Имомийлар — шиаликдаги йирик мазҳаб тарафдорлари. ВИИ асрда араб халифалигида вужудга келган. Улар Али наслидан бўлган 12 имомни тан оладилар. И. 11-имом Ҳасан ал-Аскарий (873 й. в.э.) дан кейин унинг ёш ўғли Муҳаммадни охирги, 12-имом деб ҳисоблайдилар. Ривоятларга кўра, бу имом йўқолган (тарихда ўлдирилган бўлса керак, деб ҳисобланади). И. уни "яширинган имом", яъни маҳдий деб эълон қилиб, у қайтиб келиши билан адолат тантана қилади дейдилар. "Яширинган имом"га эътиқод И.нинг асосий ақидаларидан биридир. И. имомнинг сайлаб қўйилишини рад этишади. Улар ўзларининг ҳамма имомларини "жабрдийда" деб билиб, уларга эътиқод қилишади. И. шиаларнинг анча кўп тарқалган қисмидир. И. таълимоти ҳозирги Эроннинг давлат дини ҳисобланади. И. Ироқда аҳолининг деярли ярмини ташкил этади. И. жамоалари Ливан, Қувайт, Баҳрайн, Саудия Арабистони, Иордания, Афғонистон ва б. мамлакатларда бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил