Википедияда исми Икром бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Икром Отамурод – Ўзбекистонлик ижодкор. 1951-йили Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги Касби қишлоғида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатгач, 1969-1974-йилларда ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факултетида таҳсил олган. „Уфқлар орти бепоён“ ҳамда „Узоқлашаётган оғриқ“ каби асарлар муаллифи [1].

Меҳнат фаолияти

1974-1975-йилларда Ўзбекистон энсиклопедияси нашриётида муҳаррирлик қилди. 1975-йилдан то шу кунга қадар „Шарқ юлдузи“ журналида аввал адабий ходим, сўнг шеърият бўлимининг мудири лавозимларида ишлади [2].

Асарлари

„Вақт ранглари“ (1982), „Жануб қушлари“ (1984), „Тўрғайли манзиллар“ (1985), „Уфқлар орти бепоён“ (1987), „Узоқлашаётган оғриқ“ (1987), „Сопол синиқлари“ (1994), „Сен“ (1996), „Ичкари ва ташқари“ (1997), „Истарим“, „Ёбондаги ёлғиз дарахт“, „Қуш“, „ Ҳувийят“, „Руҳимнинг қайғуси“ (1996), „Кўнглим ўзинг“ (2004), „Тавр“ (2005), „Таназзул“ (2008), „Харитага тушмаган жой“ (2011), „Муқаддар“ (2012) [3].

Достонлари

Фаластинлик шоир Муин Бсисуга бағишланган „Ярадор умид отлари“ (1986), „Узоқлашаётган оғриқ“ (1990) [4].

Таржималари

Уолт Уитмен, Пабло Неруда, Евгений Евтушенко, Ўлжас Сулаймон каби шоирларнинг шеър ва достонларини ўзбек тилига ўгирган [5].

Мукофотлари

"Дўстлик" ордени (1999).

Айни пайтда шоирнинг асарлари турк, араб, булғор, рус, молдаван, озарбайжон, қозоқ, қирғиз, тожик, грузин тилларига таржима қилинган [6].

Манбалар