Игор Семёнович Волчок (1931-йил 4-октабр, Москва — 2016-йил 19-апрел, Москва) — совет ва рус футбол мураббийи. РСФСРда хизмат кўрсатган мураббий (1972). Туғилган фамилияси вақтидаги Волчек деб ёзилган. Ҳарбий хизматга борганидан сўнг ҳужжатлардаги чалкашликлар натижасида фамилия Волчокга ўзгартирилди[1]. Россиялик таниқлик актриса Галина Волчек ота тарафидан қариндоши ҳисобланади[2].

Игор Волчок
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Игор Семёнович Волчок
Таваллуд санаси 4-октябр 1931-йил
Таваллуд жойи Москва, РСФСР, СССР
Вафот санаси 20-апрел 2016-йил(2016-04-20)
(84 ёшда)
Вафот жойи Москва, Россия
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1950 Торпедо Москва
1951—1952 CСКА Москва
Бошқарган клублари
1958 Авангард Электростал
1960–1962 Металлург Днепропетровск (ассистант)
1962–1963 Труд Ногинск (ассистант)
1964–1965 Шакҳтёр Караганда (ассистант)
1966 Шакҳтёр Караганда (диреcтор)
1967 Зоря Луҳанск (ассистант)
1968–1970 Волга Калинин
1971 Локомотив Москва (диреcтор)
1972 Локомотив Москва
1973–1978 Локомотив Москва
1979 Қозоғистон ССР
1979–1981 Қайрат
1982 Таврия Симферопол
1983–1985 Локомотив Москва
1990–1991 Навбаҳор Наманган
1993–1995 Шинник Ярославл
1996–1998 Рубин Қозон
1998–2000 Автомобилист Ногинск
2001–2002 Елец
2003 Навбаҳор Наманган
2003–2004 Елец (маслахатчи)
2005 Елец
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Игор профессионал футболчилик фаолиятида катта муваффақиятларга эриша олмади. У Москва терма жамоасининг сардори бўлган, шунингдек, Москванинг „Торпедо“ (1950) ва ССКА (1951-52) клубларининг асосан ўринбосарлар ва ҳаваскорлар жамоаларида ўйнаган.

Мураббийлик фаолияти

Ёрқин ўтмаган футболчилик фаолиятидан сўнг 1958-йилдан ўзини мураббий синашни бошлади[3]. Мураббийлик фаолиятида Игор билан бирга ишлаган ва унга ёрдамчилик қилган жуда кўплаб шогирдлари кейинчалик мураббийлик соҳасида ўзларини муваффақиятли исботлаганлари билан машҳур бўлди: Александр Аверянов, Қурбон Бердиев, Валерий Газзаев, Валерий Гладилин, Гиви Нодиа, Валерий Петраков, Юрий Сёмин, Виталий Шевченко, Владимир Шевчук, Владимир Эштреков каби машҳур инсонлар у билан бирга ишлаган ва кўплаб дарслар олган эди.

Фаолиятини Украина жамоаларида бошлаган[4][5], бир қанча вақт Қозоғистон клубларида ҳам ишлаган эди. 1973—1978, 1983—1985-йилларда Москванинг „Локомотив“ клубида[6][7], 1979—1981-йилларда „Қайрат“ клубларида бош мураббий вазифасида ишлаган. 1990—1991-йиллар Ўзбекистон жамоаларидан Наманганнинг „Навбаҳор“ клуби бош мураббийи бўлди ва жамоани тарихда илк бор СССР Биринчи лигасига чиқишида муҳим вазифани бажарди. Кейинчалик 2003-йилда клубга қайтиб 5 йиллик мавсумдан сўнг жамоани совриндорлар қаторидан ўрин олишини имконини берди ва якунда Ўзбекистон Олий лигасида „Навбаҳор“ жамоаси бронза медаллари соҳиби бўлди. 2016-йил 16-апрелда Москва шаҳрида вафот этди[8].

Ютуқлар

Манбалар

  1. ↑ „Ігор ВОЛЧОК: «НАВІЩО ТОБІ ІТАЛІЯ?» — СКАЗАВ Я ГАЗЗАЄВУ"“. 28 листопада 2012да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17 грудня 2017.
  2. ↑ „Игорь ВОЛЧОК: «ЗАЧЕМ ТЕБЕ ИТАЛИЯ?» — СКАЗАЛ Я ГАЗЗАЕВУ"“. 2012-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 10-феврал.
  3. ↑ „Официальная история футбольного клуба "Локомотив" Москва 1923-2005"“. 29 березня 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17 грудня 2017.
  4. ↑ „Волчок Игорь Семёнович - таврия-ҳисторй.ру“. 4 вересня 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17 грудня 2017.
  5. ↑ „Волчок Игорь Семёнович - таврия-ҳисторй.ру“. 4 вересня 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17 грудня 2017.
  6. ↑ „Тренер Игорь Волчок © Журнал «Спорт-Экспресс» №10 (34), октябрь 1999“. 28 березня 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17 грудня 2017.
  7. ↑ „Игорь Волчок: «В «Локо» прошли мои лучшие годы»“. 12 жовтня 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17 грудня 2017.
  8. ↑ „Помер колишній головний тренер «Локомотива» і «Рубіна» Ігор Волчок“. 19 вересня 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17 грудня 2017.

Ҳаволалар