Исмоилли (озарбайжонча: İсмайıллı) — Озарбайжон Республикасидаги шаҳар (1967-йилдан). Катта Кавказнинг жанубий ён бағри этакларида жойлашган. Мюсюсли темир йўл стансияси (Тбилиси — Боку йўналиши)дан 47 км. Аҳолиси 12,3 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналари, асфалт заводи бор [2].

Исмоилли

озарбайжонча: İсмайıллı
Шаҳар
40°47′02″Н 48°08′38″Э / 40.78389°Н 48.14389°Э / 40.78389; 48.14389
Мамлакат Озарбайжон
Туман Исмоилли
Ҳукумат
 • Ижро ҳокимяти раҳбари Ниҳад Багиров
Расмий тил(лар)и озарбайжон тили
Аҳолиси
 (2020)
25 900
Вақт минтақаси УТC+4:00
Телефон коди +994 20 28[1]
Ismoilli xaritada
Ismoilli
Исмоилли

Тарихи

Бу ҳудуд милоддан аввлаги ИИ аср охири ёки И аср ўрталарида Кавказ Албанияси таркибига кирган. Албаниянинг чап қирғоғи ҳудудида бир қанча йирик аҳоли пунктлари бўлган[3], улар орасида ВИ-ВИИ асрларга оид Жавоншир қалъаси ҳозир Исмоилли яқинида, Толистон қишлоғида жойлашган, қал’а Гардман ва Албания ҳукмдори Жавоншир номи билан аталган[4], Кирдйман қал’а номи билан ҳам танилган[3].

1859—1864-йилларда вилоятнинг идора тавсифи бўйича тузилган Боку губерниясининг 1870-йилдаги аҳоли пунктлари рўйхатига кўра, Исмоилли қишлоғида сунний озарбайжонлардан (ХИХ аср — ХХ аср бошларида Россия империясида озарбайжонлар „татарлар“ деб аталган) ташкил топган 950 кишидан иборат 212 та хонадон бўлган[5].

Исмоилли 1959-йил 24-августда шаҳар типидаги аҳоли пункти, 1967-йилда эса шаҳар мақомини олган[6].

2012-йил декабрдан бошлаб Исмоилли туманининг Мижон, Газли қишлоқлари мустақил аҳоли пунктлари сифатида тугатилди. Улар Исмоилли шаҳрининг маъмурий ҳудудига қўшиб юборилди[7].

Аҳолиси

1921-йилги Озарбайжон қишлоқ хўжалиги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Озарбайжон ССР Кўкчой уездидаги Исмоилли қишлоқ жамоатининг Исмоилли аҳоли пунктида 875 киши (156 хонадон) ва асосан озарбайжон турклари истиқомат қилган[8].

2009-йилги маълумотга кўра, шаҳар аҳолиси 15 004 кишини ташкил қилган. Аҳолининг аксариятини озарбайжонлар ташкил қилади, шу билан бирга лезгинлар, руслар, татлар, хапутлинлар (кризлар) каби оз сонли этник гуруҳлар истиқомат қилади, қачонлардир тоғлик яҳудийлар ҳам яшаган[9].

Қардош шаҳарлари

  • Oʻzbekiston Риштон, Ўзбекистон (2018)[10]
  • Isroil Кирят Биалик, Исроил (2018)[11]
  • Yaponiya Итō, Япония[12]

Манбалар

  1. ↑ „Şəҳəрлəрарасı телефон кодларı“ (аз). минcом.гов.аз. 2021-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-январ.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ 3,0 3,1 Тревер К. В.. Очерки по истории и культуре Кавказской Албании ИВ в. до н. э.-ВИИ в. н. э. Андоза:М.-Л.: Издательство Академии наук СССР, 1959 — 261-бет. 
  4. ↑ Гияси Дж. А., Османов Ф. Л. О двух оборонительных памятниках Азербайджана // Известия АН АзССР. — 1980. — № 1. — С. 144.
  5. ↑ „Список населённых мест Бакинской губернии“, Списки населенных местностей Российской империи. По Кавказскому краю. Бакинская губерния, Тифлис, 1870 — 31-бет. 
  6. ↑ Ведомости Верховного Совета СССР. № 35 (967), 1959 г.
  7. ↑ „Парламент Азербайджана внес изменения в административно-территориальное деление ряда городов и районов“. 2012-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-декабр.
  8. ↑ Азербайджанская сельско-хозяйственная перепись 1921 года. Итоги. Т. И. Вып. ХИ. Геокчайский уезд, Издание Аз. Ц. С. У., Баку, 1922 — 42—43-бет. 
  9. ↑ Вон Масимовасиф. „Многонациоанальный и мультикультурный Исмаиллы - Народы Азербайджана -“ (де) (2019-йил 31-август). 2019-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-октябр.
  10. ↑ „Риштан и Исмаиллы стали побратимами“. Газета.уз (2018-йил 4-декабр). 2018-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-декабр.
  11. ↑ „Лев Спивак: "АзИз" поддерживает всех выходцев из Азербайджана на муниципальных выборах в Израиле - ФОТО“ (ру). Дай.Аз (2018-йил 17-октябр). 2019-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-май.
  12. ↑ „伊東市の友好都市・友好交流都市“ (жа). Итō. Қаралди: 2020-йил 26-июн.

Ҳаволалар