнинг тузилиши ва улар физиологик хоссаларининг маълум ўқ бўйича ўзгариши миқдори. Г. ўрганилаётган хосса (мас, қон босими, температура)нинг кўрилаётган жойдан узоклашган сари аста-секин камайиб (сусайиб) боришини, мас, ҳайвон танасининг турли жойларида ва ўсимликларнинг турли қисмларида қон босими, температура, нафас олиш тезлиги ва б. хоссаларининг бир хил бўлмаслигини ифодалайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |