Исломий тақвим — милодий 638-йили халифа Умар (милодий 592—644 йиллар), розияллоҳу анҳу, томонидан жорий қилинган. Ушбу тақвим қамарий бўлиб, ой ҳаракатига асосланган эди. Умар, розияллоҳу анҳу, ушбу тақвимни ўз даврида амалда бўлган турли тақвимлар ўртасида юзага келаётган зиддиятларни бартараф этиш учун жорий қилган. Умар, бир неча саҳобалар билан маслаҳатлашиб, йил боши сифатида ҳижрат йилини танлашга қарор қилишган. Тақвимнинг бошланиш нуқтаси сифатида Ҳижрат қилинган йилнинг 1 Муҳаррам куни танланган. Ҳижрий сана, одатда Ғарб адабиётида А. Ҳ. деб қисқартириб ёзилади(Бу лотинча „Анно Ҳегираэ“ сўзининг қисқартмасидир. Биринчи Ҳижрий сананинг биринчи Муҳаррам куни (Муҳаррам 1, 1 А. Ҳ.) Григориан тақвимида 622-йил 16-июлга тўғри келади). Пайғамбар Муҳаммаднинг, Маккадан Мадинага ҳижратлари эса Григориан тақвимининг 622-йил сентябр ойига тўғри келади.

Тақвимнинг таркиби

Исломий тақвим (Ҳижрий тақвим) 12 ойдан иборат:

  1. Муҳаррам — محرّم‎‎
  2. Сафар — صفر‎‎‎
  3. Рабиулаввал — ربيع الأوّل‎‎
  4. Рабиуссони — ربيع الثاني‎‎‎ ёки рабиулохир ربيع الآخر‎‎
  5. Жумодилаввал — جمادى الأوّل‎‎
  6. Жумодиссони — جمادى الثاني‎‎ ёки жумодилохир جمادى الآخر‎‎‎
  7. Ражаб — رجب‎‎
  8. Шаъбон — شعبان‎‎
  9. Рамазон — رمضان‎‎
  10. Шаввол — شوّال‎‎
  11. Зулқаъда — ذو القعدة‎‎
  12. Зулҳижжа — ذو الحجّة‎‎

Ҳижрий йилдаги муҳим саналар

  1. 1 Муҳаррам — йил боши;
  2. 27 Ражаб — Исро ва Мерож ҳодисаси;
  3. 1 Рамазон — тутилиши фарз бўлган рўзанинг биринчи куни;
  4. 17 Рамазон — Қур’оннинг нозил бўлиши бошлаган кун;
  5. Рамазоннинг охирги 10 кечаси — Лайлат ул-қадр кутиладиган

кечалар;

  1. 1 Шаввол — Ийд ал-Фитр, Рамазон Ҳайити;
  2. 8-10 Зул-ҳижжа — Ҳаж кунлари;
  3. 10 Зул-ҳижжа — Ийд ал-Адҳа, Қурбон Ҳайити.