Ibrohim Gʻafurov
| Иброҳим Ғафуров | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
27-декабр 1937-йил |
| Вафоти |
6-июн 2026-йил (88 ёшда) |
| Фуқаролиги |
|
| Мукофотлари |
|
Иброҳим Ғофуров (1937-йил 27-декабр — Тошкент — 2026-йил 6-июн[1][2]) — ёзувчи, таржимон, таржимашунос, танқидчи. 1937-йил 27-декабрда Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, 1956—1961-йиллара САГУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг филология факултетида ўқиди. 1961—1982-йилларда Давлат бадиий адабиёт нашриётида кичик муҳаррир, таҳририят мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлади. 2025-йил Огаҳий номидаги Халқаро бадиий таржимонлик танловида жаҳон насридан ўзбек тилига таржима йўналиши бўйича тақдирланди.[3]
Фаолияти
Мумтоз адабиёт, фолклор, адабий танқид, бадиий таржима, кўп томлик асарларнинг нашр этилишида муносиб ҳиссасини қўшди. 1982-1995-йилларда „Ўзбекистон адабиёт ва санъати“ газетасида бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлади. 1995-йилда „Миллий тикланиш“ демократик партиясини ташкил этди. У мазкур партиянинг раиси (1996-йилдан), „Миллий тикланиш“ газетасининг бош муҳаррири.
Асарлари
Иброҳим Ғафуров „Гўзалликнинг олмос қирралари“ (1964) „Унутилмаган боғ“ (1965), „Жозиба“ (1970), „Ёнар сўз“ (1973), „Ям-яшил дарахт“ (1976), „Юрак-аланга“ (1980). „Лириканинг юраги“ (1982), „Шеʻрият - изланиш демак“ (1984), „Ўттиз йил изҳори“ (1987), „Дил эркинлиги“ (1998) сингари адабий танқидий, бадиа китоблар муаллифи. У „Дарвоза“, „Ҳумо қушим“, „Қалдирғочим“ сингари шеърий насрлар ёхуд мансуралари билан эътибор қозонди. ,,Янги аср авлоди" нашриёти томонидан муаллифнинг 20 жилдлик асарлари нашр этиш режалаштирилиб, ҳозиргача 8 жилди чоп этилган.
Таржималари
Иброҳим Ғафуров жаҳон адабиётидан (Мопассан)нинг „Азизим“ асари билан таржимонлик оламига кириб келади. Кейинчалик "Жиноят ва жазо", „Телба“, „Қиморбоз“, ,,Ака-ука Карамазовлар", „Иблислар“, ,,Айрилмас эр" (Ф. Достоевский), „Алвидо, қурол“, „Чол ва денгиз“ (Э.Хемингуэй), „Қиёмат“, „Чингизхоннинг оқ булути“ (Ч. Айтматов), „Ёнғин“ (В. Распутин), ,,Бузрукнинг кузи" (Г. Г. Маркес) сингари асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Энг машҳур таржимаси Жеймс Жойснинг „Улисс“ шох асаридир.
Мукофотлари
Иброҳим Ғафуров филология фанлари номзоди (1973), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти (1989) лауреати, „Дўстлик“ ордени соҳиби (1995). 1996-йилдан у И ва ИИ чақириқ Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати. Парламентда „Миллий тикланиш“ эраксияси раҳбари, 2000-йилдан Олий Мажлис матбуот ва ахборот қўмитаси раиси ўринбосари. 2021-йилда „Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвони билан тақдирланган.[4][5]
Манбалар
- ↑ С., Элшод „Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров вафот этди“. Газета.уз. Қаралди: 2026-йил 7-июн.
- ↑ Тошқораев, Азизбек „Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров вафот этди“. Дарё.уз. Қаралди: 2026-йил 7-июн.
- ↑ „Огаҳий номидаги халқаро мукофот танлови ғолиблари тақдирланди“. Ойина.уз (2025-йил 24-декабр). Қаралди: 2025-йил 25-декабр.
- ↑ Озод Шарафиддинов. Балоғат. ("Матбуот фидоийлари" Тўплам. 3-Китоб "Ўзбекистон нашриёти", 2002.)
- ↑ Нажмиддин Комилов. Бедор қалб. „Тафаккур“ журнали, 1997, 4-сон
- 27-dekabrda tugʻilganlar
- 1937-yilda tugʻilganlar
- Toshkentda tugʻilganlar
- 2026-yilda vafot etganlar
- 6-iyunda vafot etganlar
- Oʻzbekiston qahramonlari
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan sanʼat arboblari
- Mehnat shuhrati ordeni sohiblari
- Doʻstlik ordeni sohiblari
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar
- Oʻzbekistonlik tarjimonlar
- Hamza nomidagi Oʻzbekiston Davlat mukofoti laureatlari
- Oʻzbekiston adabiyotshunoslari
- Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining deputatlari
- Adabiyotshunoslar