Isbot
Исбот — мулоҳаза, ҳукм, назариянинг чинлигини аниқлаш (асослаш). И.нинг обектив метод орқали мантиқий ишончга олиб борадиган тури ва инсон ҳис-туйғулари, майлларига асосланиб руҳий ишончга олиб келадиган тури мавжуд. Биринчи тури 2 хил усул: а) бевосита ҳаётдан олинган фактлар орқали; б) тўғрилиги аниқланган фикрлар орқали амалга ошади. Бирор фикрнинг чинлиги (ҳақиқатлиги)ни тўғрилиги аниқланган бошқа фикрлар орқали асослаб бериш мантиқий И., фактларга асосланган И. эса реал И. деб юритилади. Мантиқий И. тузилиш жиҳатдан тезис (исботланиши керак бўлган фикр), асос (тезисни исботи учун келтирилган далиллар), И.дан иборат. И. ва унинг қоидаларини биринчи бўлиб Аристотел ишлаб чиққан. Форобий И.нинг айрим усулларини кўрсатиб берган ва И.ни мантиқ илмининг асоси деб айтган. И. фан ва амалиетда доим қўлланадиган фикрлаш усулидир. Замонавий математика ва мантиқ илмида аксиматик, чизиқли, чизиқсиз, бевосита ва билвосита аналогия асосидаги И., экзистенсиал, мулоҳаза И.и каби усул ва турлари мавжуд[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |