Idrok
Идрок — тирик организмнинг маълумотларни қабул қилиб, қайта ишлаш жараёни; организмга обектив реалликни акс эттириш ва ташқи оламдаги янгидан-янги вазиятларни баҳолаб, шунга яраша ҳаракат қилиш имконини беради.
Идрок онгнинг , миянинг ижодий жараёнидир. Идрокнинг физиологик асоси бош мия ярим шарлари пўстлоғининг анализ ва синтез фаолиятидан иборат. Бу фаолият сезги аъзоларимизга таъсир қилиб турган нарсаларнинг битта хусусияти билан эмас, балки жами хусусиятларининг таъсири билан боғлиқ. Идрок ана шу барча хусусиятлар ўртасидаги муваққат боғланиш (қаранг Ассоциация) натижасида юзага келади. Инсон миясининг умумлаштирувчи фаолиятига асосланган идрок жараёнига кишининг тажрибаси, билим, абстракт тафаккурнинг фаолияти ва бошқалар ҳам иштирок этади (қаранг Апперсепсия). Шунинг учун кишилар айни бир нарса ёки ҳодисани ёшлари, маълумотлари, турмуш тажрибалари, касблари, ижтимоий келиб чиқишлари, характери, қобилияти ва қизиқишларида кўринадиган шахсий хусусиятларига қараб ҳар хил идрок қиладилар. Масалан, тегишли ихтисоси бўлмаган кишининг бирорта янги машинани идрок қилиши ихтисоси бор одамнинг идрокига қараганда тор ва юзаки бўлади.
Идрокнинг муҳим хусусиятларидан бири барқарор (констант)лигидир. Инсон бир вақтда идрок қилган нарсани ўз хотирасида сақлаб қолиш ва уни қайта тиклаш қобилиятига эга. Бир нарсанинг ана шундай қайта тикланган тимсоли (қаранг Тасаввур) идрок жараёнининг ажралмас қисми. Идрокнинг хусусияти кўп жиҳатдан ҳиссий кечинмаларга (шодлик, ғамгинлик, тажанглик ва ҳоказо) ҳам боғлиқ. Масалан, кишининг таъби хира вақтида табиат манзаралари унга аллақандай сўниқдек кўринса, таъби чоғ вақтида у бутунлай бошқача кўринади.[1]
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Идрокга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |