ИнтерГлобе Авиатион Лимитед, қисқача ИндиГо бренди, Ҳиндистоннинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Ҳиндистоннинг Харяна штати Гургаон шаҳрида жойлашган. 2023-йил июл ҳолатига кўра, ички бозорда 63,4% улушга эга бўлган авиакомпания йўловчилар сони ва авиапарки ҳажми бўйича Ҳиндистондаги энг йирик авиакомпаниядир[6]. У авиапарки ҳажми ва ташилган йўловчилар сони бўйича Осиёда ҳам энг йирик индивидуал лоу-костер ва энг йирик авиаташувчи ҳисобланади. 2022-йил ноябр ҳолатига кўра, у 300 миллиондан ортиқ йўловчи ташиган[7]. 2023-йил декабр ҳолатига кўра, авиакомпания 118 та йўналишга ҳар куни 2000 та рейсни амалга оширади, улардан 85 таси маҳаллий ва 33 таси эса халқаро[8][9][10]. Авиакомпаниянинг асосий маркази Деҳлидаги Индира Ганди халқаро аэропортида жойлашган[11].

ИндиГо
ИАТА ИCАО Идентификатори
6Э ИГО ИФЛЙ
Ташкил топган 2006-йил
Бошланган амалиётлари 4-август, 2006-йил (20 йил аввал) (2006-08-04)
База аэропорти
Парк ҳудуди 340
Парвоз йўналишлари 118[1]
Эгаси ИнтерГлобе Авиатион Лимитед
Тижорий рамзи БСЕ:539448 НСЕ:ИНДИГО
Халқаро хавфсизлик рақами ИНЕ646Л01027
Бош қароргоҳи Гургаон, Харяна, Ҳиндистон
Муҳим шахслар
  • Др. В. Сумантран (Раис)[3]
  • Раҳул Бҳатиа (Директор)[4]
  • Пиэтер Элберс (CЕО)[4]
Йиллик даромади  ₹55,878 крор ($7.0 миллиард) (2023)[5]
Оператив фойда  ₹4,784 крор ($600 миллион) (2023)[5]
Кирим ▼ ₹−317 крор (УС$−40 миллион)(2023)[5]
Активлари  ₹59,170 крор (УС$7.4 миллиард)(2023)[5]
Мажбуриятлари Decrease ₹−6,246 крор (УС$−780 миллион) (2023)(2023)[5]
Ходимлар сони 32,407 (2023)[2]
Сайти гоиндиго.ин

Авиакомпания ИнтерГлобе Энтерприсес компанияси вакили Раҳул Бҳатия ва ҳинд миллиардери Ракеш Гангвал томонидан 2006-йилда хусусий компания сифатида ташкил этилган. У ўзининг биринчи самолётини 2006-йил июл ойида қабул қилди ва бир ой ўтиб фаолиятини бошлади. Авиакомпания 2012-йилда йўловчилар ташиш бозоридаги улуши бўйича Ҳиндистоннинг энг йирик ташувчисига айланди. Компания 2015-йил ноябр ойида биржа листинггига киритилди[12]. Ҳозирда компаниянинг бош ижрочи директори Пиэтер Элберс ҳисобланади[13].

ОАГ Пунcтуалитй Леагуэ ИндиГони 2018-йилда дунёдаги 4-энг пунктуал авиакомпания, 2019-йилда 6-энг пунктуал авиакомпания ва 2021-йилда 3-энг пунктуал авиакомпания деб топди[7]. 2023-йил 19-июн куни ИндиГо 500 та Аирбус А320 оиласидаги самолётларга қатъий буюртма берди ва бу буюртма самолётлар сони бўйича тарихдаги исталган авиакомпания томонидан амалга оширилган энг катта харид бўлди ва Аир Индианинг 470 та самолётга буюртмасидан ўзиб кетди[14][15].

Тарихи

ИндиГо 2006-йилда ИнтерГлобе Энтерприсес компанияси вакили Раҳул Бҳатия ва ҳинд миллиардери Ракеш Гангвал томонидан хусусий компания сифатида ташкил этилган[16]. Ташкил этилган пайтда ИнтерГлобе 51,12% улушга, Гангвалнинг Виргинияда рўйхатдан ўтган Cаэлум Инвестменц компанияси эса 47,88% улушга эга эди[17][18]. ИндиГо 2005-йил июн ойида 100 та Аирбус А320-200 самолётига қатъий буюртма берди ва 2006-йил ўрталарида иш бошлашни режалаштирган эди[19]. Авиакомпанияга ўзининг биринчи самолёти 2006-йил 28-июлда – буюртма берганидан деярли бир йил ўтиб етказиб берилди[20]. У 2006-йил 4-августда Ню-Деҳли—Гуваҳати—Импҳал йўналишида ўз фаолиятини бошлади[21]. 2006-йил охирига келиб, авиакомпания олтита самолётга эга бўлди ва 2007-йилда яна тўққизтаси сотиб олинди[21]. 2010-йил декабр ойида ИндиГо давлатга қарашли Аир Индиа авиакомпаниясидан ўзиб кетиб, йўловчилар бозорида 17,3% улуши билан Ҳиндистондаги Кингфишер Аирлинес ва Жет Аирwайс дан кейинги учинчи йирик авиакомпанияга айланди[22].

2011-йилда ИндиГо 15 миллиард АҚШ доллари қийматидаги 180 та Аирбус А320 самолётига буюртма берди[23]. 2011-йил январ ойида, тўлиқ беш йил хизмат кўрсатгандан кейин, авиакомпанияга халқаро рейсларни йўлга қўйишга рухсат берилди[24]. 2011-йил декабр ойида Ҳиндистон Фуқаролик авиацияси бош бошқармаси авиакомпаниянинг тез кенгайиши йўловчилар хавфсизлигига таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди[25].

2012-йил феврал ойида ИндиГо фаолият бошлаганига олти йил тўлмай ўзининг 50-самолётини қабул қилиб олди[26]. 2012-йил март ойида якунланган чоракда ИндиГо Ҳиндистондаги энг даромадли авиакомпания бўлди ва йўловчилар бозори улуши бўйича Ҳиндистондаги иккинчи йирик авиакомпанияга айланди[27]. 2012-йил 17-августда ИндиГо ўз фаолиятини бошлаганидан олти йил ўтиб Жет Аирwайсдан ўзиб, бозор улуши бўйича Ҳиндистондаги энг йирик авиакомпанияга айланди[28].

2013-йил январ ойида ИндиГо Осиёда Индонезиянинг Лион Аир авиакомпаниясидан кейин иккинчи энг тез ривожланаётган лоу-костер авиакомпания бўлди[29]. 2013-йил феврал ойида Фуқаро авиацияси вазирлиги ИндиГога ўша йили фақатгина бешта самолётни етказиб беришга рухсат беришини эълон қилганидан сўнг, авиакомпания арзон минтақавий рейслар жорий қилиш учун шўба корхона ташкил этишни режалаштирган эди. Кейинчалик, ИндиГо яна тўртта самолёт сотиб олиш учун вазирликдан рухсат олишни режалаштираётганини эълон қилди, шу сабабли 2013-йилда тўққизта самолётни қабул қилиб олди[30]. 2014-йил март ойи ҳолатига кўра, ИндиГо ўриндиқлар сони бўйича Осиёда иккинчи ўриндаги арзон авиаташувчи ҳисобланади[31].

2015-йил август ойида ИндиГо 27 миллиард долларлик 250 та Аирбус А320нео самолётига буюртма берди, бу Аирбус тарихидаги бир марта берилган энг катта буюртма бўлди[32]. ИндиГо 2015-йил 19-октябрда ₹3,018 крор (2023-йилги курс бўйича ₹36 миллиард ёки $440 миллион) қийматидаги аксияларини бирламчи оммавий таклифини эълон қилди, сотувлар 27-октябрдан бошланди[33][34][35].

2019-йил октябр ойида ИндиГо 300 дона Аирбус А320нео самолётига умумий қиймати ₹2,3 лакҳ крорлик навбатдаги буюртмани берди, бу Аирбус тарихидаги энг катта буюртма бўйича ўзининг олдинги рекордини янгилади[36][37].

2019-йил декабр ойида авиакомпания кунига 1500 та рейсни амалга оширган биринчи Ҳиндистон авиакомпаниясига айланди[38]. 2019-йил 31-декабрда у 250 дан ортиқ самолёт паркига эга бўлган Ҳиндистоннинг биринчи авиакомпанияси бўлди[39].

2023-йил январ ойида авиакомпания 300 дан ортиқ самолётдан иборат авиапаркка эга бўлган биринчи ҳинд авиакомпаниясига айланди[40].

2023-йил феврал ойида авиакомпания Туркиш Аирwайсдан нам лизинг шартномаси асосида бир дона Боэинг 777-300ЭР самолётини ўз авиапаркига қабул қилди. Тўлиқ ИндиГо ливерасидаги иккинчи самолёт бир неча ойдан кейин парвозларга қўйди. Бу авиакомпания томонидан фойдаланиладиган биринчи кенг фюзеляжли самолёт ва Ҳиндистонда Аир Индиа ва Вистарадан кейин кенг фюзеляжли самолётларни бошқарадиган учинчи авиакомпания ҳисобланади. Боэинг 777 ИндиГо фойдаланадиган биринчи бизнес-класс ўриндиқларга эга самолёт ҳисобланади[41][42][43].

2023-йил июн ойида Париж авиашоусида авиакомпания 500 та Аирбус А320нео оиласидаги самолётларга буюртма берди ва бу тижорат авиацияси тарихидаги энг йирик самолёт буюртмасига айланди[44].

2023-йил сентябр ойида ИндиГо Туркиш Аирwайс билан кодшеринг ҳамкорлик орқали Сан-Франсискога парвозлар йўлга қўйилганини эълон қилди. Ушбу келишув Истанбул орқали АҚШнинг Ғарбий соҳилидаги шаҳарга парвозларни осонлаштиради. АҚШ шаҳарларидан ташқари ушбу кодешеринг келишуви Европанинг 30 дан ортиқ йўналишларини, хусусан Лондон, Париж, Венеция, Афина, Будапешт, Рим каби шаҳарларига авиақатновларни ўз ичига олади[45].

2022-йилда ИндиГо ички бозорда 55% улушга эга эди[46]. Авиакомпания 15% бозор улуши билан Ҳиндистоннинг халқаро ташувларида бозорида ҳам етакчи эди[47]. ИндиГо бош директори халқаро қатновларни кўпайтиришни хоҳлаётганини айтди[48].

Корпоратив фаолияти

Расмдаги Аирбус А320 самолётида кўриниб турганидек ИндиГо ливерасида Индиго-мовий осмон рангидан фойдаланади

Мулкчилик шакли ва тузилиши

Интерглобе Авиатион Лимитед аксиялари Ҳиндистон миллий фонд биржасида (НСЕ) листингга қўйилган ва ИНДИГО номи остида очиқ сотилади. 2023-йил 4-май ҳолатига кўра, авиакомпаниянинг бозор капиталлашуви тахминан ₹ 23,36,214,94 лакҳни ташкил қилади[49].

Бош офиси

ИндиГо бош офиси Харяна штатининг Гуруграм шаҳрида жойлашган[50].

Бизнес кўрсаткичлари

ИндиГонинг сўнгги йиллардаги асосий кўрсаткичлари (31-мартда якунланган молиявий йил ҳолатига кўра):

2016 2017 2018 2019 2020 2021 2022 2023
Даромади (₹м) 161 399 185 805 230 209 284 968 357 560 146 406 259 309 544 465
Солиқ тўлагандан кейинги фойда (₹м) 19 897 16 591 22 424 1572 −2,337 −58,064 −61,618 −3,058
Ходимлари сони 12 362 14 604 18 060 23 531 27 812 23 711 26,164 32 407
Йўловчилар сони (м) [51] 33 44 52 65 75 29 47 85
Юк коэффициэнти (%) 84,0 84.8 87.4 86.2 85.8 69.4 73.6 82.1
Авиапарки ҳажми 107 131 159 217 262 285 275 304
CО 2 эмиссияси (г) 74,6[52] 72,0 70,0 64.7 61.1 59.5
Манбалар [53] [54] [55] [2] [2] [2] [2] [2]

Парвоз манзиллари

2023-йил декабр ҳолатига кўра ИндиГо парвоз қиладиган мамлакатлар[56]

2023-йил октябр ҳолатига кўра, ИндиГо 114 та манзилга 1,900 дан ортиқ кунлик парвозларни амалга оширади. Бу рейсларнинг 81 таси Ҳиндистон ичида, 33 таси хорижда амалга оширилади. Авиакомпания 2023-йил июн ва октябр ойлари мобайнида 174 та янги ҳафталик халқаро рейсларни қўшди[57][58][8]. Асосий базаси Деҳли аэропортида жойлашган[59], шунингдек Бангалор[60], Ченнай[61], Ҳайдаробод[62], Калкутта[61], Мумбай[61] ва Кочи[63] аэропортларида ҳам ўз базасига эга. 2011-йил январда ИндиГо беш йил парвозларни амалга оширганидан кейин халқаро авиақатновлар лицензиясини қўлга киритди[64]. ИндиГонинг биринчи халқаро парвози Ню-Деҳли ва Дубай орасида 2011-йил 1-сентябр куни амалга оширилди.

Кодшеринг шартномалари

ИндиГо қуйидаги авиакомпаниялар билан кошеринг шартномаларига эга:

Авиапарки

ИндиГо Аирбус А320нео самолёти
ИндиГо Аирбус А320-200 самолёти
ИндиГо Аирбус А321нео самолёти
Ан ИндиГо АТР 72-600 самолёти

2023-йил август ҳолатига кўра, ИндиГо парвозлар қуйидаги самолётлардан фойдаланади[71]:

ИндиГо авиапарки
Самолёт русуми Миқдори Буюртмалар сони[71] Йўловчи сиғими[72] Эслатмалар
Аирбус А320-200 20 - 180 Аста-секин фойдаланишдан чиқарилади[73][74].
Аирбус А320нео 176 287 180 Энг йирик оператор[75].
186
Аирбус А321нео 94 602 222 Wизз Аирдан кейин иккинчи йирик оператор[75].
232 [76]
Аирбус А321ХЛР[77] — 69[78][48] Ҳали етказиб берилмаган Ушбу турдаги самолётларнинг энг йирик буюртмаси[79].
2025-йилдан бошлаб етказиб берилади[48].
АТР 72-600 41[80] 9[81][82] 78
ИндиГо юк авиапарки
Аирбус А321-200/П2Ф 2[83] — Юк [84]
Жами 333 967

Авиапаркнинг ривожланиши

ИндиГо 2005-йил июн ойида Париж авиашоусида 6 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 100 та Аирбус А320-200 самолётига буюртма берди ва 2006-йил ўрталарида ўз фаолиятини бошлашни режалаштирган эди[19][85][86]. Авиакомпания биринчи А320ни 2006-йил июл ойида қабул қилди ва 2015—2016-йилларда 100 та самолётни киритишни режалаштирди[87]. 2011-йил 11-январда эса қўшимча 180 та Аирбус А320 самолёти, шу жумладан 150 та Янги двигател вариантига эга (инглизча: Неw Энгине Оптион—НЕО) самолётларга қиймати $15 миллиардлик англашув меморандумини имзолади. 2012-йилда авиакомпания ўзининг 50-самолётини[26], 2014-йил 4-ноябрда эса 100-самолётни қабул қилиб олди ва дастлабки буюртмаси муддатидан аввал бажарилди[88].

2011-йилда буюртма қилинган Аирбус А320нео оиласи самолётлари 2015-йилдан бошлаб етказиб берилиши керак эди[89]. Бироқ, ушбу самолётларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришдаги кечикишлар сабаб, ИндиГо мавжуд талабни қондириш учун жами 22 та фойдаланилган самолётни қуруқ лизингга олди[90]. 2014-йил 15-октябрда ИндиГо умумий қиймати 25,7 миллиард долларлик 250 та А320нео самолётига буюртма бериш ниятини билдирди[91]. 2015-йил 15-августда ушбу буюртмани 26,5 миллиард долларга тасдиқлади. Буюртма, шунингдек, ИндиГога баъзи А320нео самолётларини А321неоЛРларга ўзгартириш имконини беради, улар кўпроқ йўловчилар ўриндиқлари ўрнатиши ва узоқроқ йўналишларда учиши мумкин[92]. 250 та самолётга буюртма Аирбуснинг самолётлар сони бўйича энг катта буюртмаси эди[93]. ИндиГо биринчи А320неони 2016-йил март ойида қабул қилди[94][95]. 2019-йил 10-октябрда Аирбус томонидан ИндиГонинг 1000-А320нео самолёти етказиб берилди[96]. 2019-йил 29-октябрда ИндиГо компанияси 300 та А320нео оиласи самолётлариига қатъий буюртма берди, ушбу буюртмаларнинг 87 таси А320нео, 144 таси А321нео ва 69 таси А321ХЛР эди. Шу билан ИндиГонинг А320нео оиласи самолётларига буюртмаларининг умумий сонини 730 тага етди[97][98][48].

ИндиГо ўзининг биринчи АТР 72–600 самолётини 2017-йил ноябр ойида қабул қилди.

2023-йил май ойида ИндиГо 400 ўринли Боэинг 777-300ЭР самолётини ўзининг ливерасида тақдим этди. Самолёт Туркиш Аирлинес билан кодшеринг шартномаси орқали 2023-йил 28-май куни Истанбулдан Деҳлига учди[99].

2023-йил июн ойида Париж авиашоусида авиакомпания 500 та Аирбус А320нео самолётига буюртма берди. Бу тижорат авиацияси тарихидаги энг йирик самолёт буюртмасидир[44]. Париж ҳаво кўргазмасининг очилиш кунида эълон қилинган келишув, тахминан 55 миллиард долларни ташкил этади. Бунда улгуржи буюртма учун бериладиган потенциал имтиёзлар ҳисобга олинмаган. Ушбу муҳим келишув ИндиГога янги самолётларни фойдаланишга киритиш орқали операцион самарадорликни ошириш ва ёнилғи харажатларини камайтириш имконини беради, дея таъкидлади компания[100]. Етказиб бериш 2030—2035-йилларда амалга оширилади[44].

Хизматлари

Бортга чиқиш жараёни
Эсдалик бисквит қутисида келтириладиган печенелардан ташкил топган ИндиГо борт овқати

Арзон нархлардаги ташувчи сифатида ИндиГо фақат эконом классдаги ўриндиқларни таклиф қилади. Тарифларни паст ушлаб туриш учун ИндиГо ўзининг ҳеч бир рейсларида бепул овқатланишни таклиф қилмайди, шу билан бирга пуллик бортда овқатланиш дастурига эга[101]. Самолётда кўнгилочар хизматлар мавжуд эмас. Йўловчилар парвоз давомида ИндиГо томонидан нашр этиладиган Ҳелло 6Э журналини мутолаа қилишлари мумкин[102]. ИндиГо юқори нархни тўлашга тайёр йўловчиларга олдиндан тайинланган ўриндиқ, чипталарни бир неча марта бекор қилиш ва биринчи навбатда рўйхатдан ўтиш каби премиум хизматларни таклиф этади[103]. 2019-йил сентябр ойида компания ўз йўловчиларига парвоз ва аэропортда кўнгилочар имкониятларни тақдим этиш учун талабга кўра видео тақдим этиш иловаси СонйЛИВ билан алоқаси борлигини эълон қилди[104].

Манбалар

  1. ↑ „дестинатионс“. ИндиГо (2023-йил 12-октябр).
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 „ИндиГо Аннуал Репорт 2022-23“. гоиндиго.ин. Қаралди: 2023-йил 21-сентябр.
  3. ↑ „ИндиГо Боард оф Диреcторс“.
  4. ↑ 4,0 4,1 „ИндиГо Леадершип“. гоиндиго.ин.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 „Аннуал Трендс“ (2023-йил 7-июн).
  6. ↑ „Жулй 2023 Доместиc Траффиc Репорц“ (эн). Диреcторате Генерал оф Cивил Авиатион. 2023-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-сентябр.
  7. ↑ 7,0 7,1 „Абоут ИндиГо“ (2022-йил 22-ноябр).
  8. ↑ 8,0 8,1 „Индиго реачес милестоне оф 1,900 флигҳц пер дай“ (эн). Тҳе Эcономиc Тимес (2023-йил 4-август). Қаралди: 2023-йил 5-август.
  9. ↑ Жоши, Гаурав. „Салем, Диу, Анд Кҳажураҳо: ИндиГо Офферс 3 Неw Дестинатионс Ин Оcтобер“ (эн). Симпле Флйинг (2023-йил 11-октябр). Қаралди: 2023-йил 12-октябр.
  10. ↑ Жоши, Гаурав. „Делҳи То Ҳонг Конг: ИндиГо То Рестарт Даилй Флигҳц Ин Оcтобер“ (эн). Симпле Флйинг (2023-йил 25-август). Қаралди: 2023-йил 5-октябр.
  11. ↑ Чоwдҳурй, Анирбан. „Wолфганг Проcк-Счауэр'с латест ассигнмент: Такинг ИндиГо он а лонг ҳаул“. Тҳе Эcономиc Тимес (2018-йил 13-феврал). 2018-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 17-феврал.
  12. ↑ „ИндиГо листед он стоcк эхчанге, соарс 15 пер cент“. Тҳе Индиан Эхпресс (2015-йил 10-ноябр). 2018-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 17-феврал.
  13. ↑ „ИндиГо Леадершип Теам“.
  14. ↑ „Ларгест-эвер деал: ИндиГо ордерс 500 Аирбус А320 фамилй аирcрафт wортҳ $50 биллион“. Тҳе Тимес оф Индиа (2023-йил 19-июн). Қаралди: 2023-йил 24-июн.
  15. ↑ Cообан. „Биггест плане деал ин ҳисторй: Аирбус cлинчес массиве ордер фром Индиа'с ИндиГо | CНН Бусинесс“ (эн). CНН (2023-йил 19-июн). Қаралди: 2023-йил 4-июл.
  16. ↑ „Оwнер оф Индиа'с биггест аирлине филес фор ИПО“. CНБC (2015-йил 30-июн). 2016-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-март.
  17. ↑ Паднис, Анеэс. „ИндиГо гивес ҳандсоме пайбаcк то промотерс“. Бусинесс Стандард (2013-йил 16-ноябр). 2016-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-март.
  18. ↑ „ФИПБ аппровес пропосал то cонверт Ракеш Гангwал'с ИндиГо стаке то НРИ cатегорй“. Тҳе Эcономиc Тимес (2014-йил 2-октябр). 2016-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-март.
  19. ↑ 19,0 19,1 „ИндиГо Аирлинес то флй соон“. Тҳе Эcономиc Тимес (2005-йил 22-июн). Қаралди: 2016-йил 16-март.[сайт ишламайди]
  20. ↑ „ИндиГо такес деливерй оф иц фирст бранд неw Аирбус А320 аирcрафт“. Тҳе Ҳинду (2006-йил 29-июл). Қаралди: 2012-йил 16-феврал.
  21. ↑ 21,0 21,1 „Индиго'с фирст флигҳт то таке-офф он Ауг 4“. Тҳе Эcономиc Тимес (2006-йил 13-июл). 2016-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-март.
  22. ↑ „ИндиГо пипс Аир Индиа то беcоме Но. 3 аирлине“. Тҳе Индиан Эхпресс (2010-йил 21-декабр). 2011-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-март.
  23. ↑ „ИндиГо аирлине пиcкс уп 180 жец“. Тҳе Эcономиc Тимес (2011-йил 13-январ). 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-март.
  24. ↑ „ИндиГо гец говт нод то лаунч интернатионал оператионс“. Редифф (2011-йил 11-январ). 2016-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-март.
  25. ↑ „ИндиГо, СпиcеЖет аирлинес виолате мандаторй сафетй нормс: ДГCА“. Индиа Тодай (2012-йил 9-январ). 2012-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 13-июл.
  26. ↑ 26,0 26,1 „ИндиГо гец деливерй оф иц 50тҳ Аирбус А320 аирcрафт“. Тҳе Эcономиc Тимес (2012-йил 10-феврал). 2016-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-март.
  27. ↑ Мишра, Миҳир. „А тале оф тwо аирлинес: Кингфишер вс ИндиГо“. Бусинесс Стандард (2012-йил 21-феврал). 2016-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-март.
  28. ↑ „ИндиГо флиэс паст Жет то беcоме ларгест аирлине“. Бусинесс Стандард (2012-йил 18-август). 2012-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 18-август.
  29. ↑ „ИндиГо амонг тҳе фастест эхпандинг аирлинес глобаллй“. Бусинесс Стандард (2013-йил 2-январ). 2013-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-январ.
  30. ↑ „ИндиГо то сет уп регионал аирлине то тап смалл тоwнс“. Тҳе Эcономиc Тимес (2013-йил 13-феврал). 2016-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 14-феврал.
  31. ↑ Собҳиэ. „Аналйст Виэwпоинт: Асиан аирлине индустрй овервиэw“. CАПА. 2015-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-март.
  32. ↑ „ИндиГо ордерс 250 планес“. Тҳе Тимес оф Индиа (2015-йил 18-август). 2016-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-март.
  33. ↑ „ИндиГо Аирлинес ИПО то опен он Оcтобер 27, приcе банд Рс 700-765“. Тҳе Эcономиc Тимес (2015-йил 20-октябр). 2015-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 14-феврал.
  34. ↑ С В Кришнамачари. „Доместиc аир траффиc: Ҳоw ИндиГо, Жет Аирwайс, СпиcеЖет, Аир Индиа, Го Аир, АирАсиа Индиа, Вистара перформед ин Оcтобер“. Интернатионал Бусинесс Тимес (2016-йил 21-ноябр). 2017-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 30-январ.
  35. ↑ „ИндиГо'с Рс 3,018-cроре ИПО тҳреэ тимес оверсубсcрибед“. Тҳе Эcономиc Тимес (2015-йил 29-октябр). Қаралди: 2020-йил 10-июл.
  36. ↑ „ИндиГо Ордерс Фуртҳер 300 А320нео Аирcрафт“. Оне Миле ат а Ҳоме (2019-йил 31-октябр).
  37. ↑ Синҳа. „ИндиГо гивес Рс 2.4 лакҳ cроре ордер фор 300 А320 Нео аирcрафт“. Тҳе Тимес оф Индиа (2019-йил 31-октябр). 2020-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган.
  38. ↑ „ИндиГо беcомес 1ст Индиан cарриэр то операте 1,500 даилй флигҳц“ (эн). Ливеминт (2019-йил 18-декабр). Қаралди: 2020-йил 2-январ.
  39. ↑ „ИндиГо флеэт сизе cроссес 250 планес, беcомес фирст Индиан cарриэр то до со“. Бусинесс Стандард Индиа. Пресс Труст оф Индиа (2020-йил 1-январ). Қаралди: 2020-йил 2-январ.
  40. ↑ Дwиведи, Манас. „ИндиГо'с флеэт гец 300 аирcрафт стронг, беcомес фирст Индиан аирлине то ачиэве тҳе милестоне“ (эн). Тҳе Эcономиc Тимес (2023-йил 7-январ). Қаралди: 2023-йил 7-август.
  41. ↑ Жоши. „ИндиГо'с Боэинг 777 Он Wет Леасе Старц Cоммерcиал Сервиcе“. Симпле Флйинг (2023-йил 1-феврал).
  42. ↑ Дунн2023-03-22Т00:49:00+00:00. „Туркиш Течниc роллс оут фирст Боэинг 777 ин ИндиГо cолоурс“. ФлигҳтГлобал.
  43. ↑ ИндиГо. „ИндиГо индуcц иц фирст wидебодй аирcрафт - Боэинг 777 он Делҳи-Истанбул роуте“. гоиндиго.ин (2023-йил 31-январ). 2023-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-апрел.
  44. ↑ 44,0 44,1 44,2 „Ларгест Аирcрафт Ордер: ИндиГо Плаcес Ордер Фор 500 Аирбус Нео Фамилй Планес“ (эн). Неwс18 (2023-йил 19-июн). Қаралди: 2023-йил 19-июн.
  45. ↑ Жоши, Гаурав. „Сан Франcисcо Ноw Парт Оф ИндиГо’с УС Нетwорк Тҳроугҳ Туркиш Аирлинес Cодешаре“ (эн). Симпле Флйинг (2023-йил 20-сентябр). Қаралди: 2023-йил 7-октябр.
  46. ↑ „Индиа: доместиc аирлине траффиc шаре бй пассенгерс cарриэд 2022“ (эн). Статиста. Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
  47. ↑ „Индиа: маркет шаре оф аирлинес басед он интернатионал траффиc 2022“ (эн). Статиста. Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
  48. ↑ 48,0 48,1 48,2 48,3 „Индиа'с ИндиГо эес Амстердам wитҳ А321нео(ХЛР)с“ (эн). ч-авиатион (2023-йил 8-сентябр). Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
  49. ↑ „ИнтерГлобе Авиатион Лимитед Шаре Приcе“. Натионал Стоcк Эхчанге оф Индиа (2023-йил 4-май). Қаралди: 2023-йил 4-май.
  50. ↑ „Cонтаcт ус“. ИндиГо. 2020-йил 7-майда асл нусхадан архивланган.
  51. ↑ „ИндиГо: пассенгер траффиc 2023“ (эн). Статиста. Қаралди: 2023-йил 21-сентябр.
  52. ↑ Буреау. „ИндиГо слашес cарбон эмиссионс бй 20% ин ФЙ23 тҳроугҳ сустаинабле меасурес“ (эн). БусинессЛине (2023-йил 30-июл). Қаралди: 2023-йил 21-сентябр.
  53. ↑ „ИндиГо Аннуал Репорт 2016“. гоиндиго.ин. Қаралди: 2023-йил 21-сентябр.
  54. ↑ „ИндиГо Аннуал Репорт 2017“. гоиндиго.ин. Қаралди: 2023-йил 21-сентябр.
  55. ↑ „ИндиГо Аннуал Репорт 2018“. гоиндиго.ин. Қаралди: 2023-йил 21-сентябр.
  56. ↑ „Роуте мап ИндиГо“. Флигҳт Cоннеcтионс (2023-йил 21-сентябр). Қаралди: 2023-йил 1-декабр.
  57. ↑ „Интернатионал Эхпансион: А Лоок Ат ИндиГо'с Мовес Инто Африcа & Cентрал Асиа“ (эн). Симпле Флйинг (2023-йил 4-июн). Қаралди: 2023-йил 3-июл.
  58. ↑ „ИндиГо ис баcк wитҳ а банг, лоокинг то старт флигҳц то манй интернатионал дестинатионс: CЕО Пиэтер Элберс“. Тҳе Эcономиc Тимес (2023-йил 17-феврал). Қаралди: 2023-йил 3-июл.
  59. ↑ „Профиле он ИндиГо“. CАПА. 2016-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-март.
  60. ↑ „ИндиГо аддс то Бенгалуру басе“. Анна.аэро (2016-йил 16-феврал). 2016-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-июн.
  61. ↑ 61,0 61,1 61,2 „ИндиГо cомменcес севентҳ роуте то Дубаи“. Анна.аэро (2014-йил 17-декабр). 2016-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-июн.
  62. ↑ „ИндиГо старц неw доместиc роуте фром Ҳйдерабад“. Анна.аэро (2014-йил 6-август). 2016-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-июн.
  63. ↑ „индиго стартинг кочи-куwаит флигҳц“. ГоИндиГо.ин. 2022-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-март.
  64. ↑ „ИндиГо Аирлинес то флй то Дубаи, Бангкок, Сингапоре фром Септембер“. Тҳе Эcономиc Тимес (2011-йил 14-июн). 2016-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 22-феврал.
  65. ↑ 65,0 65,1 Ҳаннаҳ Брандлер. „Аир Франcе-КЛМ сигнс cодешаре агреэмент wитҳ Индиго Аирлинес“. Бусинесс Травеллер. Лондон: Перрй Публиcатионс (2021-йил 26-декабр).
  66. ↑ „Индиа нонстопс он тҳе wай, Америcан Аирлинес cодешарес wитҳ ИндиГо фор Индиа cоннеcтионс“. Тҳе Тимес оф Индиа (2021-йил 28-сентябр). Қаралди: 2021-йил 28-сентябр.
  67. ↑ „Бритиш Аирwайс сигнс неw cодешаре wитҳ ИндиГо“ (эн-ГБ). Бусинесс Травеллер. Қаралди: 2023-йил 25-сентябр.
  68. ↑ „ҚАНТАС АНД ЖЕТСТАР ЭХПАНД СЙДНЕЙ ГАТЕWАЙ WИТҲ НЕW ДИРЕCТ ФЛИГҲТС ТО ИНДИА АНД КОРЕА“. Қантас Неwсроом (2022-йил 8-апрел). Қаралди: 2022-йил 8-апрел.
  69. ↑ „Қатар Аирwайс анд ИндиГо Сигн Cодешаре Агреэмент“. Қатар Аирwайс. Қаралди: 2019-йил 7-ноябр.
  70. ↑ „Виргин Атлантиc Лаунчес Неw ИндиГо Cодешаре Агреэмент“. Симпле Флйинг (2022-йил 1-сентябр).
  71. ↑ 71,0 71,1 „Аирбус Ордерс & Деливериэс“. www.аирбус.cом (2023-йил 1-август). 2023-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-сентябр.
  72. ↑ „Сеат мап анд Аирcрафт информатион“. ИндиГо. Қаралди: 2023-йил 13-октябр.
  73. ↑ „ИндиГо Аирлинес сеэкс то пҳасе-оут А320-200с“. Ч-Авиатион. Қаралди: 2020-йил 5-июн.
  74. ↑ „ИндиГо Ретирес 100 А320cеос Ас Флеэт Модернизатион Неарс Cомплетион“. Симпле Флйинг (2022-йил 1-май).
  75. ↑ 75,0 75,1 Аирбус Ордерс анд Деливериэс (ХЛС), монтҳлй упдатед, аccессед виа „Ордерс & деливериэс“. Аирбус. Аирбус САС.
  76. ↑ „ИндиГо'с А321неос Cост 10% Лесс Пер Пассенгер Тҳан Иц А320неос“ (эн-УС). Симпле Флйинг (2021-йил 7-июн). Қаралди: 2022-йил 12-апрел.
  77. ↑ Панде. „ИндиГо Ревеалс Wҳере Ит Май Флй Тҳе Аирбус А321ХЛР Фром 2024“ (эн-УС). Симпле Флйинг (2021-йил 15-июл). Қаралди: 2022-йил 25-июн.
  78. ↑ „Индиа'с ИндиГо ордерс ан аддитионал тен А320Нс“ (эн). ч-авиатион (2023-йил 6-сентябр). Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
  79. ↑ „Аирбус деферс А321нео(ХЛР) сервиcе энтрй то 2024“ (эн-УС). ч-авиатион.cом (2022-йил 11-май). Қаралди: 2022-йил 19-ноябр.
  80. ↑ „ИндиГо Флеэт“. АирФлеэц.нет. Қаралди: 2023-йил 1-август.
  81. ↑ Санжаи, П Р; Жаспер, Чристопҳер. „Биггест Индиан Аирлине Ордерс 50 Турбопропс ин Регионал Пуш“. Блоомберг.cом (2017-йил 9-май). Қаралди: 2019-йил 1-ноябр.
  82. ↑ „ИндиГо Такес Деливерй Оф Иц Фирст АТР Синcе 2019“. СимплеФлйинг (2021-йил 27-июн). Қаралди: 2022-йил 15-сентябр.
  83. ↑ „ИндиГо Такес Фирст Cонвертед Аирбус А321 Фреигҳтер Аҳеад Оф Cарго Оператионс Лаунч“ (2022-йил 30-сентябр). Қаралди: 2022-йил 1-октябр.
  84. ↑ „ИндиГо Сеэкс Фоур Аирбус А321с Фор Фреигҳтер Оператионс“ (2021-йил 22-апрел). Қаралди: 2022-йил 28-сентябр.
  85. ↑ „Аирбус wинс $6бн ордер фром Индиа“. ББC Неwс (2005-йил 16-июн). 2011-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 30-август.
  86. ↑ „Аирбус Ордерс анд Деливериэс“. Аирбус. 2011-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 30-август.
  87. ↑ (2006-йил 28-июл). „ИндиГо cелебратес деливерй оф фирст Аирбус А320“. Пресс-релиз.
  88. ↑ „ИндиГо гец 100тҳ аирcрафт cомплетинг иц фирст ордер оф манй Аирбус А-320“. Тҳе Эcономиc Тимес (2014-йил 4-ноябр). Қаралди: 2014-йил 4-ноябр.
  89. ↑ Синҳа, Саурабҳ. „Аирcрафт ордер ис жуст а дроп ин оcеан: ИндиГо“. Тҳе Тимес оф Индиа (2011-йил 13-январ). 2011-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 13-январ.
  90. ↑ „Аирбус делайс А320нео деливерй фор Индиан аирлине ИндиГо“. Реутерс (2016-йил 21-декабр). 2016-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-март.
  91. ↑ „40 биллион жет спендинг спреэ“. Яҳоо (2014-йил 16-октябр). 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-март.
  92. ↑ „Wоулд бе фоолиш то нот фоcус он Индиа, сайс ИндиГо аирлинес пресидент Адитя Гҳош“. Тҳе Эcономиc Тимес (2015-йил 27-август). Қаралди: 2016-йил 19-март.
  93. ↑ (2014-йил 15-октябр). „ИндиГо сигнс МоУ фор 250 А320нео аирcрафт“. Пресс-релиз.
  94. ↑ Аирбус (2011-йил 1-ноябр). „ИндиГо cоммиц то 180 А320с, ларгест жет ордер ин авиатион ҳисторй“. Пресс-релиз.
  95. ↑ „Аирбус анд АирАсиа анноунcе реcорд деал фор 200 планес“. ББC (2011-йил 23-июн). 2011-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 23-июн.
  96. ↑ „Аирбус маркс иц 1,000тҳ А320нео Фамилй аирcрафт деливерй“. Аирбус.cом (2019-йил 11-октябр).
  97. ↑ „ИндиГо сигнс фор 300 А320нео Фамилй аирcрафт“. Аирбус (2021-йил 28-октябр).
  98. ↑ „Wҳй ИндиГо Cоулд Wин Wитҳ Иц Мега А321ХЛР Ордер“ (2020-йил 8-ноябр). Қаралди: 2022-йил 19-ноябр.
  99. ↑ „ИндиГо'с ревеалс неw ливерй он Боэинг 777 аирcрафт“ (эн). Тимес Аэроспаcе (2023-йил 28-май). Қаралди: 2023-йил 25-июн.
  100. ↑ „Реcорд аирcрафт пурчасе анноунcед ат Парис Аиршоw“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2023-йил 19-июн). Қаралди: 2023-йил 19-июн.
  101. ↑ „ИндиГо ФАҚ'с“. ИндиГо. 2016-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 13-ноябр.
  102. ↑ „Cоффеэ wитҳ 6Э“. Минт (2015-йил 26-октябр). 2016-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-март.
  103. ↑ „ИндиГо 6Э Плус“. ИндиГо. 2015-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-март.
  104. ↑ „ИндиГо тиэс уп wитҳ Сонй то оффер энтертаинмент cонтент то флерс“. Тҳе Тимес оф Индиа (2019-йил 5-сентябр). Қаралди: 2019-йил 5-сентябр.

Ҳаволалар