Иссиқлик — материя ҳаракати шакли; жисмлар ўртасидаги иссиқлик алмашиниш жараёнининг энергетик ифодаси. Материяни ташкил қилувчи микрозарралар (молекула, атом, электрон ва б.) нинг бетартиб ҳаракатлари миқдори иссиқликни ифодалайди. Иссиқлик ва иссиқлик миқдори атамалари бир хил маънони билдиради.

Иссиқлик ҳақидаги маълумотлар жуда қадимдан маълум. Қадим замонларда иссиқликни жисмларнинг ҳар хил ҳолатига боғлиқ бўлган қандайдир асос, негиз деб қаралган. ХВИ аср гача жисмларнинг қизиш даражаси сезги органлари ёрдамида аниқланган. ХВИ аср да Г. Галилей биринчи марта термометр ясаб, жисмларнинг қизиш даражасини (температурани) аниқлаган. ХВИИ аср дан бошлаб, иссиқлик ҳолатини материя таркибидаги зарралар ҳаракатига боғлаб тушунтира бошланган (Ф. Бекон ва Р. Декарт). ХВИИИ аср биринчи ярмида Д. Бернулли, М. Ф. Волтер бу таъли-мотни яна ҳам ривожлантирди. ХВИИИ асрда металлургия ва буғ кучига асосланган техника жуда тараққий қилди. Бу эса иссиқлик ҳодисаларини яна ҳам аникроқ текширишни талаб этди. Айниқса, температура (термометрия) ни, иссиқлик миқдорини ўлчаш (калориметрия) усуллари тараққий қилди. ХВИИИ аср ўрталарида М. В. Ломоносов берк идишда моддаларнинг куйишини тажрибада текшириб, молекуляр-иссиқлик назариясини кашф этди. Немис табиацҳуноси Ю. Р. Маер иссиклик ва механик ишнинг эквивалентлигини асослаганидан кейин (1850—60) Ж. Ждулъ ва франсуз олими Гирни томонидан молекуляркинетик назария қайта тикланди ва Р. Клаузиус ҳамда Ж. Максвелл томонидан ривожлантирилди. Бу назарияга асосан иссиқлик жисмлар таркибидаги атом ва молекулаларнинг бетартиб қаракатига боғлиқ. Жисмнинг температураси кўтарилса, таркибидаги молекула ёки атомларнинг бетартиб ҳаракати тезлашади. Агар ҳар хил трали икки система бирбирига яқинлаштирилса (И. контактига келтирилса), уларнинг ички энергияси ўзгаради; икки системада макроскопик (кўзга кўринадиган) иш бажарилмасдан иссиқлик алмашинади. Система макроскопик иш бажармасдан ташқи муҳит билан иссиқлик алмашганда ташқи муҳитнинг ички энергияси ўзгариши система олган иссиқлик дейилади ва бу иссиқлик системанинг иссиқлик ҳаракати миқдори ортишига олиб келади. Иссиқлик алмашишда макроскопик иш бажарилмасада, микроскопик (кўзга кўринмайдиган) ишлар бажарилади, яъни ташқи муҳит молекулалари, атомлари молекуляр кучлар билан системанинг молекулалари ва атомларига таъсир қилиб иш бажаради. Мас, жисм билан қиздирилган газ иссиқлик контактига келтирилганда газдан жисмга энергиянинг ўтиши газ молекулаларининг жисм молекулалари билан бевосита тўқнашиши (микроскопик иш бажариши) орқали содир бўлади[1].

Ер юзида иқлим кескин ўзгармоқда. Хусусан Туркия ва Суриядаги зилзила бунга яққол мисолдир. Иссиқлик сабаб кўплаб давлатларда қирғоқчилик, сув танқислиги, ҳароратнинг кескин ошиши кузатилаяпти.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил