Hasharotlar

Ҳашоратлар (лотинча: Инсécта) — бўғимоёқли умуртқасиз ҳайвонлар синфи. Ер шарида 1,4 т
Табиатда ҳашаротлар турли-туман ва катта аҳамиятга эга. Улар бутун қуруқликни эгаллаган; айниқса сернам субтропик ерларда кўп тарқалган. Кўпчилиги ерда, қатор турлари сувда яшайди, баъзиларининг ҳаёти тупроқ билан боғлиқ. Ҳашаротлар хилма-хил маҳсулотлар билан озиқланиб, табиатда моддалар алмашинувида иштирок этади. Ҳашаротларнинг жуда кўп турлари ўсимликлар зарар-кунандалари; ҳайвонлар ва одамларга зарар келтиради. Ўсимликларни чанг-латиснанда ҳашарот ва бегона ўтларни йўқотишда ҳам ҳашаротларнинг роли катта (қаранг Энтомофаглар); фойдали ҳашаротлардан асалари, ипак қуртлар, лак берувчи червецлар қиммат-баҳо маҳсулот беради; айримлари овланадиган ҳайвонлар учун озуқа манбаи. Ҳашоратлар хилма-хиллиги ва уларнинг оламини энтомология фани, фойдали ҳашаротлардан амалиётда фойдаланиш ва зараркунанда ҳашаротларларга қарши кураш усулларини қишлоқ хўжалиги энтомологияси фани ўрганади.
Адабиётлар
- Вреднне и полезнне насекомне хлопчатника и других селскохозяйственннх култур Ўзбекистана. Т., 1977; Селско-хозяйственная энтомология. М., 1983; муродов С. А., Умумий энтомология курси, Т., 1986.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |