Integral hisob
Интеграл ҳисоб — интеграллар ва уларнинг хоссаларини, ҳисоблаш усулларини, татбиқларини ўрганувчи математика бўлими. И. ҳ. тараққиёти ва мазмуни дифференсиал ҳисоб тараққиёти ва мазмуни билан узвий боғлиқ. И. ҳ. дифференсиал ҳисоб билан бирга чексиз кичик миқдорлар анализини (қаранг Математик анализ) ташкил қилади. ХВИИ асрга келиб, техника ва табиий фанларнинг тараққиёти математика олдига жуда кўп янги масалаларни, жумладан, мураккаб геометрик шаклдаги жисмларнинг юзини, ҳажмини, оғирлик марказини ҳисоблаш масалаларини қўйди. Буларни аниқлашнинг қадимги эски усуллари ўрнига янги ва кучли математик усуллар яратиш зарурияти туғилди. Шу даврда И. ҳ. вужудга келди. И. ҳ.нинг асосий тушунчалари аниқ ва аниқмас интеграл тушунчаларидир. И. ҳ.нинг турли татбикларида бу аникмас интегралларга мос аниқ интегралларнинг аҳамияти катта бўлгани учун улар яхши ўрганилган ва қийматлари ҳисобланган жадваллар тузилган.
Интеграл тушунчаси бир неча хақиқий ўзгарувчининг функсиялари учун ҳам, комплекс ўзгарувчининг функсиялари учун ҳам аниқланган ва хоссалари яхши ўрганилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |