Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Irlandiya

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Ирландия Республикаси
Éире
Шиор: Йўқ
Мадҳия: Амҳрáн на бҳФианн
Location of Irlandiya
Пойтахт Дублин
Расмий тил(лар) Инглиз тили
Ирланд тили
Ҳукумат Парламентлик Республика
Мери МакАлеэзе
Бриан Cоwен
Мустақиллик
6-декабр 1921
1948
Майдон
• Бутун
70,280 км2 (120-ўрин)
• Сув (%)
2.0
Аҳоли
• 2017-йилги рўйхат
4.761.657 (123-ўрин)
• Зичлик 57/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$136,900 мил. (53-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$34,091
Пул бирлиги Евро (ЭУР)
Вақт минтақаси УТC+0
• Ёз (ДСТ)
УТC+1
Қисқартма ЭИ
Телефон префикси 353
Интернет домени .иэ

Ирландия (ирландча: Éире, инглизча: лреланд) – Ғарбий Европада, Ирландия оролида жойлашган давлат. Майдони – 70 273 км2. Аҳолиси – 5 123 536 киши (2022). Маъмурий жиҳатдан 26 та графликка бўлинади, улар 4 та тарихий вилоят (провинcе)да бирлашади. Пойтахти – Дублин шаҳри. Халқаро амалиётда Шимолий Ирландиядан ажратиш учун Ирландия Республикаси Шимолий Европадаги давлат бўлиб, Ирландия оролининг катта қисмини эгаллайди. Шимолда у (Шимолий Ирландия Буюк Британиянинг бир қисми) билан чегарадош.

Асосий маълумотлар

Мамлакат номи қадимги ирландча: Эриу ёки Эриу - ирланд мифологиясидаги маъбуда номидан келиб чиққан.

Пойтахти – Дублин шаҳри бўлиб, унда бутун мамлакат аҳолисининг чорак қисми (1,4 миллион киши) истиқомат қилади. Мамлакат аҳолиси асосан инглиз тилида (ирланд лаҳжасида) сўзлашади. Оролнинг асл тили – Келтлар гуруҳига кирувчи ирланд тили ҳозир жуда чекланган, асосан Гаэлтачцда қўлланилади. Шунга қарамай, иккала тил ҳам давлат тили сифатида тан олинган.

Ирландия қуйидаги ташкилотларнинг аъзоси: Европа Кенгаши (1949-йилдан), БМТ (1955-йилдан), ОЭCД (1960-йилдан), Европа Иттифоқи (1973-йилдан), Евротом (1973-йилдан), Европа валюта тизими (бундан буён). 1979), Жаҳон савдо ташкилотлари (1995-йил 1-январдан бошлаб).

Давлат тузуми

Ирландия – республика. 1937 йил 29 декабрда қабул қилинган ҳамда 1972 ва 1999 йилларда тузатишлар киритилган конституция амал қилади. Давлат бошлиғи – президент (1997 йилдан Мери Макалис хоним). У аҳоли томонидан тўғри умумий ва яширин овоз бериш йўли билан 7 йил муддатга сайланади, иккинчи муддатга яна бир марта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳоки-миятни Миллий парламент амалга оширади, унинг таркибига президент ва икки палата: вакиллар палатаси билан сенат киради. Ижрочи хркимиятни вакиллар палатасининг таклифига бино-ан президент тайинлайдиган ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Шарқий қирғоклари анча текис, жанубий қирғоқларида бухта ва қояли бурунлар, ғарбий қирғоқларида ичкарига чуқур кирган қўлтиклар кўп. Ер юзасининг ярмидан кўпини Мар-казий текислик (бал. 40–100 м) эгаллаган, бу текисликда тепалар ва паст тоғлар бор. Тепалар, асосан, қумтошлардан, паст тоғлар оҳактошлардан иборат, уларнинг устини морена ётқ-изиқлари қоплаган. Оҳактошли ерларда унгур, ғор каби карст релеф шак-ллари, ер ости дарё ва кўллари учрайди. Чекка қисмларида паст ва ўртача баландликдаги тоғлар бор. Жануби-ғарбидаги Керри тоғи (1041 м) Ирландиядаги энг баланд тоғдир. Ирландияда торфнинг катта захиралари, тошкўмир, қўрғошинрух, мис, фосфорит бор.

Иқлими – мўътадил океан иқлими, обҳавоси беқарор, серёмғир, туман кўп тушади, тез-тез шамол эсади. Январнинг ўртача температураси 5—8°, июлники – 14—16°. Йиллик ёғин 700–2000 мм. Ирландияда дарё, кўл ва ботқоклик кўп. Дарёлари серсув, музламайди, кемачиликда ва электр энергияси олишда фойдаланилади. Йирик дарёси – Шаннон.

Ирландиянинг кўп қисми торфли ялангликлар, ўтлоклар. Ўтлоқлари доимо кўмкўк. Ялангликларда торфли-ботқоқ ва қумоқ тупроқлар учрайди. Ўтлоқ жойларнинг тупроғи – подзол ва ўтлоқподзол тупроқлар. Ҳайвонлари Ғарбий Европаникига ўхшаш, тури кам. Ёвво-йи ҳайвонларнинг купи қириб ташланган. Миллий боғлари: Гленя, Киллари.

Аҳолиси

Аҳолисининг 98% ирландлар, қолганлари инглизлар, шотландлар. Расмий тиллари – ирланд ва инглиз тиллари, асосий сўзлашув тили – инглиз тили. Диндорларнинг аксарияти католик, бир қисми протестант. Аҳолининг 57% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Дублин, Корк, Лимерик.

Тарихи

Ирландия ҳудудида инсон мил. ав. 6минг йилликдан буен яшайди. Мил. ав. ИВ асрда келт қабилалари кўчиб келиб маҳаллий аҳоли билан қўшилиб кетган. В асрда христиан дини тарқалган. Ирландияга норманнлар (795—1014), инглизнорманд қўшинлари (1169—71) бир неча бор ҳужум қилди. ХИВ—ХВИИ асрларда ирланд халқи инглиз мустамлакачиларига қарши кескин кураш олиб борди. Аммо миллий ирланд давлатининг пайдо бўлишига инглизлар қаршилик кўрсатди. ХВИИИ аср охирида ирланд ватанпарварларининг босқинчиларга қарши кўтарган қўзғолони мустамлакачилар томонидан бостирилиб, 1801 йил 1 январда „Уния ҳақида акт“ эълон қилинди. Шундан кейин Англия ўз парламентидан Ирландия вакилларига бир неча ўрин бериб, Ирландия парламентини бекор қилди. ХИХ аср мобайнида ирланд халқи мустамлакачиларга қарши курашни тўхтатмади.

Биринчи жаҳон уруши йилларида Ирландия меҳнаткашлари урушга ва мустамлакачиларга қарши курашди. 1916 йилги Ирландия қўзғолони мустамлакачилар томонидан бостирилди. 1919—21 йиллардаги партизанлар уруши натижасида 1921 йил декабрда тузилган Англия – Ирландия бити-мига мувофиқ, Ирландиянинг жанубий қисми мустақил деб эълон қилинди ва Англия назоратидаги доминион ҳуқуқини олди. 1937 йилги янги конституцияда Ирландия „Эйре мустақил давлати“ деб эълон қилинди.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ирландия бетараф турди. Гарчи 1949 йил Ирландия мустақил республика деб эълон қилинган бўлса ҳам мамлакатнинг шимолий қисми (Олстер)да мустамлакачилар ҳукмронлиги сақланиб қолди. 1955—61 йилларда мамлакатни бирлаштириш мақсадида Ирландия махфий ҳарбий ташкилот тўдалари Шимолий Ирландиядаги маъмурий ва полиция би-ноларига тез-тез ҳужум қилиб турди. 1959 йил Ирландия Ресггубликаси ва Шимолий Ирландия ка-саба уюшма марказларининг бирлашишидан Ирландия тред-юнионлар конгресси ташкил топди. Кейинги йилларда Ирландия сиёсатида Шимолий Ирландия муаммоси юзасидан инглиз ҳукмрон доиралари билан бир битимга эришишга интилиш та-мойили сезила бошлади. 1985 йилда имзоланган битимга биноан, Шимолий Ирландияга тааллуқли ички муаммоларни муҳокама қилиш учун хукуматлараро маслаҳат органи тузиш кўзда тутилган. 1993 йилда имзоланган Декларация ихтилофларни фақат тинч сиёсий во-ситалар билан бартараф қилиш учун асос яратди. 1998 йилдан Олстер му-аммосини ҳал этиш жараёнида АКТП ҳукумати воситачилик қила бошлади. Ирландия – 1955 йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 17 март – Авлиё Патрик куни. 1991 йил декабрда Ўзбекистон Республикаси суверените-тини тан олган.

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

Фианна Файл („Тақдир аскарлари“), 1926 йил ташкил этилган; Фине гал („Бирлашган Ирландия“), 1933 йил асос солинган; Ирландия лейбористлар партияси, 1912 йил тузилган. Ирландия коммунистик партияси, 1921ҳй;~асос солинган; Демократах сўл партия. 1992 йил ташкил этилган; Тараққийпарвар демократик партия, 1985 йил тузилган; Ирландия ишчилар партияси, 1970 йил асос солинган. Ирландия тред-юнионлар конгресси (1894) Ирландия ва Шимолий Ирландиянинг 66 касаба уюшмаларини бирлаштиради.

Хўжалиги

Ирландия – индустриал мамлакат. Ялпи ички махулотда саноат улуши 37%, қишлоқ хўжалиги улуши 10,1%, хизмат соҳаси улуши 50% дан кўпроқни ташкил этади. 50-йилларгача Ирландия иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик устун бўлган. Эндиликда у хорижий сармоя ёрдамида машинасозлик, электроника, кимё саноати каби оғир саноат тармоқларини ва ички имкониятлар ҳисобига озиқ-овқат, ўрмон, тўқимачилик, енгил саноат каби анъанавий тармоқларни ривожлантиришга эришди. Кейинги йиллардаги иқтисодий тараққиёт туфайли Ирландия ўсиш суръатлари жиҳатидан Европада олдинги ўринларга чиқиб олди. Маҳсулот экспорт қилиш кўпайди.

Саноати

Табиий ресурслари торф, қўрғошин, рух, мис, кумуш, табиий газнинг катта, тошкўмир, темир рудаси ва пиритнинг озроқ захираларидан иборат. Шулар туфайли кончилик саноати ва айни вақтда қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш тармоқлари етакчи ўринда. Металлургия (асосан, пўлат эритиш), машинасозлик (айниқса, кемасозлик, автомобил йиғиш, приборсозлик), электротехника, нефт кимёси, қурилиш ашёлари корхоналари бор. Озиқ-овқат тармоқлари орасида гўшт, сут, ёғ, пиво, қанд-шакар, спирт-арақ корхоналари айниқса фаол ишлайди. Торф қазиб олиш ва ундан фойдаланиш соҳасида Ирландия дунёда олдинги ўринда туради. Ирландия энергияга бўлган эҳтиёжининг 40% ни ички имкониятлари ҳисобидан қоплайди. Энергия балансида четдан келтириладиган нефтнинг улуши камайиб, кўмир ва торфнинг улуши ошиб бормоқда. Ирландияда йилига ўртача 14,6 млрд. кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Мамлакатда хорижий инвестициялар фаол жалб этилган. Бу соҳада Буюк Британиядан ташқари АҚСҲ, Германия, Франсия, Япониянинг мавқеи кучли. Хорижий сармоя ёрдамида барпо этилган 800 дан ортиқ корхона саноат маҳсулоти экспортининг 80% ни беради.

Қишлоқ хўжалиги

Чорвачилик – мамлакат қишлоқ хўжалигининг асосий тар-моғи ҳисобланади: бу тармоқ ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 88% ни беради, унинг 80% экспорт қилинади. Асосан, қорамол (7,2 млн.), қўй (9 млн.) бо-қилади. Фермер хўжаликларининг 70% га яқини 25 га гача ерга эга бўлган ўрта ва кичик фермер хўжаликларидир. Қишлоқ хўжалиги га ярокли ерларнинг салкам 70% яйловларга тўғри келади. Деҳқончиликнинг иқтисодиётдаги аҳамияти унчалик катта эмас ва у мамлакатнинг донга бўлган эҳтиёжини қоплай олмайди. Ирландияда оз миқдорда қанд лавлаги, сули, арпа, буғдой, картошка етиштирилади. Балиқчилик ривожланган.

Транспорти

Темир йўл узунлиги 2,8 минг км, автомобил йўллари узунлиги 92 минг км. Денгиз флоти ривожланган. Асосий портлари – Дублин, Корк. Ирландия четга машина ва асбоб-ускуна, крра-мол, озиқовқат, кимё, тўқимачилик маҳсулотлари ва шаҳри к. чиқаради. Четдан транспорт воситалари, нефт ва б. келтиради. Кейинги йилларда ташки савдода ижобий салдога эришилди. Сайёҳлик ҳам катта даромад келтиради. Савдо-сотиқдаги асосий мижозлари: Буюк Британия, Германия, Франсия, АҚШ ва Россия. Пул бирлиги – ирланд фунти.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

Ирландияда 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларнинг 9 йиллик мажбурий таълими жорий этилган. Бошланғич мактаб – 6 йиллик. Ўрта маълумот давлатга ёки хусусий шахсларга қарашли мактабларда олинади. Ҳар йили мактабларни битириб чиққанларнинг 50% олий ўқув юртларига киради. 4 университет, уларнинг хузурида коллежлар, жумладан, Дублин университети (Тринити коллежи, 1592), Дублиндаги Миллий университет (1908), Лимерик шаҳридаги техникага йўналтирилган Миллий олий таълим институти бор. Илмий муассасалари: Дублин қироллик жамияти (1731), Ирландия қироллик академияси (1786), тиббий (1882), ижодиёт (1932), рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъ-морлик (1823) тармоқ академиялари. Энг йирик кутубхоналари: Дублиндаги Миллий ва Халқ кутубхоналари. Музейлари: Дублиндаги Миллий музей (1731), Миллий галерея (1864), Фуқаролик музейи (1953), Замонавий санъат галереяси (1953).

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Асосий газета ва журнал лари: „Айриш индепендент“ („Ирландия мустақиллиги“, инглиз тилидаги кундалик газета, 1905 йилдан), „Айриш пресс“ („Ирландия матбуоти“, инглиз тилидаги кундалик газета, 1931 йилдан), „Айриш тайме“ („Ирландия вакти“, инглиз тилидаги миллий кундалик газета, 1859 йилдан), „Ивнинг гералд“ („Кеч-ки хабарчи“, инглиз тилидаги миллий кундалик газета, 1891 йилдан), „Инню“ („Бугун“, ирланд тилидаги ҳафталик миллий газета, 1943 йилдан"), „Ирис эфи-гюл“ („Расмий газета“, ирланд тилида ҳафтасига 2 марта чикадиган газета, 1922 йилдан), „Айриш пипл“ („Ирланд халқи“, инглиз тилидаги ҳафтанома), „Айриш соушелист ревю“ („Ирланд социалистик шарҳи“, инглиз тилида ҳар чоракда чиқадиган назарий журнал, 1969 йилдан), „Айриш уоркерс войс“ („Ирланд ишчилари овози“, инглиз тилидаги ҳафталик бюллетен). Ирландия радио ва телекўрсатуви давлат маҳкама-сидир. Ирландияда 1926 йилдан радиоэшиттириш, 1961 йилдан телекўрсатувлар олиб борилади.

Адабиёти

Адабиёти ирланд ва инглиз тилларида. Халқ оғзаки ижодининг дастлаб-ки намуналари И асрда яратилган. Сўнгроқ диний мавзудаги ёзма адабиёт (ВИ аср), тарихий вокеаяар ва ми-фологик сюжетли сагалар (ВИИИ—ИХ асрларда) пайдо бўлган. ХИИ асрда бардлар (халқ бахшилари) шеърияти юқори босқичга кўтарилади.

ХВИ—ХВИИИ асрлар Ирландия дунёвий ва диний адабиётида ватанпарварлик ғоялари тарғиб қилинди, деҳқонлар ҳаёти акс эттирилди (Ф. ЎНайв, Ж. Нажент, Э. ЎХасси ва б. адиблар). Ж. Китинг қаламига мансуб „Ирландия тарихи“ (1640) алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Ирландия жамиятининг уруғчилик тузилмаси барбод бўлгач, бардлар шеърияти таназзулга учради. Поэзияда халқчиллик руҳи кучайди (Э. Ў Рахилли, Ж. Макдоннелл, О. Р. ЎСалливан). ХВИИИ аср охиридан инглиз тилидаги адабиётнинг салмоғи оша борди. ХИХ аср 1-ярмида романтизм ирланд адабиётида бош йўналиш бўлди. 40-йилларда энг истеъдодли шоирлар „Ёш Ирландия“ инқилобий-демократик ташкилоти теварагида бирлашди. Ж. К. Манган, С. Фергюсон, Т. Девис сиёсий сатира ва инсоний лирика анъаналарини да-вом эттирдилар. Ватанпарварлик балладаси энг оммавий жанр бўлиб колли. Прозада тарихий ва оилавий-маи-ший мавзудаги романлар яратилди (Ж. Гриффин, Ж. Бейним, М. Эжуорт, У. Карлтон). ХИХ аср охирларида „Ирланд уйғониши“ деб аталган миллиймаданий ҳаракат бошланди, У. Б. Йиц бу ҳаракатнинг ташаббускорларидан бўлди. Уилям Йиц ўз ижодида келт мифологиясига қайтди. Бу ирланд миллий адабиётини қайта вужудга келтириш имконини берди. Йиц ўзининг театр асарлари билан шеърий драмага кўп янгиликлар киритди. ХХ аср бошларидаги адабиётда поэзия ва драматургия етакчи мавқени эгаллади. 1916 йилда инглиз мустамлакачилари томонидан отиб ташланган ватанпарвар шоирларнинг ижоди ирланд халқининг инқилобий анъаналари руҳи билан суғорилган эди. 20—30-йилларда реалистик романчилик етакчи жан-рга айланди (П. ЎДоннелл, Ш. ЎФа-олейн, Л. ЎФлаэрти, Ж. Фелан). И. ЎКейси ўз таржимаи ҳоли асосида ёзган эпопеясида мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаёти ва халқ миллий-озодлик ҳаракатини ҳар томонлама чуқур тасвирлаб берди. 60—80йилларда яратилган асарларда ишончсизлик, ожизлик, ёлғизлик кайфиятлари ва золимларга қарши халқ нафрати акс этди. Олстердаги инсон ҳуқуқлари учун кураш – ҳозирги Ирландия адабиётининг энг асосий мавзуларидан бири. Ж. Каррик, Р. Мёрфи, Т. Кинселла, Б. Клив, Б. Фрил асарлари бунга мисолдир.

Меъморлиги қад. келт маданияти заминида вужудга келган. Жез давридан ҳарсанг тошлардан барпо этилган сағаналар ва диний иншоотлар сақланиб қолган. В—ХИ асрларда Ирландияда тош капелла-ибодатхоналар, баланд соқчи миноралар (Глендалох, Келс ва б. жойларда), ХИИ аср охиридан ХИВ асргача готика услубида бутхоналар қурилган. Роман ва готика услубларидаги бинолар (ХИИ—ХВИ асрлар)да Ирландия меъморлигининг ўзига хос томонлари сақланган (Дублиндаги Крайст-чёрч ибодатхонаси ва бошқалар). ХВИИ—ХВИИИ асрларда ва ХИХ аср бошларида Дублинда инглиз классицизми услубида маъмурий бинолар, саройлар ва уйлар, 1829 йилдан инглиз неоготикаси услубида черковлар қурилди. ХИХ аср ва ХХ аср бошларида порт шаҳарларида режали ва қоришиқ ус-лубдаги бинолар пайдо бўлди. ХХ аср 2-ярмидан Ирландия шаҳарларида замонавий бино ва меъморий мажмуалар қурила бошлади (М. Скотт ва Т. Кеннеди каби меъморларнинг Дублин ва Голуэйдаги ишлари).

Тасвирий санъати

Тасвирий санъатида жез давридан геометрик нақшли тилла зеб-зийнат асбоблари, темир давридан мураккаб гулдор металл буюмлар сақланиб крлган. В—ХИИ асрларда иморатлар, тош хочлар, жез пластиналар ҳайвонлар тасвири туширилган нақш билан зийнатланган. Нафис китоб миниатюралари (ВИИИ аср га мансуб „Келс Инжили“) яра-тилган. ХВИИИ асрда кўпчилик рассомлар (Ч. Жервас, тўнғич Н. Хоун, Ж. Баррет ва бошқалар) Англияда таълим олиб, ўша ерда ижод қилдилар. ХИХ аср рассомлари реализм ва ўзига хосликка интилди (кен-жа Н. Хоун манзаралари, У. Осборн картиналари). ХХ аср бошларида миллий реалистик мактаб шаклланди, манза-ра ва портретлар яратилди (Ж. Б. Йиц, Ч. Лемб, Ж. Х. Крейг, В. Ирл ва бошқалар). Ҳоз. Ирландияда реализм анъаналари билан бир қаторда модернизм йўналишлари тарқалган. Халқ ҳунармандчилигида тўқимачилик, каштачилик, қамишдан буюмлар тўқиш ривожланган.

Мусиқа фолклори қадимдан бир овозли бўлган. ХВИ аср охиридан кўп овозли диний мусиқа ривожланган. Рора Долл ЎКатайн, Ж. ва Х. Скотт, Керолл ЎДейли, Т. ва У. Конеллан ва б. арфа учун куй ҳамда ишқий қўшиқлар яратган дастлабки профессионал композиторлардир (16— ХВИИ асрлар). Ирландияда профессионал мусиқанинг шаклланишида ХВИИИ асрда Д. Мёрфи, М. Келли, Ж. Фидс, ХИХ асрда М. Балф, ХХ асрда Ч. Стан-форд, А. Бакс ва бошқа муҳим рол ўйнаган. 1856 йил Дублинда консерватория, 1964 йилда миллий опера труппаси ташкил этилди. Дублин ва Корк мусика марказларидир. Ирландияда симфоник оркестрлар, хор бирлашмалари, мусиқа жами-ятлари бор.

Театри

Бадиий ўқиш ва бадиҳачилик санъати Ирландияда мажусийлик давридан мавжуд. ХВИ асрда Дублинда диний мавзудаги драмалар кўрсатилган. ХВИИ аср дан инглиз аслзодалари учун театрлар ташкил топган. 1899 йил У. Б. Йиц ва А. Грегори Дублинда Ирландия адабий театрини туздилар. 1901 йилда Ирландия миллий драма жамияти, 1904 йилда унинг заминида Дублиндаги доимий театр (кейинчалик Аббатлик театри) юзага келган. Аббатлик („Эбби театр“)да эса спектакл яратишнинг янги принсиплари ишлаб чиқилди. 1922 йил драма иттифоқи ташкил топди. 1928—31 йилларда Голуэйда Гел театри ишлади. 1929 йилда Э. Хелтон ва М. Мак-Лиамоир томонидан Дублинда замонавий театрларнинг новаторлик усулларини тасдикдайдиган театр вужудга келди. Унинг саҳнасида ирланд муаллифларининг песалари, У. Шекспир, О. Уайлд, Б. Шоу, А. П. Чехов, Л. Толстой асарлари қўйилди. 1939 йилдан Аббатлик театри гел тилидаги спек-таклларни ҳам намойиш эта бошлади.

Киноси

Киносига 1936 йил асос солинган. 30— 40-йилларда Ирландия кино институти ташкил бўлган. 1958 йилдан „Ардмор“ киностудияси ишлай бошлади. „Образлар“, „Оч бинафша ранг такси“ каби филмлар ишланди. „Йиц мамлакати“, „Ирландия халқи“, „Озодлик“, „Бу тошлар қолади“ каби ҳужжатли филмлар яратилди. 1982 йил „Қувилганлар“ бадиий филми (режиссёр Винн-исимонд) экранга чиқди. Машҳур режиссёр лари: М. ЎКелли, П. Кери, Б. Куини, Р. Мангс, Л. Маркес, Д. Комерфорд, К. Гикки. 1970 йилда кинематографиячилар бирлашмаси ту-зилган.

Манбалар