Issiqlik elektr stansiyalari
Иссиклик электр стансиялари (Иссиқлик электр стансия) — қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатдаги органик ёқилғиларнинг иссиқлик энергиясини электр энергиясига айлантирадиган қурилмалар мажмуи. Асосий энергетик агрегатлар қаторига сув юрадиган қувурлар (трубалар) батареясидан иборат қозон тизими, буғ турбина (буғ двигател) лари ва турбогенераторлар киради. Қозон тизимига юборилган сув юқори босимли буғга айлантирилиб турбина парракларига берилади. Натижада турбина билан механик боғланган генератор тегишли тезликда айлантирилиб, механик энергия электромагнит индуксия қонунига биноан генераторда электр энергиясига айланади. Иссиқлик электр стансияда ишлатиладиган ёқилғи иссиқлик энергиясининг фақат 30% гина фойдали электр энергиясига айлантирилади, яъни Иссиқлик электр стансия нинг фойдали иш коэффициенти 30% га тенгдир. Фойдали иш коэффициенти қийматини ошириш мақсадида қозондаги буғ босими иложи борича юқори қилинади ва турбина парракларидан ўтиб, иш бажариб бўлган буғнинг ҳаммаси совиткичлар воситасида совитилиб, қайта сувга айлантирилади (конденсатланади) ва қозон тизимига юборилади. Бундай Иссиқлик электр стансияни конденсацией электр стансиялари (КЕС) дейилади ва уларда фойдали иш коэффициенти қиймати ҳ=30—35% гача кўтcарилади ҳамда сув берк тизимда айланиши сабабли кувурлар батареяларидан иборат қозонни таъмирлаш ишлари кескин қисқаради. Иссиқлик электр стансиялар, одатда, қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолатдаги арзон ёқилғи кони яқинида қурилади. Стансия генераторларидан олинган электр энергиясининг асосий қисми бир неча 100 км масофадаги истеъмолчиларга кучайтирувчи трансформатор ва юқори волтли электр узатиш линиялари воситасида етказилади, қолган қисми эса стансиянинг ўз генератор кучланишида ёки пасайтирувчи трансформатор орқали берилади (яна қаранг: Иссшушк электр маркази).
Электр энергияси билан таъминлаш кўламига қараб, иссиқлик электр стансияси туман, саноат корхоналари, қишлоқ, шаҳар миқёсида, коммунал хўжаликда, т.-йил транспортида фойдаланиладиган хилларга бўлинади. Иссиқлик электр стансияси яхлит электр тизилмаларга бирлаштирилиб ёки алоҳида ишлатилиши мумкин.
Иссиқлик электр стансияси ХИХ аср 80-йилларида курила бошлаган. Илк иссиқлик электр стансияси Неw Ёркда қурилган (1882). Россияда дастлабки иссиқлик электр стансиясини муҳандис М. К. Поливанов Москвада қурган (1906). Ўзбекистонда дастлабки иссиқлик стансияси ХХ аср бошларида қурилган (қаранг Иссиқлик энергетикаси). Ўзбекистонда 10 та иссиқлик электр стансияси ишлаб турибди (2002). Республикадаги энг йирик иссиқлик электр стансияси — Сирдарё ГРЕС (3000 МВт), Янги Ангрен ГРЕС (1800 МВт), Тошкент ГРЕС (1860 МВт), Навоий ГРЕС (1250 МВт), Ангрен ГРЕС (484 МВт), Тахиатош ГРЕС (430 МВт), Талимаржон ГРЕС (лойиҳа қуввати 3200 МВт) (Нуристан). Иссиқлик электр стансияси автоматлаштирилган корхона. Қозон агрегатларида ёқилғи ёниш жараёнлари, қозонни сув билан таъминлаш, ток кучланиши ва частотасини ростлаш тўла автоматлаштирилган. Иссиқлик электр стансияси агрегатлари марказий бошқариш пултидан бошқарилади. Атом электр стансияси, геотермик электр стансиялар, гелиоэнергетика электр стансиялари ҳам иссиқлик электр стансияси ҳисобланади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |