Википедияда исми Ҳумоюн бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ҳумоюн (1508.6.3 - 1556.27.1) -Бобурийлар давлати ҳукмдори (1530— 40, 1555—56).

1530-йил Ҳумоюннинг отаси Бобурнинг Ҳиндистондаги мулкларига эга бўлган. Секин-аста Гужарот, Ражпу-тан, Малвани ўз давлатига қўшиб олган. Лекин ўсиб бораётган ички низолар ва укалари Мирзо Комрон, Мирзо Феруз, Аскарий Мирзо ва Ҳиндол Мирзоларнинг мустақилликка интилишлари давлатни заифлаштирган. Бундан фойдаланган афғонларнинг сурийлар сулоласидан Шершоҳ Сурий Чауса шаҳри (1539) ва Қановуж шаҳри (1540) яқинида Ҳумоюннинг қўшинини енгиб, Деҳлини эгаллаган. Ҳумоюн Эронга қочиб ўтган. Эроннинг ҳарбий ёрдами билан Афғо-нистонни ўз тасарруфига олган. 1541-йил укаси Ҳиндолнинг пири бўлмиш Мир Али Акбар Жомийнинг қизи Ҳамида Бонуга уйланган. 1542-йил Акбар туғилган. Шершоҳ ўлимидан кейин (1545) Шим. Ҳиндистонда бошланган низолар мамлакатни сиёсий жиҳатдан парчалаб ташлаган. Шароитдан фойдаланиб Ҳумоюн Ҳиндистонга юриш бошлаган ва 1555-йил 27-май куни Сирхиндда бўлиб ўтган шиддатли жангда афғонлар енгилганлар. Бу ғалаба Шимолий Ҳиндистонда 2-марта бобурийлар сулоласи ҳукмронлигининг ўрнатилишини таъминлаган. Ҳумоюн ўз кутубхонаси зинасидан тушиб кетаётганда вафот этган. Ҳумоюн Ҳиндистонда бир неча маъмурий ислоҳотлар ўтказган. Унинг даврида Мир Сайид Али бошчилигида миниатюра мактаби юзага келган. Ҳумоюн форс ва туркий тилларда шеърлар ёзган. Акбар томонидан Деҳли шаҳрида Ҳ. мақбараси қурилган. Гулбадан бегим Бобур ва акаси Ҳумоюн ҳақида "[Ҳумоюннома|Ҳумоюнно-ма]" асарини ёзган[1]. 1529-йили (936-ҳижрий) Ҳумоюн соғаяди, аммо отаси Заҳириддин Муҳаммад Бобур касалланиб қолади.

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ҳумоюн“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ҳ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.