Interfeys
Интерфейс — техник ва программалаш воситалари мажмуи; ҳисоблаш, бошқариш ёки ўлчаш тизимлари (ЭҲМ нинг оператив ва ташқи хотира қурилмаси)даги турли функсионал қурилмаларнинг ўзаро таъсирини таъминлайди. У узатилаётган ахборотларни кодлаш ва синхронлигига нисбатан белгиланган қоида ҳамда келишувга мувофиқ тайёр модуллардан системани, қурилмаларнинг механик ва электр бирикмаларини сигнал кўринишида (ахборотлар ва бошқа шаклида) тўплашга имкон беради.
Компютер ишлаши учун аппаратли та’минотдан ташқари дастурий та’минот ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Компютер тизимини ташкил этувчи бу икки воситанинг ўзаро алоқаси интерфейс дейилади. Интерфейс бир неча турга бўлинади, я’ни: аппаратли интерфейс; дастурий интерфейс; аппаратли-дастурий интерфейс. Аппаратли интерфейсни компютер қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар та’минлайди. Дастурий та’минот билан аппаратли та’минот ўртасидаги мутаносибликни операцион система бошқаради. Компютерли тизим самарали ишлаши учун аппаратли ва дастурий та’минотдан ташқари фойдаланувчи қатнашади. Компютерда ишлаши жараёнида унинг аппаратли та’миноти билан ҳам, дастурий та’миноти билан ҳам алоқада бўлади. Инсоннинг дастур билан ва дастурнинг инсон билан мулоқатга киришиш усули фойдаланувчи интерфейси дейилади. Дастурлар хилма-хил бўлгани учун уларнинг интерфейси ҳам турлича бўлади. Фойдаланувчи интерфейсини хусусиятларига кўра бир нечта турга ажратиш мумкин. Дастурнинг ишлаш муҳитига қараб, дастур нографик ёки график интерфейсга эга бўлади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Ҳавола
| Викииқтибосда Интерфейсга тегишли иқтибослар мавжуд. |