Жамес Чадwиcк

Жамес Чадwиcк (талаффузи: Жеймс Чадвик) (1891.20.10, Манчестер 1974.24.7) — инглиз физиги. Лондон қироллик жамияти аъзоси (1927). Эрнест Рутҳерфорднинг шогирди. Манчестер ва Кембриж университетларини тугатган. 1943—45 йилларда ЛосАламос (АҚСҲ)даги атом бомбаси лойиҳаси устида иш олиб бораетган бир гуруҳ олимларни бошқарган. Ливерпул университети проссори (1935—48), Кембриж университети қошидаги Ганвилл ва Киз колледжи директори (1948—58). Илмий ишлари атом ядроси физикасига оид. Бетанурланиш энергиясининг туташ спектрини кашф этган (1914), ядрода алфазарралар сочилишини ўрганиб, ядро зарядини бевосита ўлчаган (1920) ва Резерфорд атом назариясини узилкесил тасдиқлаган. Бериллийни алфазарралар билан нурлатганда вужудга келадиган нурланишни ўрганиб, нейтронни кашф этган (1932). Нобел мукофоти лауреати (1935)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил