Inson kamoloti indeksi


Инсон камолоти индекси (инг. Ҳуман Девелопмент Индех) – давлатларнинг иқтисодий ва сиёсий оъсиш инсон капиталининг (узоқ умр, таълим, фаровон ҳаёт коърсаткичлари орқали) ривожланишига таъсирини ҳамда жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини таҳлил қилади[1].
Инсон камолоти индексининг максимал қиймати – 1, минимал қиймати – 0 га тенг.
Инсон камолоти индекси қуйидаги 3 та коърсаткич орқали ҳисобланади:
1. Умр коъриш давомийлиги индекси;
2. Таълим индекси;
3. Аҳоли жон бошига ЯМД (харид қобилияти паритети ҳисобида АҚШ долларида) индекси.
Мазкур 3 та мезонлар боъйича якуний индекс коърсаткичини аниқлаш учун даставвал ҳар бир мезоннинг индекси ҳисоблаб чиқилиши керак. Коърсаткичларни 0 дан 1 (3 та оънлик аниқлик билан оълчанадиган маълумот) гача боълган миқдорини индексларга айлантириш учун мезонларнинг энг кам ва энг коъп миқдорларини оърнатиш талаб қилинади. Якуний индекс коърсаткичини ҳисоблаб чиқиш учун оъртача геометрик миқдорлар усулидан фойдаланилади ва шунинг учун энг коъп миқдор ҳар қандай икки мамлакат ёки вақт даврлари оъртасидаги таққослашга (фоизларда) таъсир коърсатмайди[2].
Тарихи
Инсон камолоти индекси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури томонидан юритилади ҳамда ҳар йилнинг охирида ҳисобот йилидан олдинги йилнинг якунлари боъйича ҳисоблаб чиқарилади. Индекс 1990 йилда покистонлик Маҳбуб ул-Ҳақ бошчилигидаги бир гуруҳ иқтисодчилар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг консептуал асоси Амартя Сен томонидан яратилган.
БМТ Тараққиёт Дастурининг Инсон камолоти индекси бўйича ҳисобот бўлими индексни УНЕСCО, Wорлд Банк, УНИCЕФ, ИЛО, WҲО каби халқаро ташкилотларнинг маълумотлари асосида шакллантиради ҳамда давлатларнинг кўрсаткичига қараб уларни тўрт гуруҳларга ажратади:
- инсон тараққиёти даражаси жуда юқори мамлакатлар: 0,800-1,000;
- инсон тараққиёти даражаси юқори давлатлар: 0,700-0,799;
- инсон ривожланишининг ўртача даражаси давлатлар: 0,550-0,699;
- инсон тараққиёти даражаси паст мамлакатлар: 0,550 дан паст[3].
2010 йилда инсон камолоти индексини ўлчайдиган кўрсаткичлар туркуми кенгайтирилди ва индекснинг ўзи ҳам сезиларли ўзгаришларга дуч келди. Мамлакатнинг ўртача статистик маълумотларига асосланган ва ички тенгсизликларни ҳисобга олмайдиган йиғма кўрсаткич бўлган жорий Инсон камолоти индексига қўшимча равишда учта янги индикатор киритилди: Ижтимоий-иқтисодий тенгсизликни ҳисобга олган ҳолда мослаштирилган Инсон камолоти тенгсизлик индекси, Гендер тенгсизлиги индекси ва Кўп ўлчовли қашшоқлик индекси.
Ҳисоблаш методологияси
Инсон камолоти индекси қиймати 0 дан 1 гача боълган диапозонда боълиб, учта асосий коърсаткич (х) асосида ҳисобланади[4].
Коърсаткичларни 0<х<1 коъринишга келтириш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:
бу ерда ва мос равишда мамлакатдаги коърсаткичларнинг минимал ва максимал қийматларидир.
Индекслар қуйидаги формулалар орқали аниқланади:
1. Умр коъриш давомийлиги индекси (ЛЕИ) =
барча ёшдаги аҳолининг оълим коърсаткичлари коъриб чиқилаётган йил билан бир хил боълади, деб тахмин қилиш мумкин боълган келажакда оъртача умр коъриш давомийлиги қиймати
2. Таълим индекси (ЭИ) =
- Оъртача таълим давомийлиги (МЙСИ) =
- Кутилаётган таълим давомийлиги (ЭЙСИ) =
мамлакат аҳолиси учун таълим олиш имкониятларини ва уларни жорий этилганлик ҳолати таҳлилини амалга оширади
3. Даромад индекси (ИИ) =
аҳоли даромадларининг қиёсий даражасини таҳлил қилади
Инсон камолоти индекси юқоридаги учта коърсаткичнинг оъртача арифметик қийматидир:
бу ерда:
ЛЕ (Лифе эхпеcтанcй) – оъртача умр коъриш давомийлиги (УНДЕСА маълумотлари асосида шакллантирилади);
МЙС (Меан еарс оф счоолинг) – оъртача таълим давомийлиги (УНЕСCО маълумотлари асосида шакллантирилади);
ЭЙС (Эхпеcтед еарс оф счоолинг) – кутилаётган таълим давомийлиги (УНЕСCО маълумотлари асосида шакллантирилади);
ГНИпc (Гросс Натионал Инcоме пер cапита) – Ялпи миллий даромад (ЯМД) нинг аҳоли жон бошига нисбати, харид қобилияти паритети боъйича АҚШ долларида (Wорлд Банк, Интернатионал Монетарй Фунд, Унитед Натионс Статистиcс Дивисион маълумотлари асосида шакллантирилади);
Индекс коърсаткичи юқорида келтирилган формулалар асосида ҳисоблаб чиқилгандан соънг, мамлакатларнинг рейтинг коърсаткичлари тузилади ҳамда рейтингга коъра мамлакатларнинг инсон ривожланишининг 4 даражасига коъра мамлакатлар қуйидаги гуруҳларга ажратилади:
| № | Тасниф | Даража |
|---|---|---|
| 1. | Инсон тараққиётининг жуда юқори даражаси | 0,800-1,000 |
| 2. | Инсон тараққиётининг юқори даражаси | 0,700-0,799 |
| 3. | Инсон ривожланишининг оъртача даражаси | 0,550-0,699 |
| 4. | Инсон тараққиётининг паст даражаси | 0,550 дан паст |
Инсон камолоти индекси ҳисоботи (2019 - йил )
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури томонидан 2020 йилги Инсон тараққиёти ҳисоботи 2020-йил 15-декабрда эълон қилинган бўлиб, у 2019-йилда тўпланган маълумотлар асосида инсон тараққиёти индекси қийматларини ҳисоблаб чиқади[5]. Жадвалда инсон камолоти юқори бўлган мамлакатлар ва ҳудудлар кўрсатилган:
—ўсиш;- ▬ – барқарор;
– пасайиш;
|
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Инсон камолоти индексида етакчи давлатлар
- Қуйида Инсон камолоти индексининг йиллар кесимида энг юқори ўринни эгаллаган мамлакатлари кўрсатилган. Ҳисоботларга кўра, Норвегия ўн олти марта, Канада саккиз марта, Япония ва Исландия икки марта энг юқори ўринларни эгаллаган.
- Йил индекс бўйича статистик маълумотлар олинган вақт даврини ифодалайди. Қавслар ичида ҳисобот чоп этилган йил кўрсатилган.
- 2019 (2020):
Норвегия - 2018 (2019):
Норвегия - 2017 (2018):
Норвегия - 2015 (2016):
Норвегия - 2014 (2015):
Норвегия - 2013 (2014):
Норвегия - 2012 (2013):
Норвегия - 2011 (2011):
Норвегия - 2010 (2010):
Норвегия - 2007 (2009):
Норвегия - 2006 (2008):
Исландия - 2005 (2007):
Исландия - 2004 (2006):
Норвегия - 2003 (2005):
Норвегия - 2002 (2004):
Норвегия - 2001 (2003):
Норвегия - 2000 (2002):
Норвегия - 1999 (2001):
Норвегия - 1998 (2000):
Канада - 1997 (1999):
Канада - 1995 (1998):
Канада - 1994 (1997):
Канада - 1993 (1996):
Канада - 1992 (1995):
Канада - ???? (1994):
Канада - ???? (1993):
Япония - 1990 (1992):
Канада - 1990 (1991):
Япония
Оъзбекистон рейтинг доирасида
Оъзбекистон рейтингда мустақиллик йилларидан бошлаб иштирок этиб келмоқда. „Инсон камолоти – 2020“ ҳисоботи натижаларига коъра, Оъзбекистон Республикаси юқори инсон камолоти даражасига эга давлатлар қаторидан жой олди ҳамда индексда 0,720 коърсаткичи билан 106-оъринни эгаллаб, аввалги қайд этган натижасига нисбатан 2 погъона юқорига коътарилган[2].
| Йиллар | Оърин | Тугъилишдаги умр коъриш
давомийлиги |
Кутилаётган таълим йиллари | Оъртача таълим йиллари | Аҳоли жон бошига ЯМД
(АҚШ долларида) |
Инсон камолоти индекси |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 2011 | 115 | 68,3 | 11,4 | 10,0 | 2 967 | 0,641 |
| 2012 | расмий ҳисобот эълон қилинмаган | |||||
| 2013 | 114 | 68,6 | 11,6 | 10,0 | 3 201 | 0,654 |
| 2014 | 116 | 68,2 | 11,5 | 10,0 | 5 227 | 0,661 |
| 2015 | 114 | 68,4 | 11,5 | 10,9 | 5 567 | 0,675 |
| 2016 | 105 | 69,4 | 12,2 | 12,0 | 5 748 | 0,701 |
| 2017 | расмий ҳисобот эълон қилинмаган | |||||
| 2018 | 105 | 71,4 | 12,0 | 11,5 | 6 470 | 0,710 |
| 2019 | 108 | 71,6 | 12,0 | 11,5 | 6 462 | 0,710 |
| 2020 | 106 | 71,7 | 12,1 | 11,8 | 7 142 | 0,720 |
Оъзбекистон Республикасининг Инсон камолоти индексидаги 2010—2019-йиллар давомида эришган натижаларига назар ташласак, тугъилишдаги умр коъриш давомийлиги 68,3 ёшдан 71,7 ёшга, кутилаётган таълим йиллари 11,4 йилдан 12,1 йилга, оъртача таълим йиллари 10,0 йилдан 11,8 йилга, ЯМДнинг аҳоли жон бошига улуши 2 967 АҚШ долларидан 7 142 АҚШ долларига ҳамда Инсон камолоти индекси коърсаткичи 0,641 дан 0,720 га коътарилганлигини коъриш мумкин.
Манбалар
- ↑ Натионс, Унитед (2017). Wҳат ис ҳуман девелопмент УНДП.
- ↑ 2,0 2,1 „Инсон камолоти индекси.пдф“. 2022-йил 1-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-июл.
- ↑ Ратингс ранкинг[сайт ишламайди]
- ↑ Неw метҳод оф cалcулатион оф Ҳуман Девелопмент Индех ҲДИ Индиа Студй Чаннел.
- ↑ Ҳуман Девелопмент Репорт 2020.пдф
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |