HC CSKA Moscow
ҲC CСКА Мосcоw (1946-йилдан ҳозиргача, русча: ЦСКА Москва, Центральный Спортивный Клуб Армии, (таржимаси: Армия марказий спорт

клуби)) – Москвада жойлашган рус профессионал хоккей клуби. „ҲC CСКА Мосcоw“ хоккей клуби Континентал хоккей лигасида (КҲЛ) Тарасов дивизиони аъзоси ҳисобланади. „ҲC CСКА Мосcоw“ хоккей клуби ғарбда „Марказий Қизил Армия“ ёки „Қизил Армия жамоаси“ деб номланади. Чунки клуб ўтмишда Совет армияси билан боғлиқ бўлган ва халқ орасида Қизил Армия деб номланган эди. „ҲC CСКА Мосcоw“ хоккей клуби тарихдаги бошқа жамоалардан кўра кўпроқ Совет чемпионати ғолиби бўлган. „ҲC CСКА Мосcоw“ хоккей клуби Россиянинг энг йирик нефт компанияси ҳисобланадиган Роснефтга тегишлидир.
Тўққизта дивизион чемпионлиги ва олтита Континентал кубогидан ташқари, „ҲC CСКА Мосcоw“ хоккей клуби беш марта Гагарин кубоги финалига чиқди. „ҲC CСКА Мосcоw“ хоккей клуби Гагарин кубогини 2019 ва 2022-йилларда қўлга киритишга муваффақ бўлди. „ҲC CСКА Мосcоw“ хоккей клуби, шунингдек, бир мавсумда Континентал кубоги ва Гагарин кубогини қўлга киритган биринчи клуб бўлиб қолмоқда.
2018-йилда, эски Муз саройида 50 дан ортиқ мавсум ўтказгандан сўнг, „ҲC CСКА Мосcоw“ хоккей клуби жамоаси янги аренага кўчиб ўтди. Шундан сўнг, бу арена энди CСКА Арена деб атала бошлади. Ушбу арена „ҲC CСКА Мосcоw“ хоккей клубининг Москвадаги ҳозирги уй аренаси ҳисобланади.
Тарихи
Клуб 1946-йилда CДКА (Cентралнйй Дом Красной Армии – Қизил Армиянинг марказий уйи, Москвадаги Армия жамоат марказига тегишли) сифатида ташкил этилган. „ҲC CСКА Мосcоw“ хоккей клубининг номи 1952—1954-йилларда CДСА (Красной Армии, Совет Армиясига ўзгартирилган), 1955—1959-йилларда CСК МО (Мудофаа вазирлигининг марказий спорт клуби) номи билан танилган ва 1960-йилда ҳозирги номини олган.
Дастлабки йиллар
CСКА Совет Лигасидаги 46 йиллик фаолияти давомида 32 марта мунтазам чемпионатда ғолиб чиқди. Бу натижа билан у лига тарихидаги энг кўп чемпионат чемпионига айланди (1955-йилдан 1989-йилгача ва 1977-йилдан 1989-йилгача кетма-кет барча лига чемпионатларида ғалаба қозобди).
CСКА еврокубокларда ҳам худди шундай устунлик қилди. Клуб 1969-йилдан 1990-йилгача ва 1978-йилдан 1990-йилгача кетма-кет барча медалларни қўлга киритди. Жамоанинг биринчи мураббийи Анатолй Тарасов бўлган эди. Кейинчалик у Совет миллий хоккей терма жамоаси мураббийи сифатида машҳур бўлди. Тарасов 1946-йилдан 1975-йилгача кўпинча Қизил Армия жамоасини ёлғиз ёки мураббийлар билан бирга бошқарди. Жамоанинг энг катта муваффақият даври 1977-йилдан 1996-йилгача мураббий бўлган Виктор Тикҳонов мураббийлиги даврига тўғри келди.

Қизил Армия жамоаси Совет Иттифоқи даврида узоқ вақт ҳукмронлик қила олди, чунки бутун CСКА клуби Совет Армиясининг амалдаги бўлинмаси аъзоларидан иборат эди. Барча меҳнатга лаёқатли совет эркаклари армияда хизмат қилишлари керак бўлганлиги сабабли, жамоа Совет Иттифоқидаги энг яхши ёш хоккейчиларни жамоага тўғридан-тўғри жалб қила олар эди. Жамоадаги барча ўйинчилар Совет Армиясида тарбияланган офицерлар эди. Қизил Армия терма жамоаси ва Совет иттифоқи миллий хоккей терма жамоасининг рўйхатлари ўртасида жиддий ўхшашлик бор эди. Айнан шу 1950-йиллардан 1990-йилларнинг бошларигача Советларнинг халқаро хоккей бўйича деярли мутлақ устунлиги ортида турган омиллардан бири эди. 1980-йилларнинг охирига келиб, Қизил Армиянинг узоқ давом этган ҳукмронлиги бутун лигада иштирокчилар сонининг сезиларли даражада пасайишига олиб келди[1].
Хоккей тарихидаги энг кучли ҳужум чизиғидан бири 1980-йиллардаги КЛМ линияси эди. Бу ном уч хоккейчиининг фамилиясидан келиб чиққан: Владимир Крутов, Игор Ларионов ва Сергеи Макаров. Ҳимоячилар Виачеслав Фетисов ва Алехеи Касатоновлар билан биргаликда улар "Яшил бирлик" номи билан танилган эди. Чунки улар ўйинда яшил футболка кийишган эди. Беш кишилик жамоа ўн йил давомида Европа хоккейида асосий кучни ташкил этди. 1989-йилда барча беш ўйинчига НҲЛга боришга рухсат берилди. Натижада улар фаолиятида аралаш натижалар қайд этилди. Крутов НҲЛдаги энг қисқа карерасини „Ванcоувер Cануcкс“ клубида атиги бир мавсум давом эттирди; Макаров (1990-йилда Cалдер Мемориал Тропҳй совринини қўлга киритди) ва Касатонов 1997-йилга келиб НҲЛ вакили „Детроит Ред Wингс“ хоккей клуби билан бирга икки марта Станлей кубогини қўлга киритди.
Тикҳонов даврида жамоада интизом жуда қаттиқ бўлган эди. Унинг ўйинчилари йилига 11 ойгача машғулот ўтказишди ва ҳатто турмуш қурган бўлсалар ҳам, кўпинча машғулот лагерида (Армия казармаси) қолишга мажбур бўлишди. Бироқ, Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин бундай чекловлар бекор бўлди[2].
CСКА ва НҲЛ
CСКА 1975-йилдан 1991-йилгача НҲЛ жамоаларига қарши 36 та ўйин ўтказди (26 ғалаба, 8 мағлубият ва 2 дуранг). Ушбу ўйинларнинг 34 таси Супер серияси доирасида ўйналган эди. 1975-йил янги йил арафасида CСКА лиганинг энг зўр жамоаси (ва ўша йили якуний Станлей кубоги ғолиби) сифатида тан олинган „Монтреал Cанадиэнс“ хоккей клуби билан ўйнади. Ўйин 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Аммо ушбу ўйин тарихдаги энг зўр ўйинлардан бири сифатида эътироф этилди.
Яна бир эсда қоларли ўйин 1976-йил 11-январда, ўша пайтда Станлей кубоги чемпиони бўлган ва ўзининг юқори даражадаги ўйинлари учун „Броад Стреэт Буллиэс“ номи билан танилган „Пҳиладелпҳия Флерс“ хоккей клубига қарши ўтказилди.
