Ҳошия — нақш мужассамотида асосий қисмлардан; бирор нарсанинг асосий қисмидан ажралиб турадиган чети, атрофи, зеҳи. Амалий безак санъатида нақш мужассамоти тузилишидаги муҳим қисм, бўлак; марказий май-дон ва уни ўраб турадиган Ҳ. нақшдан иборат мужассамот кенг тарқалган; баъ-зан безак фақат Ҳ. нақшдан иборат бўлади. Безатилаётган майдон (перс-пектива, нисбатлар)га қараб Ҳ. турлича (ингичка, йўғон каби) кенгликда бўлади; баъзан 2 параллел чизиқлар орасига ҳам нақшлар ишланади. Ҳ. нақшларни бир-биридан ажратиб туриш учун уларнинг орасига чизиладиган параллел тўғри чизиқдан бошлаб то мураккаб нақшларгача таркиб топади.