Ҳумус (ҳуммус, хомус, ҳоммус; арабча: حُمُّص‎‎[1]) – нўхат пюресидан тайёрланадиган газак бўлиб, унинг таркиби: кунжут пастаси, зайтун ёг'и, саримсоқ, лимон шарбати ҳамда қизил қалампирдан иборат.

Араб тилида “ҳуммус” сўзи яшил нўхат ўсимлиги деган маънони англатади. Ўтмишда Яқин Шарқ мамлакатларида кенг тарқалган, бугунги кунга келиб у бутун дунёга машҳур бўлди. У мустақил таом ёки соус сифатида истеъмол қилинади. Таркиби ва тайёрлаш усулига кўра масабаҳа, мешаша таомларига ўхшайди.

Тарихи

Ҳумуснинг тайёрланиш йўриқномаси ХИИИ-асрда араб ошхонаси китобларида пайдо бўлган. Таом энг кўп Яқин Шарқ мамлакатларида Исроил, Сурия, Ливан, Иордания, Туркия, шунингдек Греция ва Кипрда кенг тарқалган. Шарқда анъанавий равишда пита нони, бошқа минтақаларда эса баъзан маккажўхори чипслари, нон билан совуқ газак ёки соус сифатида тортиқ қилинади.

ХХИ-асрнинг бошида хумус Америка Қўшма Штатларида ва бошқа ривожланган мамлакатларда вегетарианлар орасида машҳур бўла бошлади[2].

Келиб чиқиши

Ҳумуснинг келиб чиқиши Исроилдаги яҳудийлар ва араблар ўртасидаги тортишув нуқтасидир. Исроиллик яҳудийлар кўпинча бу таомини ўзлаштиришади ва "миллийлаштиришади", баъзида ҳумусни "Исроил миллий таоми" деб аташади[3]. Тарихчи Дафна Хиршнинг таъкидлашича, баъзи Фаластин таомлари, жумладан, ҳумус, Шарқий Европадан келган яҳудий кўчманчилари томонидан Яқин Шарқда жойлашиш ҳаракатларининг бир қисми сифатида қабул қилинган. Фаластин-Исроил можароси, Исроил ва қўшни араб давлатлари ўртасидаги урушлар ва яҳудийларнинг мусулмон мамлакатлардан кўчирилиши исроиллик яҳудийлар орасида ҳумус таоми машҳурлигининг ошишига ва унинг фаластинликлардан келиб чиқишини инкор этишига олиб келди. Шунга қарамай, сўнгги йилларда Исроил ва бошқа мамлакатларда ҳумусни мақомини кўтариш жараёни содир бўлди.

Таркиби ва хусусиятлари

Ҳумус қайнатилган нўхатдан тайёрланади, улар қўлда ёки зайтун ёг'и, лимон шарбати ва кунжут хамири қўшилиши билан блендер ёрдамида бир хил ҳолга келтирилади. Таъбга кўра зираворлар (хусусан, саримсоқ, туз, пиёз, майдаланган зира, заъатар, чили) қўшиш мумкин.

Ҳумусга қўшилган маҳсулотга қараб, у турли хил лаззатларга эга бўлиши мумкин. Ҳумусга машҳур қўшимчалар орасида қовурилган қизил қалампир, саримсоқ, қовурилган пиёз, қовурилган помидор, қарағай ёнғоқлари, қовоқ пюреси, оқ пишлоқ, дудланган паприка, какао[4].

Ҳумус ўсимлик оқсили, хун толаси, тўйинмаган ёғлар ва темирга бой таом ҳисобланади. Ҳумус рецептлари турлича бўлгани учун, биринчи навбатда, нўхат ва сувнинг нисбатларига қараб, унинг озуқавий қиймати ҳам ўзгаради. Ҳумус 100 грамм учун тахминан 170 калорияни ўз ичига олади ва хун толаси, Б6 витамини ва бошқа минераллар манбаи ҳисобланади[5].

Манбалар