Индейслар — Американинг туб аҳолиси (эскимослар ва алеутлардан ташқари). Умумий сони 35 млн. киши (1990йиллар ўрталари). Энг йирик халқлари — кечуа, аймара, ацтеклар, майя, гуарани, арауканлар ва б. Қитъани кашф этган Колумб бу ерни Осиёнинг бир бўлаги — Ҳиндистон, аҳолини эса ҳин-дулар деб ўйлаган. Колумбнинг хатоси аниқлангандан кейин ҳам қит'а Вест-Индия (Ғарбий Ҳиндистон), туб аҳоли Америка И.и деб номланиб келинган. Америка қит'асини европаликлар томонидан ўзлаштирилиши натижасида кўплаб қабилалар бутунлай ёхуд қисман қириб ташланган, бошқа раёнларга сиқиб чиқарилган. АҚСҲ ва Канадада махсус ажратилган жой (резервация) ларда яшашади. Боливия ва Гватемала аҳолисининг кўпчилик қисмини ташкил қилади. Европаликлар билан аралашиш натижасида метислашиб ке-тишган (к,. Метислар). Тили — индейс тиллари, шунингдек, И.нинг салмоқли қисми испан (Лотин Америкаси) ва инглиз (Шим. Америка) тилларида ҳам сўзлашади. И. антропологик жиҳатдан монголоид ирққа мансуб, лекин Осиё монголоидларидан буруннинг чўзиқлиги ва кўз қисиқлигининг йўқлиги билан фарқ қилади. И. ҳозир 90 га яқин қабила ва қабила уюшмаларидан иборат. Диндорлари —христиан католиклар, протестантлар, шунингдек, синкретик (аралаш) динлар ва анъанавий диний эътиқодлар ҳам мавжуд.

И. Америка қитъасига бундан 20—30 минг йиллар илгари Шим.шарқий Осиёдан кўчиб ўтганлари ҳақида архе-ологик далиллар мавжуд. Ўша вақтларда Америка Аляска орқали Осиё билан туташ эди, 10—6 минг йилликларга келиб, табиий географик шароитнинг ўзгариши натижасида Осиё Америка қитъасидан ажралиб кетган. Буни И. тилида кўплаб қад. туркий тилга хос сўзлар ва атамалар сақланиб қолганлиги ҳам исботлайди.

И. географик яшаш шароитларига қараб деҳқончилик, темирчилик, овчилик билан шуғулланади. Уларнинг кўпчилиги христиан бўлсаларда, то-темистик ва анимистик тасаввурлар кучли сақланиб қолган. Лотин Амери-касидаги кўпгина қабилалар мустамла-качилар томонидан қириб ташланди. Уларнинг айримлари ўзларининг урф-одатларини сақлаб келди. Мексиканлар, гватемаллар, парагвайлар, перуларнинг миллат бўлиб шаклланишида И. асосий компонентлардан бири бўлган. Айрим мамлакатларда (мас, АҚШда) И. американларга сингиб бормоқда. И. жаҳон халқлари маданиятига муқим ҳисса қўшган. Кўпгина халқлар картошка, маис, кунгабоқар, какао, тамаки етиштиришни И.дан ўрганган.

Санъати. Марказий Америкада ва Анд вилоятида европаликлар истило-сигача нафис санъат яхши ривожланган эди, лекин истилочилар унинг та-раққиётини тўхтатиб қўйди. Ибтидоий жамоа тузуми шароитидаги кўпгина уруғларнинг санъати турмуш ва моддий и.ч. билан узвий боғланган эди. Унда овчилар, балиқчилар ва деҳқонларнинг мифологик тасаввурлари ўз аксини топди. И.нинг бошпанаси айвон, қуб-ба ва гумбаз шаклидаги Чайлалардан иборат бўлган. И. ўймакорлик, каштачилик, тўқимачилик билан шуғулланади. Турли уруғлар орасида парранда патларидан, керамика ва ёғочдан ҳар хил буюмлар, фигуралар тайёрлаш санъати ривожланган. Мексика, Боливия, Гватемала, Перу, Эквадорда у мустамлакачилик даври ва янги замон халқ санъати учун замин бўлди.

Ли.: Кнорозов Ю. В., Писменност индейсев майя, М. — Л., 1963; Каримуллин А. Г., Индейси Америки и древние тюрки, М., 1996.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил