41°22′36″Н 60°21′37″Э / 41.37667°Н 60.36028°Э / 41.37667; 60.36028

Мадраса
Исломхўжа мадрасаси
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Хоразм вилояти
Шаҳар Хива
Мактаб йўналиши сунний
Мулкдор Давлат мулки
Мадраса тури Ўрта
Меъморий услуб Ўрта Осиё меъморчилиги
Бинокор Худойберган хожи, Болта Воисов ва Эшмуҳаммад Худойбердиев
Бинокорлик ташаббусчиси Исломхўжа
Бинокорлик 1908—1910
Асосий сана:
Мақоми Давлат ҳимоясида[1]
Ҳолати
UNESCO bayrogʻi УНЕСCОнинг Бутун жаҳон ёдгорликлари
Бино майдони {{{Бино майдони}}}
Баландлиги 56,6
Ҳужралар сони 42 та

Исломхўжа мадрасаси – Хивадаги меъморий ёдгорлик. Ичан қалъа марказида жойлашган. Хива хони Асфандиёрхоннинг бош вазири ва қайнотаси Исломхўжа қурдирган (1908—1910).

Тарихи

Мадраса қурилиши 1908-йилда бошланган. 1910-йилга келиб қурилиш ишлари тугалланди[2]. Исломхўжа мадрасаси 42 та ҳужрадан иборат бўлган. Илм даргоҳида 50 та талаба таҳсил олган[3]. Исломхўжа замонасининг машҳур кишилардан бири бўлиб, Хива шаҳрининг ободончилиги учун жон куйдирган. Унинг са'й ҳаракатлари билан Хивада касалхона, почта, телеграф, Қўш дарвоза, Нуруллабой саройидаги Асфандиёрхоннинг қабулхонаси, Хоразмнинг ба’зи ҳудудларига темирдан янги кўприклар қурилган.

Меъморчилиги

Мадраса (42,8*32,5)нинг бош тарзи икки қаватли. Кираверишда ўнг тарафда махсус масжид ҳам бино қилинган. Бош фасади билан минорага боғлиқ бўлган мадрасанинг ташқи қиёфаси ва безаклари Хивадаги бошқа мадрасалардан унча фарқ қилмайди. Пештоқининг ён қанотларига икки қаватли равоқлар шаклида безак берилган. Бурчакларига гулдасталар ишланган. Равоқларнинг тепаси ҳошиялар ҳамда сиркор кошинлар билан безатилган. Ҳовлисининг деворларида ҳеч қандай безак йўқ. Ҳовли (23х20) атрофи бир қаватли кичик ҳужралар (жами 42 та) билан ўралган. Бош тарзининг ҳовлига қараган иккинчи қаватида айвон бор. Мадрасанинг жануби-шарқидаги масжид гумбазли, меҳроби кошин ва ганчкори нақш билан безатилган. Олд томонида Хивадаги энг баланд минора (56,6 м) қад кўтарган. Асосининг диаметри —9,5 м. Юқорига томон ингичкалашиб боради. Кўк, яшил рангли нақшлар билан бел-боғлар ишланган. Қафасасига панжаралар ўрнатилиб, юқориси муқарнасли шарафа ва қубба билан якунланган. Минора шаҳарнинг деярли ҳамма томонидан кўзга яққол ташланиб туради. Исломхўжа мадрасаси ва минорасини қуришда меъмор Худойберган ҳожи, наққошлар Эшмуҳаммад Худойбердиев, Болта Воисов ва бошқалар қатнашган[4]. Пештоқнинг орқа тарафида, ҳужраларнинг устидан оддий ёғоч устунга эга айвон қурилган. Мадрасанинг энг катта хонаси йирик гумбазли масжиддир. Масжид Исломхўжа мадрасасининг бутун жануби-ғарбий тарафини эгаллаган. Масжиднинг ички қиёфаси Хива усталари ижод мактабига хос тарзда катта гумбазли хона типида ёпилган. Масжиднинг жанубий тарафида жойлашган бурчакдаги гумбаз остида ва меҳробда сиркор ҳамда ганчкори безаклар ишлатиб чиройли манзара яратилган[5]. Мадрасани барпо этиш учун вақф сифатида Ислом Хўжа ўз мулкидан 14 минг 451 таноб ер ажратиб берган. Мадрасада ҳозирги вақтда “Хоразм Амалий сан’ати” музейи фаолият кўрсатмоқда. Унда ёг'оч ҳайкаллар, металл буюмлар, гиламлар, қадимий араб ёзувлари туширилган тошлар, хумлар, шунингдек, кундалик буюмлар ва тангалар намойиш этилади[6].



Манбалар

  1. ↑ „Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 846-сон 04.10.2019 й. қарори“. Лех.уз. Қаралди: 2020-йил 22-сентябр.
  2. ↑ „Ислом Хўжа меъморий ансамбли“. узбекистан.травел. Қаралди: 14-октабр 2023-йил.
  3. ↑ Бобожонов Д, Абдурасулов М. Фирдавсмонанд шаҳар. Хоразм Ма'мун академияси нашриёти 2008 — 49-бет. 
  4. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  5. ↑ „Ислом Хўжа мадрасаси“. кҳивамусеум.уз. Қаралди: 14-октабр 2023-йил.
  6. ↑ С. Данияров, Б. Даниярова, Т. Точтемирова. Оузбекистан, Гуидес пеуплес ду монде, Парис, 2020 — 197-бет. ИСБН 9 782907629 867.