Исфаҳоний, Абдулфараж Али ибн алҳусайн ибн Муҳаммад ал-Қурайший алкотиб ал-Исфаҳоний (897, Исфаҳон — 967, Бағдод) — араб мусиқашуноси, шоири ва олими. Рай вилояти ҳокимининг котиби, шаҳар қозиси, кейинчалик Ҳалиб ш.да аббосий амирлардан Сайфуддавла саройида нодим бўлиб хизмат қилган. Турли илм соҳалари бўйича 30 га яқин асар муаллифи, булардан еттитаси бевосита му-сиқага бағишланган. Фалсафага оид „Толибийлар қатли китоби“ асари бизгача сақланиб нашр қилинган. Бундан ташқари, машҳур араб шоир ва адиблари Абу Таммом, Бухтурий ва Абу Нувосларнинг асарларини тўплаб, мукаммал девон тузган.

Асарлари ичида энг машҳури 22 жилдли „Китоб ул-ағоний“ („Қўшиклар китоби“) ҳисобланиб, у, асосан, ВИИ—ВИИИ асрлардаги шеърий ва мусиқий санъатга бағишланган. Асар қад. ва ўрта аср Турон, Эрон халқлари мусиқа маданиятига тегишли маълумотларга бой. Унда машҳур бастакор, созанда ва хонандалар Борбад, Ибн Сурайж, Иброҳим ал-Мавсилий, Ишоқ ал-Мавсилий, Юнус алкотиб, Мансур Залзал, Барсума, суғдлик Аллувайҳ, шоирлар Башшар ибн Бурд, Ҳураймий, Халиф ибн Аҳмар ва бошқалар ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Бундан ташқари, китобда мусиқа назарияси ва амалиётининг бир қанча масалалари (масалан, хусравоний, тароиқ, достон, савт, турли усуллар, шеърий ва мусиқий ўлчамлар) ёритилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил