Ҳазел Кеэч (1987-йил 28-февралда туғилган), шунингдек, Росе Даwн исми билан танилган инглиз кино актрисаси ва модели бўлиб, Ҳиндистон теледастурлари ва филмларида пайдо бўлган. У Билла ва Бодйгуард филмларида, шунингдек, Сузуки рекламасида суратга тушган[1]. У 2013-йилда Бигг Босс 7 реалити кўрсатувида қатнашган.

Ҳазел Кеэч
Таваллуди 1987-йил 28-феврал (1987-02-28) (39 ёш)
Касби
  • Модел
  • актриса
Фаолият йиллари 2007-2016
Турмуш ўртоғи
Ювраж Сингҳ (турм. 2016)
Болалари 1 нафар

Ёшлик даври

Кеэч 1987-йил 28-февралда Англиянинг Эссекс шаҳрида туғилган. Унинг отаси британиялик онаси эса бихари миллатига мансуб ҳинд-маврикиялик ҳинду[2]. У Лондоннинг Редбриж шаҳридаги Беал ўрта мактабида таълим олди[3]. У ерда саҳна тадбирларида иштирок этган ва ҳинд классик рақси, инглиз рақси ва ғарбий замонавий рақсларни ўрганган.

Фаолияти

Ҳазел Сагарика Гҳатге ва Фатема Агаркар билан

Кеэч телевидение, кино ва саҳнада иштирок этган ва Британиянинг Агата Чристиэ Марпле дастурида рақсга тушган. ББC ҳужжатли кўрсатуви Cалл Тҳе Шоц унинг ҳинд филмларида ишлашини айтган[4]. У 2002-йилда Лондондаги промо-гастрол сафари учун Боллйwооднинг Бомбай Дреамс мусиқий гуруҳига қўшилади ва кейинги йили Wест Энд мусиқали Жосепҳ ва Амазинг Течниcолор Дреамcоат хорида куйлайди. У Ҳаррй Поттернингбир нечта филмларда қўшимча рол ижро этган.

Биг Босс 7

Ҳазел Кеэч 2013-йил сентябр ойида Ҳиндистоннинг машҳур Бигг Босс 7 телекўрсатувида пайдо бўлган, бироқ бир ҳафта ўтгач, у уйидан чиққан биринчи иштирокчига айланади. Кўрсатувдан кейин берган интервюсида у Пратюша Банержига нисбатан ғазабини билдириб: „У муаммо яратишни яхши кўради“ дейди[5].

Филмографияси

Йил Филм Рол Тил
2007 Билла Рҳеа, Ражешнинг куёви Тамил
2009 Киcк Телугу
2011 Бодйгуард Мая Капоор Ҳинд
2012 Махимум Аа Анте Амлапурам Ҳинд
2012 Кришнам Ванде Жагадгурум Телугу
2013 Ҳеэр анд Ҳеро Панжоб
2015 Дҳарам Санкат Меин Неэлананд Ҳинд
2016 Баанкей Ки Cразй Бараат

Шахсий ҳаёти

2015-йил 12-ноябрда Кеэч ҳиндистонлик крикетчи Ювраж Сингҳ билан унаштирилган. Улар 2016-йил 30-ноябрда турмуш қуришди.

Манбалар

  1. ↑ „Чристине Зедек — Тамил Аcтресс Галлерй стиллс имагес cлипс“. ИндиаГлитз. 2007-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июл 2012-йил.
  2. ↑ Гулшанкумар Wанкар. „Ювраж Сингҳ бласц Wестерн Унион фор денйинг моней то фианcéэ Ҳазел Кеэч“. Ҳиндустан Тимес (1-сентабр 2016-йил). Қаралди: 25-апрел 2019-йил.
  3. ↑ Роб Парсонс. „Wест Энд чорус гирл стрикес Боллйwоод голд“. Эвенинг Стандард (9-сентабр 2011-йил). 2013-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июл 2012-йил.
  4. ↑ „И тҳинк Боллйwоод ҳас чосен ме“. Дигитал Спй (26-сентабр 2011-йил). 2012-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июл 2012-йил.
  5. ↑ „Пратюша ликес то cреате проблемс: Ҳазел Кеэч“. Индиа Тодай. Қаралди: 22-сентабр 2013-йил.