Jahon banki
Жаҳон Банки — Халқаро Молия Институти ҳисобланиб, ривожланаётган мамлакатларга сармоялар киргазиш, кредитлар тақдим этиш билан шуғулланади. Жаҳон банки — халқаро молия муассасаси. Таркибига БМТнинг ихтисослашган муассасаси мақомига эга бўлган 3 мустақил халқаро молия институти (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси) киради. Баъзи адабиётларда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки норасмий ҳолда Жаҳон банки деб ҳам аталади[1].
|
| |
| Тармоғи | Банк, Молия, Кредит |
|---|---|
| Ишга тушган санаси | 1944-йил |
| Жойлашуви |
Вашингтон |
| Асосчи(лар)и | Лорд Кейнес, Ҳаррй Дехтер Wҳите |
| Президенти |
Жим Ёнг Ким |
| Вебсайти | wорлдбанк.орг |
Миссияси
1944-йил Бреттон-Вудс (АҚШ, Ню-Гемпшир штати)да ташкил этилган бўлиб, ҳозир штаб-квартираси (қароргоҳи) Вашингтонда жойлашган. Бреттон-Вудс халқаро ҳамкорлиги томонидан Жаҳон банкига белгиланган вазифалар унга берилган ном — яъни Халқаро қайта тикланиш ва тараққиёт банки (МБРР) да ўз аксини топди. Асосий вазифа сифатида иқтисодий тараққиётни молиялштириш юклатилди. Агарда Жаҳон банкининг бирламчи кредитлари иккинчи жаҳон урушидан сўнг Европанинг иқтисодиётини тиклашга йўналтирилган бўлса, кейинчалик у ўз эътиборини жаҳоннинг қолоқ мамлакатлари иқтисодини тиклашга қаратди. Ҳозирги вақтда эса Жаҳон банкининг асосий мақсади ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий-ижтимоий тарақққиётига, мазкур мамлакатларнинг ишлаб чиқариш даражасини оширишга ёрдам бериш ва аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилашга кўмаклашишдир.
Жаҳон банки тизими
Жаҳон банки ўз таркибига йирик 2 та ташкилотни: Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) ва Халқаро тараққиёт ассоциациясини (ХТА) олади. Улардан ташқари унга 3 та бошқа ташкилотлар ҳам билвосита киради: Жаҳон банки билан уюшган, аммо ҳуқуқий, молиявий жиҳатдан мустақил фаолият кўрсатувчи — Халқаро молиявий корпарация (ХМК) (бу ташкилот ривожланаётган мамлакатлардаги хусусий корҳоналарни молиялаштиришга ёрдам беради). Инвестицион келишмовчиликларни тартибга солиш халқаро маркази ва Инвестицияларни ҳар томонлама кафолатловчи агентлик (МИГА).
Халқаро тараққиёт ассоциациясини (ХТА) мамлакатларка имтиёзли кредитлар бериш билан шуғулланиб, улар донор мамлакатлар томонидан бериладиган хайрия маблағлари асосида молиялаштирилади.
Фаолияти
Жаҳон банки дунёдаги капитал, қимматбаҳо қоғозлар бозорларининг асосий маблағ олувчиси ҳисобланади. Бундан ташқари, банк бир қатор мамлакатлардан облигация, заём сотиш орқали то'ғридан-то'ғри қарз олади, йиғилган маблағлар қолоқ мамлакатларнинг тараққиёти йўлида ишлатилади ва уларга имконияти даражасидаги паст фоизлар ҳисобида берилади.
Жаҳон банки кредит олиш, уни қайтара олиш даражасида бўлган мамлакатлар учун маблағларни мужассамлайди, аммо бой мамлакатларга ёки алоҳида шахсларга жаҳон банки томонидан кредит берилмайди.
Ривожланаётган мамлакатларда аҳолининг жон бошига ялпи маҳсулот $1200 атрофида бўлган тақдирда улар Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидан кредит олиш имкониятига эга бўладилар. Бу кредитлар 12-15 йил ичида қопланиши лозим. Иккинчи томондан, Халқаро тараққиёт ассоциациясини (ХТА) кредитларни қолоқроқ мамлакатларга, яъни улардаги ялпи миллий маҳсулот жон бошига 800 дан кам бўлган мамлакатларга беради, асосан ХТА томонодан берилаётган кредитларнинг 80%ини ҳозирги вақтда аҳоли жон бошига $700 дан кам бўлган мамлакатлар олади. Бу кредитлар бўйича фоизлар олинмасдан, кўпгина ҳолларда улар 35-40 йиллар оралиғида тўлаш шарти билан берилади.
Жаҳон банки ўз фаолиятини ривожланаётган ва қолоқ мамлакатларга техник лойиҳаларни, иқтисодий дастурларни молиялаштириш жиҳатдан ёрдам бериш орқали бу мамлакатларнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга ёрдам беради. Бу вазифалар банкининг асосий узоқ муддатли вазифаси ҳисобланади.
Охирги йилларда банк олдинги йиллардаги тажрибаларига таянган ҳолда мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш босқичлари даражаларини инобатга олиб, лойиҳаларни танлаш жараёнида асосан ривожланаётган мамлакатларнинг қолоқ қатламларини қамрашга, уларнинг тараққиёт даражаларини оширишни назарда тутган ҳолда олиб бориляпти.
Шунинг учун ҳам Банк томонидан техник ва молиявий жиҳатдан ёрдам бериш ва молиялштириш жараёнида БМТ томонидан белгиланган дастурга асосан ҳам техник ёрдам берувчи, ҳам лойиҳани ижро этувчи сифатида қатнашади.
Банк томонидан танланадиган лойиҳа, уларнинг йўналишлари миллий мамлакатлар, уларнинг маҳаллий ҳокимиятлари, бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳар томонлама келишилган ҳолда амалга оширилади.
Банк кредит ажратиш жараёнида ўз мутахассислари иштирокида кредит олувчи мамлакатларнинг иқтисодини синчковлик билан таҳлил этиш асосида қайси соҳага асосий эътибор бериш ёки қўйилмаларни жойлаштириш борасида у ёки бу соҳани танлаш имкониятидан фойдаланилади. Бундай таҳлитда иш юритиш ушбу малакатларнинг асосий муаммолари ечимида қатнашиб, унинг ривожланишига ёрдамлашишни назарда тутади.
Жаҳон банки Президентлари[2]

Жаҳон Банки Президентлари деярли ҳаммаси
АҚСҲ фуқоролигига эга бўлиб, фақатгина 1995-2005 йилларда Жеймс Вулфенсен
Австралия ва ҳозирги Президентлар икки давлат фуқоролигига эга.
| Президент | Фаолият юритган муддати |
|---|---|
| Маер Юджин (Эугене Меер) | 18 июн 1946 — 17 март 1947 |
| Маклой Жон (Жоҳн Жай МcCлой) | 17 март 1947 — 1 июл 1949 |
| Юджин Блек (Эугене Роберт Блаcк) | 1 июл 1949 — 1 январ 1963 |
| Жорж Вудс(Георге Д. Wоодс) | 1 январ 1963 — 1 апрел 1968 |
| Роберт Стрейндж (Роберт С. МcНамара) | 1 апрел 1968 — 1 Июл 1981 |
| Элден Клозен (Алден W. Cлаусен) | 1 Июл 1981 — 1 Июл 1986 |
| Кенбел Барбер (Барбер Б. Cонабле) | 1 Июл 1986 — 1 сентябр 1991 |
| Престон Люис (Леwис Т. Престон) | 1 сентябр 1991 — 4 май 1995 |
| Ричард Френк (Ричард Франк), в.б. | 4 май 1995 — 1 июн 1995 |
| Жеймс Вулфенсен (Жамес Давид Wолфенсоҳн) | 1 июн 1995 — 1 июн 2005 |
| Пол Вулфинз] (Паул Wолфоwитз) | 1 июн 2005 — 1 июл 2007 |
| Роберт зеллик (Роберт Зоэллиcк) | 1 июл 2007 — 1 июл 2012 |
| Жим Ёнг Ким (Жим Ёнг Ким) | 1 июл 2012-2-май 2023 |
| Ажай Банга (Ажай Банга) | 3-май 2023 - йил -ҳозирги кунда |
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Wорлд Банк. Пресиденц
Ҳаволалар
- Жаҳон банки Расмий сайти
- Wорлд банк (ингл.)
- Всемирний банк[сайт ишламайди]
Манбалар
| Иқтисодиёт ва молияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |