ИНОГАТЕ – Европа Иттифоқи, Қора Денгиз Бўйи ва Каспий денгизи Бўйи ва улар билан қўшни бўлган давлатлар орасида энергетика соҳасида халқаро ҳамкорлик дастуридир. Ушбу дастур Киэв, Украинада жойлашган Европа Иттифоқи ЭуропеАид секретариати томонидан ва Тбилиси, Грузияда жойлашган худудий офис томонидан амалга оширилади. Ушбу дастурга 1996-йилда асос солинган.
ИНОГАТЕ – Европа Иттифоқи (ЕИ) томонидан молиялаштириладиган энг катта муддатлик дастурдир. 2006-йил охиригача, ИНОГАТЕ дастури ЕИ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига ажратиладиган Техник Ёрдами (ТАCИС) томонидан молиялаштириларди. 2007-йилдан бошлаб, ИНОГАТЕ Европа Қўшничилик ва Ҳамкорлик Инструменти орқалик молиялаштирилаяпти (ЭНПИ). ЭуропеАид ўз дастурини ЭНПИ инструменти ва Ҳамкорлик ва Ривожланиш инструментлари орқалик қўллаб боради.

Келиб чиқиши

ИНОГАТЕ дастури (инглизчадан ИНтерстате Оил анд ГАс Транспортатион то Эуропе – Иногейт— Европага Давлатлараро Нефт ва Газ Транспорт Қилиш) 1995-йилда ташкил топган бўлиб, Европа Иттифоқининг Европага нефт ва газни транспортировка қилиш бўйича механизми бўлиб хизмат қилади (инглиз тилидаги акроним шундан келиб чиққан). Дастур бошланишида ушбу механизм Шарқий Европадан ва Кавказдан Европа Иттифоқига фақатгина нефт этқазиш ва газ қувурларига тааллуқлик эди. 2001-йилда Киэвда йигирма бир давлатлар орасида Ракмкасимон Шартномага қўл қўйилган бўлиб, ушбу Шартноманинг мақсади трубопроводларни ривожлантиришда ва модернизация қилишда ҳамкорликни йўлга қўйишга бағишланганди. 2004-йилда Бакуда, Озербойжонда бўлиб ўтган конференсиядан кейин ва Астана, Қозоғистонда бўлиб ўтган конференсиядан сўнг, ушбу дастур энергетика соҳасида янада кенгроқ ҳамкорлик қилиш даражасига айлантирилди ва ушбу кунга келиб, тўрт асосий йўналишда фаолият кўрсатаяпти:

  • Энергетика соҳасидаги хавфсизликни кучайтириш;
  • Энергетика бозорларини Европа Иттифоқи ички энергетика бозори тамойилларига асосон яқинлаштириш;
  • Барқарор энергетика манбаларини ривожланишини қўллаб қувватлаш;
  • Умумий ва Ҳудудий талабларга жавоб берадиган ээнргетика лойиҳаларига сармоялар жалб қилиш.

2007-йилдан бошлаб, ИНОГАТЕ дастури Европа Қўшничилик ва Ҳамкорлик Инструменти орқалик молиялаштирилаяпти (ЭНПИ).

ИНОГАТЕ Дастурига Ҳамкор Давлатлар

Туркия ИНОГАТЕ нинг ҳамкор давлати ҳисобланади, шунинг учун ҳар доим ИНОГАТЕ нинг йиғилишларида қатнашиш учун таклиф қилинади, лекин у бенефициар (фойда олувчи) давлат ҳисобланмайди. ИНОГАТЕ Дастури – Европа Комиссияси ичидаги уч дирексиясининг махсус ташаббуси ҳисобланади: Транспорт ва энергетика бўйича Бош Директорат, Халқаро алоқалар бўйича Бош Директорат ва ЭуропеАид билан ҳамкорлик олиб бориш масалалари бўйича идора.

"Баку ташаббуси" ва Остонада қўл қўйилган декларация

„Баку ташаббуси“ – Европа Иттифоқи ва ИНОГАТЕ ҳамкорлари орасида энергетика масалалари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш соҳасида олиб борилган сиёсий диалогнинг натижасидир. Ушбу ташаббус 2004-йил 13 ноябрда Бакуда бўлиб ўтган Министрлар орасидаги конференсияда қабул қилинган. Иккинчи Министрлар иштирокидаги конференсия 30 ноябр 2006-йили Остона шаҳрида бўлиб ўтди ва ушбу конференсияда ИНОГАТЕ дастурининг ҳамкор давлатларда энергетика бўйича кўп хил спектрдаги масалаларни қамраб олиш ва ушбу маслаларда Европа Иттифоқи билан олиб бориладиган биргаликдаги фаолиятлари яна бир бора такидланди.

„Баку ташаббусининг“ асосий мақсадлаидан бири, унда қатнашувчи давлатларнинг энергетика бозорларини, Европа Иттифоқи бозорлари билан интеграциялаштирилишини кучайтириш ва шу йўл билан сармояларни жалб қилиш ва энергия манбаларини этқазиб беришда хавсизлик ва ишонарлик очиқ энергия бозорларини яратиш ҳисобланади. (ташаббуснинг бошқа аспектлари транспортировка масалаларига тааллуқликдир). Ҳамкор давлатлар қонуний ва техник стандартларни мувофиқлаштиришга келишиб олдилар, чунки ушбу қонун ва стандартлар, Европа Иттифоқи халқаро ва хуқуқий нормалари асосида интеграциялашган энергетика бозорининг фаолият кўрсатишига ёрдам беради; янги инфратузулмаларни яратиш ва кенгайтириш орқалик энергия манбаларини этқазиб беришда хавсизлик ва барқарорликни таъминлайди; атроф муҳитга экология нуқтаи назаридан дўстона бўлган энергия ишлаб чиқариш учун эски инфратузилмаларни янгиларига алмаштириш; янги инфратузулмаларни ривожлантириш ва замонавий кузатув тизимларини ривожлантириш; энергия бўйича самарадор тизимларни интеграцияси қилиш орқалик энергия этқазиб бериш ва талабни қондиришни яхшилаш; умумий эътиборга лойиқ савдо соцҳга оид ва экологик барқарор энергетика лойиҳаларини молиялаштиришни кучайтириш. Ушбу мақсадларга эришишни таъминлайдиган „Йўл Хартиасига“ Остона шаҳрида қўл қўйилди.

Тузилиши ва фаолияти

ИНОГАТЕ Техник секретариати Баку Ташаббусини амалга ошириш бўйича координатор бўлиб хизмат қилади ва у Киев шаҳрида жойлашган. Баку Ташаббуси тўрт ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилади ва унинг қатнашчилари барча ҳамкор давлатларнинг вакилларидир:

  • Бозорни либерализация қилиш мақсадида қонуний, тартибий ва институционал нормаларни уйғунлаштириш;
  • Транспорт тармоқларида энергия хавсизлигини ва барқарорлигини кучайтириш:
  • Энергетикани барқарор ривожлантириш;
  • Сармояларни жалб қилиш ва лойиҳаларни қўллаб қувватлаш.

ИНОГАТЕ веб порталида ЭНПИ томонидан молиялаштириладиган ва ИНОГАТЕ дастури асосида амалга ошириладиган бир қанча лойиҳалар келтирилган. 2009-йил феврал ойидан бошлаб ушбу лойиҳалар нефт ва газ структураларини хавсизлигини ва барқарорлигини таминлаш, Марказий Осиёда мувофиқлаштирилган энергетика сиёсатини ривожлантириш ва ҳамкор давлатларда барқарор энергетикани таъминлаш мақсадидаги ташаббусларни қўллаб қувватлаш масалаларига йўналтирилган.
ИНОГАТЕ дастури томонидан ҳамкор давлатларнинг нефт ва газ қувурлари ва уларнинг Ғарбий Европа билан алоқаларига оид карталар тайёрланган.
ИНОГАТЕ дастури доимий янгиланиб турадиган конференсия ва публикацияларнинг рўйхатига эга. Веб портал доимий янгиланиб турадиган информацияга, ҳамкор давлатларда энергетика соҳасини ривожлантириш бўйича янгиликларга, Европа Иттифоқининг ташаббуслари ва сиёсатлари ҳақидаги маълумотларга эга.

ИНОГАТЕ лойиҳаси

" ИНОГАТЕ лойиҳаси – Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган энергетика лойиҳаси бўлиб, энергетика бўйича ҳамкорликни олиб бораётган давлатларда ИНОГАТЕ дастурининг тўрт йўналиши билан боғлиқ масалаларда ҳамкорликни қўллаб қувватлашга йўналтирилган. Ушбу дастурнинг 1996-йилдан амалга оширилишидан бери, ИНОГАТЕ нинг 61 лойиҳаси реализация қилинган. Хозирги кунга келиб, ИНОГАТЕ нинг 3 лойиҳаси амалга оширилаяпти:

  • ИНОГАТЕ дастурининг техник секретариати ва Баку ташаббуси ва Шарқий ҳамкорликдаги энергетика мақсадларини қўллаб қувватлаш бўйича комплекс дастур, лойиҳанинг амалга ошириш муддатлари: 02/2012 – 01/2015-йиллар, умумий бюджет: 16,6 млн эвро;
  • Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатларининг қурилиш секторида энергияни тежаш бўйича ташаббус, лойиҳанинг амалга ошириш муддатлари: 01/2010 – 12/2013-йиллар, умумий бюджет: 4,5 млн эвро;
  • Марказий Осиё давлатлари учун барқарор энергетика дастури: қайта ишлатиладиган энергия маблағлари ва энергия самарадорлиги, лойиҳанинг амалга ошириш муддатлари: 01/2013 – 12/2015-йиллар, умумий бюджет: 4 млн эвро. Ушбу лойиҳалардан ташқари, ИНОГАТЕ дастури билан боғлиқ яна бир программа мавжуд (ИНОГАТЕ лойиҳасига кирмаслигига қарамай, ушбу лойиҳа ИНОГАТЕ рамкаларида молиялаштирилади ва худди шундай мақсадларга эришишга кўмаклашади); ушбу программа қуйидагиларни назарда тутади:
  • Шарқий Европа ва Марказий Осиё шаҳарларининг „Мерларнинг (Ҳокимларнинг) Келишуви“ да қатнашишини қўллаб қувватлаш (ИНОГАТЕ билан боғлиқ бўлган лойиҳа), лойиҳанинг амалга ошириш муддатлари: 09/2011 – 09/2013-йиллар, умумий бюджет: 2,15 млн эвро. Ушбу лойиҳаларнинг ҳар бири қатнашчиларга ўз фаолиятлари хақида визуал фикрга эга бўлишни таъминлайди.

Шунга қарамай, ИНОГАТЕ дастурининг техник секретариати (ИТС), ИНОГАТЕ дастурининг лойиҳалари натижаларини кенгроқ контекстда ёритишга ёрдам беради.

Изоҳлар

  • Энергетика масалалари бўйича уюшма
  • Европа Иттифоқининг Энергетика масалалари бўйича сиёсати
  • Энергетик хартия

Манбалар

Ҳаволалар