Идлиб (арабча: إدلب‎‎) — Суриянинг шимоли-ғарбий қисмидаги шаҳар. Идлиб муҳофазасининг маъмурий маркази.

Идлиб

إِدْلِب
Шаҳар
35°56′00″Н 36°38′00″Э / 35.93333°Н 36.63333°Э / 35.93333; 36.63333
Мамлакат Сурия
муҳофаза Идлиб
туман Идлиб
Ҳукумат
Майдон 23 км2 (8.9 кв ми)
Расмий тил(лар)и араб тили
Аҳолиси
 (2010[1])
165,000
Вақт минтақаси УТC+3
Idlib xaritada
Idlib
Идлиб
Идлиб

Аҳолиси

Сурия марказий статистика бюроси томонидан 2004-йилги аҳолини рўйхатга олишда Идлиб аҳолиси 98,791 кишини ташкил этган бўлса, 2010-йилда аҳоли сони 165,000 атрофида эди. Аҳолиси асосан сунний мусулмонлар[2]. Илгари сезиларли даражада насроний озчилик яшаган бўлса-да, 2022-йилга келиб шаҳарда фақат битта кекса насроний эркак қолган эди[3][4][5]. Идлиб олтита асосий туманга бўлинган: Ашрафия (аҳолиси энг кўп), Ҳиттин, Ҳижоз, Шаҳар маркази, Ҳуррия ва ал-Қусур.

Иқтисодиёти

Шаҳар четидаги зайтун боғлари. Идлиб зайтун етиштирувчи йирик марказ ҳисобланади.

Идлиб зайтун, пахта, буғдой ва мевалар, хусусан, гилос етиштирувчи йирик марказдир[6]. Бошқа асосий экинларга бодом, кунжут, анжир, узум ва помидор киради[7]. 1995-йилда 300 гектарга яқин ситрус ўсимликлар экилган[8]. Зайтун мойини сиқиш ва тўқимачилик шаҳар маҳаллий саноатининг бир қисмидир[7]. Ҳалаб шаҳрига географик жиҳатдан яқинлиги муҳим иқтисодий аҳамиятга эга[6].

Идлиб — Суриянинг йирик қишлоқ хўжалиги маркази, Идлиб ҳудуди ҳам тарихий аҳамиятга эга бўлиб, кўплаб „ўлик шаҳарлар“ ва тепаликларни ўз ичига олади.

Сурия фунтининг тез пасайиб бораётган қиймати туфайли турк лираси Идлибда кенг қўлланила бошланди ва 2020-йил 15-июнда шаҳарда қонуний тўлов воситаси сифатида қабул қилинди[9].

Маданияти

Шаҳардаги Идлиб минтақавий музейи 17 000 дан ортиқ Эбла тахтачаларини ўз ичига олади ва Эбла яқинидаги қадимий жойдан ташқари, Идлибнинг асосий туристик диққатга сазовор жойи бўлиб хизмат қилади. Италия ва Сурия ҳукуматлари ўртасида техник ва молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга кўра, музей 2010-йилдан бошлаб реставрация ва реконструксия лойиҳасидан ўтиши керак эди[10].

Спорти

1972-йилда ташкил этилган Омайя СC шаҳардаги энг машҳур футбол жамоаси ҳисобланади. Жамоа 2011—2012-йилги мавсумда Сурия премер-лигасида ўйнаган. Идлиб шаҳар стадиони шаҳарнинг асосий футбол майдони ҳисобланади[манба керак].

Қочқин ва паратлет Дима Актаа идлиблик[11].

Манбалар

  1. ↑ „مدينة إدلب السورية“. алжазеэра.нет. 2014-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 16-октябр.
  2. ↑ Мроуэ, Бассем. „Сйриан форcес cаптуре ребел стронгҳолд неар Туркей“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-09-23 санасида архивланган). Тҳе Салт Лаке Трибуне. Ассоcиатед Пресс. 2012-03-13. Ретриэвед он 2012-03-13.
  3. ↑ „Чристиан эваcуээс моурн Идлиб“. Ал-Монитор (2015-йил 17-апрел). Қаралди: 2020-йил 8-ноябр.
  4. ↑ Саад, Ҳwаида. „'Ноw Тҳере ис Но Оне': Тҳе Ламент оф Оне оф тҳе Ласт Чристианс ин а Сйриан Cитй“ (2022-йил 23-январ).
  5. ↑ „'Ал-Ҳажжи' Мичел Боутрос: Тҳе ласт Сйриан Чристиан оф Идлиб“.
  6. ↑ 6,0 6,1 Cасуле, 2008, п.56.
  7. ↑ 7,0 7,1 Идлиб, Сйриа (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-03-11 санасида архивланган). Энcйcлопæдиа Британниcа. Энcйcлопæдиа Британниcа Инc. 2012. Ретриэвед он 2012-03-11.
  8. ↑ Фоод анд Агриcултуре Организатион оф тҳе Унитед Натионс, 1996, п. 147.
  9. ↑ ДАИЛЙ САБАҲ WИТҲ АГЕНCИЭС. „Идлиб фоллоwс суит ин адоптинг Туркиш лира то шиэлд регион фром плумметинг Сйриан поунд“ (эн). Даилй Сабаҳ (2020-йил 16-июн). Қаралди: 2020-йил 16-июн.
  10. ↑ Феррари, 2009, п. 522.
  11. ↑ Спеаре-Cоле, Ребеccа „Дисаблед Сйриан рефугеэ ҳелпс раисе £70к то протеcт cампс фром вирус“ (эн). Эвенинг Стандард (2020-йил 14-июн). Қаралди: 2022-йил 27-декабр.

Адабиётлар

Ҳаволалар