Интрузия (лотинча унтрудо — ёриб кириб бориш) — 1) магмаиинт Ер пусти қатламларига кириб олиши жараёни. И. натижасида интрузив тоғ жинслари таркиб топали; 2) магманинг Ер пўстида қотишидан ҳосил бўлган геологик магматик жисм. Атроф жинслар структу-расига нисбатан мос (лакколит ва б.) ва номос (батолитлар, штоклар, дай-калар ва б.) ётган И.лар фарқ қилинади. Магмани кириб борган чуқурлигига қараб абиссал (чуқурликда) ва гипабиссал (юзарокда) И. таркиб топади. Чуқурликдаги И.да контакт жинсларда ўзгаришлар кучли бўлади. Ўзбекистонда Нурота, Чатқол — Қурама ва б. тоғларда И.нинг турли хиллари кўп тарқалган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил