Irina Semenova
Ирина Мурадовна Семенова (Геворгян)[1][2] (туғилган 1990-йил 18-январ, Тошкент) — ўзбекистонлик шахматчи, аёллар ўртасида гроссмейстер (2019-йил), ФИДЕ ҳаками[3]. Шахмат бўйича аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати беш карра ғолиби. Ирина Геворгян шахмат бўйича Ўзбекистон аёллари терма жамоаси аъзоси (2004-2020), беш карра Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида иштирок этди.
| Ирина Семенова | |
|---|---|
|
2008-йилда Дрездендаги 38-шахмат Олимпиадасида Ирина Геворгян | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Аёл |
| Таваллуд пайтидаги исми | Ирина Геворгян |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1990-йил 18-январ Тошкент |
| Спорт | |
| Қайси спорт | шахмат |
| Мураббий(лар)и | Андреян Мирзааҳмедов |
Биографияси
Аёллар ўртасида гроссмейстер 1990-йил 18-январ куни Тошкент шаҳрида туғилган. Ирина олти ёшида шахмат ўйнашни ўргана бошлаган. Биринчи мураббийи 171-мактабда шахмат тўгарагида ишлаган Андреян Абдуллаэвич Мирзааҳмедов[2][4].
2006-йилда Тошкент шаҳридаги 60-мактабни (ҳозир Гёте номидаги 60-сонли ИДУМ) битирган. 2010-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган[2].
Университетни тугатгач, Ирина бир неча йил Тошкент шаҳридаги спорт мактабида шахмат бўйича мураббий бўлиб ишлайди[4]. 2014-йилдан Ўзбекистон Шахмат Федерацияси халқаро алоқалар менеджери ишлайди[5].
2019-йилда Ирина Геворгян турмушга чиқди ва Семенова фамилиясини олди[4].
Спортдаги фаолияти
2004-йилда Ирина Геворгян самланишларини биринчи бор халқаро сари асосида[1].
Ирина Геворгян 2008-йили Дрезденда (Германия) ўтказилган Бутунжаҳон 38-шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сафида қатнашди. Ирина билан бирга Ўзбекистон аёллар терма жамоасида Нафиса Мўминова, Нодира Нодиржанова, Олга Собирова, Ҳулкар Тохиржановалар иштирок этишди. Ўзбекистон терма жамоаси омадсиз ўйнади ва умумжамоа ҳисобида атиги 22-ўринни эгаллади. Ирина Геворгян 9 та ўйин ўтказган, шундан 4 тасида ғалаба қозонган ва биттасида дуранг қайд этган. Якка тартибдаги якуний жадвалда эса 34-ўринни эгаллаган[6].
2012-йилда Истанбулда (Туркия) ўтказилган Бутунжаҳон 40-шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сафида иштирок этган Ирина Геворгян 10 та ўйин ўтказган, шундан 3 тасида ғалаба қозонган ва 4 тасида дуранг қайд этган. Якка тартибдаги якуний жадвалда эса 41-ўринни эгаллаган[7].
2013-йил октябр ойида Ўзбекистон терма жамоаси билан биргаликда шахмат бўйича Марказий Осиё кубогида ғолиб чиқган[8].
2014-йилда Тромсøда (Норвегия) ўтказилган Бутунжаҳон 41-шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сафида иштирок этган Ирина Геворгян 9 та ўйин ўтказган, шундан 5 тасида ғалаба қозонган ва 2 тасида дуранг қайд этган. Якка тартибдаги якуний жадвалда эса 23-ўринни эгаллаган[9].
2015-йилда шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган[10].
2016-йилда Бокуда (Озарбайжон) ўтказилган Бутунжаҳон 42-шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сафида иштирок этган Ирина Геворгян 9 та ўйин ўтказган, шундан 4 тасида ғалаба қозонган ва 3 тасида дуранг қайд этган. Якка тартибдаги якуний жадвалда эса 20-ўринни эгаллаган[11]. Ўша йилида Батумида ўтказилган халқаро шахмат фестивали „Батуми Муниcипалитй Cуп-2016“да олтин медални қўлга киритган[12][13].
2018-йилда Батумида (Грузия) ўтказилган Бутунжаҳон 43-шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сафида иштирок этган Ирина Геворгян 10 та ўйин ўтказган, шундан 4 тасида ғалаба қозонган ва 5 тасида дуранг қайд этган[14]. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида атиги 17-ўринни эгаллаган[15].
2020-йилда Ирина Семенова спорт карерасини якунлаган[1].
Ютуқлар
Ирина Семенованинг шахматдаги ютуқлари:
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Ирина Семенова (Геворгян)“. чессгамес.cом.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „ГЕВОРГЯН ИРИНА МУРАДОВНА“. ООО "СЕҲРЛИ СҲАҲМАТ" веб-сайти. 2023-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-август.
- ↑ 3,0 3,1 „ПРОФИЛЕ ИНФО“. Интернатионал Чесс Федератион.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „ИРИНА ГЕВОРГЯН: «ШАХМАТИСТОВ ВЫДЕЛЯЮТ ИХ ИНТЕЛЛЕКТУАЛЬНЫЕ ВОЗМОЖНОСТИ»“. перспеcтум.инфо.
- ↑ „Ўзбекистон Шахмат Федерацияси (раҳбарият)“. 2023-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-август.
- ↑ „38тҳ Чесс Олймпиад (wомен): Дресден 2008“. олимпбасе.
- ↑ „40тҳ Чесс Олймпиад (wомен): Истанбул 2012“. олимпбасе.
- ↑ „Cборная Узбекистана завоевала командный Кубок Центральной Азии по шахматам“. подробно.уз.
- ↑ „41ст Чесс Олймпиад (wомен): Тромсø 2014“. олимпбасе.
- ↑ „Геворгян — вторая на чемпионате Узбекистана“. "Республика Армения" газетаси.
- ↑ „42нд Чесс Олймпиад (wомен): Баку 2016“. олимпбасе.
- ↑ „Шахматистка из Узбекистана выиграла международный турнир в Батуми“. УзТАГ.
- ↑ „1 место в международном турнире по стандартным шахматам в Батуми (Грузия)“. успорт.уз.
- ↑ „Гамес плаед бй Ирина Геворгян“. 365чесс.cом.
- ↑ „43рд Чесс Олймпиад 2018 Wомен“. чесс-ресулц.cом.