Ibn Rusta
Ибн Руста, Абу Али Аҳмад ибн Умар ибн Руста (ИХ аср 2-ярми, Исфаҳон — 10 а. боши) — географ, араб тилида ижод қилган. 903 й. да ҳаж зиёра-тига борган. 7 жилддан иборат „Китоб алаълоқаннафиса“ („Қимматбаҳо дурлар ҳақида китоб“) энсиклопедик асарини 903 й. да ёзган. Асарнинг астрономия ва геог . да оид фақат еттинчи жилдигина бизгача етиб келган. Муаллиф асарни ёзишда Аҳмад алфарғоний, Абу Маъшар ал-Балхий, Ибн Ҳурдодбеҳ каби таниқли олимларнинг асарларидан фойдаланган. И. Р. асарида ер юзидаги денгизлар, дарёлар, етти иқлим, турли ўлкалар (Арабистон я. о., Эрон-замин, Икки даре оралиғи (Месопотамия), Миср, Кичик Осиё я. о., Ҳиндистон шарқи ва б.), халқ ва элатлар, шаҳарларнинг географик тасвири берилган. Амударёнинг қуйи оқими ва Орол денгизининг соҳиллари биринчи марта И. Р. асарида батафеил ёри-тилган. Асар илмий-оммабоп тарзда ёзилган ва унга ўсимлик ҳамда ҳайвонот оламига тегишли ажойиб ҳикоятлар бадиий тарзда илова қилинган; Европада илмий нашр этилган (1892).[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |