Ингичка — Ўзбекистон Республика Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги шаҳарча (1944-йилдан). Зирабулоқ тоғларининг жануби-шарий ён бағрида, Ингичка сойи бўйида жойлашган. Яқин темир йўл стансияси — Катта-қўрғондан 28 км. Аҳолиси 10,3 минг киши (2001), асосан, ўзбеклар. И.нинг ўрта қисмидан Ингичкасой оқиб ўтади. И.га Зарафшон дарёсидан уз. 28 км ли қувур орқали сув келтирилган. И. 1948-йил Ингичка волфрам конининг ишга туширилиши муносабати билан вужудга келган. Иқлими кескин конти-нентал. И. 7 балли сейсмикзонадажойлашган. И.да "Волфрам" кон бошқар-маси, "ТМТЕ" (экспедиция), "Самарқандгипс", "Шахта" қурилиш бошқармаси фаолият кўрсатади. И.да 2 умумий таълим мактаби, 1 мусиқа мактаби, 1 касбҳунар коллежида 150 дан зиёд ўқитувчилар таълим беради. 75 ўринли шифохона, 20 ўринли туғруқхона, поликлиника бўлиб 160 врач ва ўрта маълумотли мутахассис хизмат қилади. Стадион, спорт иншооти, маданият уйлари, 2 хиёбон, 2 кутубхона бор. И. — Каттақўрғон, И. —Самарканд йўналишларида автобус қатнови йўлга қўйилган. Нуробод — Қарноб, Агрон — Оқтош маршрутидаги автобуслар И. орқали ўтади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил