Ion
Ион бу зарядланган атом ёки молекула бўлиб, унда электронлар сони протонлар сонига тенг эмас ва шунинг ҳисобига ион зарядланган заррача ҳисобланади.
Ионлар (юнонча: ион — бораётган, ҳаракатланаётган) — зарядланган зарралар; атом ёки атомлар гуруҳи (молекулалар, радикаллар ва б.) электрон (ёки зарятланган заррача) қабул қилганда ё йўқотганда ҳосил бўлади. "И." тушунчаси ва терминини 1834-йилда инглиз олими М.Фарадей биринчи бўлиб татбиқ этган. У ишқорлар, кислоталар, тузларнинг сувдаги эритмалари электр ўтказувчанлиги И. ҳаракатига боғлиқ деб ҳисоблади. Эритмаларнинг манфий қутб (катод)га ҳаракатланадиган мусбат зарядли И. катионлар, мусбат қутб (анод)га ҳаракатланадиган зарядли И. анионлар дейилади. И. зарядининг катталиги электрон зарядига каррали нисбатдадир: мас, атом 1, 2, 3, ... электрон йўқотганда ёки қабул қилганда шунга мос равишда 1, 2, 3 ва ҳоказо зарядли И. ҳосил бўлади. Электролит эритмасида И. эритувчи билан ўзаро таъсир этиши туфайли барқарор бўлади. И. мавжудлиги сабабли эритмалар электр токини ўтказади (қаранг Электролитик диссоциация). Атомдан электрон ажралиб, катион ҳосил бўлаётганда маълум миқдорда энергия сарфланади ва уни атомнинг ионлаш потенсиали дейилади. И. нинг хоссалари уларнинг катталиги ва электрон қобиғининг тузилишига, заряднинг ишораси ҳамда миқдорига боғлиқ.
И. организмда моддалар алмашинуви жараёнида фаол қатнашади. И. атмосферада бўладиган ўзгаришларда муҳим рол ўйнайди (қаранг Атмосфера электри, Ионосфера).
Ад:Смирнов Б. М., Комплексниэ иони, М., 1983; Крестов Г.А., Термодинамика ионних процессов в растворах, 2 изд., Л., 1984.[1]
Манбалар
| Физикага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |