Ҳелмут Коҳл (1996)

КОЛ (Коҳл) Гелмут (Ҳелмут) (1930.3.4, Людвигсхафен шаҳри) – Германия канслери (1982—98). Христиан-демократик иттифоқи (ХДИ) аъзоси (1947-йилдан), раиси (1973—76). Райнланд-Пфалс федерал ери бош вазири (1969—76). Германия бундестаги депутати (1976-йилдан). Бундестагдаги ХДИ ва Христиан-социал иттифоқи (ХСИ) бирлашган фраксияси раиси (1976—82). К. даврида немис халқининг бирлашиш орзуси 1989-йилда Берлин деворининг қулатилиши билан ушалди. 1990-йил 12-сентябрда Москвада Германия масаласини узил-кесил ҳал этиш тўғрисидаги шартнома имзоланди, ягона Германия давлати ташкил топди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил