Ҳозиқ (асл исм-шарифи Жунайдулло Исломшайх ўғли) (ХВИИИ асрнинг охири, Ҳирот — 1843, Шаҳрисабз) — шоир, таржимон. ХИХ аср ўзбек адабиёти намояндаларидан бири.

1793—1800-йилларда Бухорога келган ва мадрасада таҳсил кўрган, тиб илмини ўрганган, шеърлар машқ қилган. „Ҳозиқ“ тахаллусини ҳам шу ерда олган. Мадрасани тугатгач, шу мадрасада имомлик қилган ва Амир Ҳайдар саройига яқинлашган. 1818-йил сарой аёнлари билан келиша олмай, Қўқонга кетган. Умархон уни яхши кутиб олган. Ҳозиқ Бухорода бошлаган „Юсуф ва Зулайҳо“ достонини тугаллаб, хонга тортиқ қилган. Бу ерда ҳам хон атрофидаги сарой аҳли билан келиша олмай, 1825-йилда Бухорога қайтган, сўнг Хоразмга борган ва Мунис, Огаҳий бошчилигидаги адабий гуруҳ таъсирида бўлган. Мунис вафот этгач, Оллоқулихон (1825—42) топшириғи билан „Равзат ус-сафо“ асарининг 1-жилди таржимасини ниҳоясига етказган. Сўнг яна Қўқонга қайтган. Амир Насруллоҳ 1842-йил Қўқонни эгаллагач, Ҳозиқ унинг таъқибидан Шаҳрисабзга қочган ва у ерда амирнинг ёлланган одамлари томонидан ўлдирилган.

Ҳозиқ ўзбек ва форс тилларида ижод қилган. Навоий, Фузулий, Бедил, Зебуннисо шеърларига мухаммаслар боғлаган. Лирикаси мавзуи ранг-баранг, унда замон норасоликлари, жоҳил ва одил ҳукмдорлар ҳақида мулоҳазалар билдирилган, севги ва муҳаббат тараннум этилган. Шеърларида замонасидаги ҳукмдорларни адолатга ундаган.

„Юсуф ва Зулайҳо“ досетонида ўзининг ижтимоий-фалсафий мулоҳазаларини, замон ва ҳукмдор ҳақидаги фикрларини баён этган. „Воқеоти исломий“ ва „Авлодлар шажараси“ рисолалари тарихий-биографик характерда. Маҳмуд Чағминийнинг тиббиётга оид араб тилида ёзган „Қонунча“ асарига форс тилида „Таҳқиқ ул-қавоид“ („Табобат асарларини ўрганиш“, 1822) номли шарҳ ёзган.

Ҳозиқнинг ўзбекча ва форсча шеърларидан тузилган девони Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти Санкт-Петербург бўлимида, „Юсуф ва Зулайҳо“ нинг 7 қўлёзмаси Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида, 2 девони Хўжандда, Конибодом шаҳридан топилган куллиёти эса хўжандлик адабиёцҳунос Э. Шодиев қўлида, айрим шеърлари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик интидаги қўлёзма баёз ва мажмуаларда сақланади.

Адабиёт

  • Қаюмов А., Ҳозиқ, Т., 1957; Ирисов А., НосировА., Низомиддинов И., Ўрта осиёлик қирқолим.Т., 1961;Ўзбек адабиёти тарихи [5 ж.ли|, 4-ж., Т., 1978; Қайюмов П., Тазкираи Қайюмий [Зж.ли],Бегали Қосимов