„ҲC CСКА Мосcоw“ хоккей клуби битирувчилари НҲЛга катта таъсир кўрсатди. 1990-йилларнинг ўрталарида Сергеи Федоров, Владимир Константинов ва Вячеслав Козлов каби хоккейчилар ўзларини „Детроит Ред Wингс“ хоккей клубининг асосий аъзолари сифатида кўрсатдилар. Кейинчалик, уларга Фетисов ва Ларионов қўшилди ва улар Россия бешлигини ташкил этди. Ушбу беш ўйинчи 1997 ва 1998-йилларда 'Детроит Ред Wингс" хоккей клубининг кетма-кет Станлей кубоги чемпионатларида иштирок этишида жуда муҳим рол ўйнайди. Дмитри Миронов 1997-йил 13-июнда Константиновнинг фаолиятини якунлаган жароҳатидан сўнг, 1998-йилда „Россия бешлиги“ таркибига қўшилди. Константинов жароҳатига қарамай рўйхатда сақланганлиги сабабли, 1998-йилги жамоа Станлей кубогини ютган CСКА фахрийларининг энг катта контингентини (олти нафар) ташкил этади.
Посцовет тарихи
80-йилларнинг охири ва 90-йилларнинг бошларида „ҲC CСКА Мосcоw“ хоккей клуби позициялари сезиларли даражада заифлашди. Тикҳонов билан тўқнаш келгандан сўнг, CСКАнинг энг кўзга кўринган юлдузлари, жумладан Фетисов, Ларионов, Крутов ва Макаров жамоани НҲЛда ўз фаолиятини давом эттириш учун тарк этишди. 90-йилларда уларнинг кетидан Буре, Федоров ва Самсонов каби ёш истеъдодлар ҳам жамоани тарк этди.

Шунга қарамай, „ҲC CСКА Мосcоw“ хоккей клуби бир қатор кўргазмали ўйинларни ва 1992—1993-йилги мавсумда Америка хоккей ассоциацияси билан барча юлдузлар ўйинини ўтказди[3].
1990-йилларнинг охири ва 2000-йилларнинг бошларида, „Питцбургҳ Пенгуинс“ хоккей клуби жамоага қизиқиш билдирганидан сўнг, жамоа қисқача норасмий равишда „рус пингвинлари“ номи билан танилди[4]. Рус пингвинлари 1993—1994-йилги ИҲЛ мавсуми доирасида Халқаро хоккей лигасида 13 та ўйин ўтказди.
1996-йилда клуб раҳбарияти билан зиддиятдан сўнг, Тикҳонов ўзининг „ҲC CСКА Мосcоw“ деб номланган алоҳида жамоасини яратди. Бу жамоа икки мавсумни Россия Суперлигасида ўтказди ва 2002-йилда асл „CСКА Мосcоw“ хоккей клуби билан бирлашди.
КҲЛда
„ҲC CСКА Мосcоw“ хоккей клуби Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин ҳам Россиянинг энг кучли жамоаларидан бири бўлиб қолган бўлса-да, 2015-йилга қадар КҲЛда ҳам, ундан олдинги кубукларда ҳам чемпион бўла олмади. Шунингдек, „ҲC CСКА Мосcоw“ хоккей клуби узоқ вақт давомида Гагарин кубогини ҳам қўлга кирита олмади. 2008-йилдан 2016-йилгача жамоа Гагарин кубоги плей-оффининг конференсия ярим финалидан ўта олмади. Улар 2011-йилда плей-оффни умуман ўтказиб юборишди. 2015—2016-йилги мавсумда „ҲC CСКА Мосcоw“ хоккей клуби Гагарин кубоги финалига қадар етиб борди. Аммо, улар етти ўйинда Магнитогорскнинг „Металлург Магнитогорск“ хоккей жамоасига мағлуб бўлишди. 2018-2019-йилги мавсумда „ҲC CСКА Мосcоw“ хоккей клуби тўрт ўйинда "Авангард Омск" хоккей клубини мағлуб этиб, илк Гагарин кубогини қўлга киритди.
2022-йилда Россиянинг Украинага бостириб киришидан сўнг, Жоаким Нордстром ва Луcас Wаллмарк жамоани тарк этишга қарор қилишди[5][6]. 2021-йилги Гагарин кубоги финалида "Авангард Омск" хоккей клубига ютқазиб қўйган „ҲC CСКА Мосcоw“ хоккей клуби кейинги йили "Металлург Магнитогорск" хоккей клубига қарши иккинчи Гагарин кубогини ютиб олиш учун финалга чиқди.
-
Совет давридаги логотип
-
олдинги логотип
-
жорий логотип
Ютуқлар
Маҳаллий мусобақалар
Совет чемпионати лигаси чемпион (32 марта): 1947—1948, 1948—1949, 1949—1950, 1954—1955, 1955—1956, 1957—1958, 1958—1959, 1959—1960, 1960—1961, 1962—1963, 1963—1964, 1964—1965, 1965—1966, 1967—1968, 1969—1970, 1970—1971, 1971—1972, 1972—1973, 1974—1975, 1976—1977, 1977—1978, 1978—1979, 1979—1980, 1980—1981, 1981—1982, 1982—1983, 1983—1984, 1984—1985, 1985—1986, 1986—1987, 1987—1988, 1988—1989
Совет кубоги (хоккей) (12 марта): 1954, 1955, 1956, 1961, 1966, 1967, 1968, 1969, 1973, 1977, 1979, 1988
Вйсшая лигаси чемпиони (1): 1996—1997
Гагарин кубоги (2): 2019, 2022
Континентал кубоги (6 марта): 2014—2015, 2015—2016, 2016—2017, 2018—2019, 2019—2020, 2020—2021
Халқаро
Интерконтинентал кубоги (1): 1971—1972
ИИҲФ Европа кубоги (20 марта): 1969, 1970, 1971, 1972, 1973, 1974, 1976, 1978, 1979, 1980, 1981, 1982]], 1983, 1984, 1985, 1986, 1987, 1988, 1989, 1990
Спенглер кубоги (1): 1991
Пажулаҳти кубоги (1): 2005
Мавсум олди
Ҳоcкеядес (Валлéэ де Жоух) (2): 2017, 2018
Москва кубоги (4): 2010, 2011, 2013, 2017
Мунтазам мавсум КҲЛ натижалари
| Мавсум | Ўйин | Ғалаба | Қўшимча вақтлардаги ғалаба | Мағлубият | Қўшимча вақтлардаги мағлубият | Очко | Голлар(сафар ўйинида) | Голлар(уй ўйинида) | Натижа(дивизия) | Тўпурарлар | Плей-офф ўйинлари |
| 2008—2009 | 56 | 27 | 7 | 11 | 11 | 106 | 176 | 141 | 1-ўрин, Тарасов | Сергеи Широков | Конференсия чорак финалида мағлуб бўлди, 0-3 (Дйнамо Мосcоw) |
| 2009—2010 | 56 | 22 | 8 | 21 | 5 | 87 | 148 | 135 | 4-ўрин, Бобров | Денис Паршин | Конференсия чорак финалида мағлуб бўлди, 0-3 (ҲC МВД) |
| 2010—2011 | 54 | 13 | 7 | 28 | 6 | 59 | 136 | 159 | 5-ўрин, Бобров | Жан Марек | Саралаш босқичидан ўта олмади |
| 2011—2012 | 54 | 19 | 3 | 25 | 7 | 70 | 119 | 129 | 4-ўрин, Бобров | Сергеи Широков | Конференсия чорак финалида мағлуб бўлди, 1-4 (СКА Саинт Петерсбург) |
| 2012—2013 | 52 | 23 | 13 | 15 | 1 | 96 | 151 | 109 | 1-ўрин, Тарасов | Алехандер Радулов | Конференсия ярим финалида мағлуб бўлди, 1-4 (Дйнамо Мосcоw) |
| 2013—2014 | 54 | 25 | 7 | 20 | 2 | 91 | 130 | 118 | 5-ўрин, Бобров | Николаи Прокҳоркин | Конференсия чорак финалида мағлуб бўлди, 0-4 (СКА Саинт Петерсбург) |
| 2014—2015 | 60 | 39 | 10 | 9 | 2 | 139 | 207 | 98 | 1-ўрин, Тарасов | Алехандер Радулов | Конференсия финалида мағлуб бўлди, 3-4 (СКА Саинт Петерсбург) |
| 2015—2016 | 60 | 38 | 5 | 3 | 14 | 127 | 163 | 87 | 1-ўрин, Тарасов | Алехандер Радулов | Гагарин кубоги финалида мағлуб бўлди, 3-4 (Металлург Магнитогорск) |
| 2016—2017 | 60 | 41 | 3 | 8 | 8 | 137 | 183 | 110 | 1-ўрин, Тарасов | Кирилл Петров | Конференсия ярим финалида мағлуб бўлди, 2-4 (Локомотив Ярославл) |
| 2017—2018 | 56 | 35 | 9 | 11 | 1 | 124 | 175 | 89 | 1-ўрин, Тарасов | Махим Шалунов | Гагарин кубоги финалида мағлуб бўлди, 1-4 (Ак Барс Казан) |
| 2018—2019 | 62 | 43 | 10 | 9 | 0 | 106 | 191 | 75 | 1-ўрин, Тарасов | Микҳаил Григоренко | Гагарин кубоги чемпиони, 4-0 (Авангард Омск) |
| 2019—2020 | 62 | 40 | 5 | 13 | 4 | 94 | 202 | 99 | 1-ўрин, Тарасов | Кирилл Капризов | Конференсия чорак финалида ғалаба қозонди, 4-0 (Торпедо Низҳнй Новгород) CОВИД-19 пандемияси туфайли плей-офф бекор қилинди |
| 2020—2021 | 60 | 34 | 9 | 12 | 5 | 91 | 182 | 121 | 1-ўрин, Тарасов | Константин Окулов | Гагарин кубоги финалида мағлуб бўлди, 2-4 (Авангард Омск) |
| 2021—2022 | 47 | 18 | 11 | 13 | 5 | 63 | 120 | 107 | 1-ўрин, Тарасов | Микҳаил Григоренко | Гагарин кубоги чемпиони, 4-3 (Металлург Магнитогорск) |
Бош мураббийлар
Павел Коротков (1946—1947)
Анатолй Тарасов (1947—1960)
Алехандер Виноградов (1961)
Евгенй Бабич (1961 )
Анатолй Тарасов (1961—1970)
Борис Кулагин (1970)
Анатолй Тарасов (1970—1974)
Константин Локтев (1974—1977)
/
Виктор Тикҳонов (1977—1996)
Алехандер Волчков (1996—1998)
Борис Микҳаилов (1998—2000)
Владимир Крутов (2000—2001)
Ирек Гимаев (2001—2002)
Владимир Семенов (2002)
Виктор Тикҳонов (12002—2004)
Вячеслав Бйков (2004— 2009)
Сергеи Немчинов (2009—2011)
Жúлиус Šуплер (2011—2012)
Вячеслав Буцаев (2012)
Валери Брагин (2012)
Вячеслав Буцаев (2012—2013)
Жоҳн Торчетти (2013—2014)
Дмитри Кварталнов (2014—2017)
Игор Никитин (2017—2021)
Сергеи Федоров (2021-йилдан ҳозиргача )
Совет Иттифоқи парчалангунга қадар барча мураббийлар Совет Армиясида полковник унвонига эга эдилар.
Ўйинчилар
Жорий рўйхат
2022-йил 25-июн ҳолатига кўра[7][8];
Станлей кубоги ғолиблари
Ўйинчилар
- Сергеи Брйлин, 1991—1993, 1995, 2000, 2003
- Сергеи Федоров, 1986—1990, 1997, 1998, 2002
- Вячеслав Фетисов, 1978—1989, 1997, 1998
- Алехеи Гусаров, 1984—1991, 1996
- Валери Каменскй, 1985—1991, 1996
- Николаи Кҳабибулин, 1991—1994, 2004
- Владимир Константинов, 1984–91, 1997, 1998
- Вячеслав Козлов, 1991—1992, 2010—2011, 1997, 1998
- Никита Кучеров, 2009—2012, 2020, 2021
- Игор Ларионов, 1981—1989, 1997, 1998, 2002
- Владимир Малакҳов, 1988—1992, 2000
- Алехандер Могилнй, 1986—1989, 2000
- Сергеи Немчинов, 1982—1985, 1994, 2000
- Валери Ничушкин, 2016—2018, 2022
- Валери Зелепукин, 1987—1989, 1995
- Сергеи Зубов, 1988—1993, 1994, 1999
Франчайзинг рейтинги бўйича етакчилар
Бу жадвал франчайзинг тарихидаги энг яхши ўн очко тўплаган хоккейчилар рўйхатидир. Рақамлар ҳар бир якунланган Совет/МДҲ/ИҲЛ/РУС 2/РСЛ/КҲЛ мунтазам мавсумидан кейин янгиланади.
|
|
|
Мукофотлар ва кубоклар
Совет / Россия МВП
- Анатоли Фирсов: 1967—1968, 1968—1969, 1970—1971
- Валери Кҳарламов: 1971—1972, 1972—1973
- Владислав Третиак: 1973—1974, 1974—1975, 1975—1976, 1976—1977, 1980—1981, 1982—1983
- Борис Микҳаилов: 1977—1978, 1978—1979
- Сергеи Макаров: 1979—1980, 1984—1985, 1988—1989
- Виачеслав Фетисов: 1981—1982, 1985—1986
- Владимир Крутов: 1986—1987
- Игор Ларионов: 1987—1988
- Андреи Кҳомутов: 1989—1990
- Валери Каменскй: 1990—1991
- Олег Белов: 1995—1996
Чемпионат тўпурарлари
- Анатоли Фирсов: 1965—1966
- Виcтор Полупанов: 1966—1967
- Владимир Петров: 1969—1970, 1972—1973, 1974—1975, 1977—1978, 1978—1979
- Валери Кҳарламов: 1971—1972
- Вячеслав Анисин: 1973—1974
- Сергеи Макаров: 1979—1980, 1980—1981, 1981—1982, 1983—1984, 1984—1985, 1985—1986, 1986—1987, 1987—1988, 1988—1989
- Сергеи Мозякин: 2005—2006
Манбалар
- ↑ Меррон. „Руссианс регроуп он отҳер сиде оф тҳе ред лине“. ЭСПН.cом (2002-йил 14-феврал). Қаралди: 2009-йил 31-август.
- ↑ Меррон. „Руссианс регроуп он отҳер сиде оф тҳе ред лине“. ЭСПН.cом (2002-йил 14-феврал). Қаралди: 2009-йил 31-август.
- ↑ Аугустин, Мике. Америcан Ҳоcкей Ассоcиатион Суспендс Оператионс (эн). Саинт Паул Пионеэр Пресс (1993-йил 30-январ), с. 3C.
- ↑ Меррон. „Руссианс регроуп он отҳер сиде оф тҳе ред лине“. ЭСПН.cом (2002-йил 14-феврал). Қаралди: 2009-йил 31-август.
- ↑ „НҲЛ Суспендс Деалингс wитҳ КҲЛ ас Руссиа'с Украине Инвасион Импаcц Ҳоcкей Wорлд“. Форбес.
- ↑ „Снапшоц: КҲЛ Департурес, АҲЛ Сигнингс, НҲЛ Траде Маркет“.
- ↑ „Теам Ростер / CСКА“ (ин Руссиан). cска-ҳоcкей.ру. Ретриэвед 25 Жулй 2022.
- ↑ „CСКА Мосcоw ростер“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-08-08 санасида архивланган). www.кҳл.ру. Ретриэвед 25 Жулй 2022.
Ҳаволалар
- Расмий сайти (русча)