Жиммй Чоо – 1996-йилда малайзиялик дизайнер Жиммй Чоо томонидан асос солинган поябзал компанияси.

Жиммй Чоо
Тури шўба корхонаси
Қачон асос солинган 1996
Жойлашуви Лондон, Буюк Британия
Асосчи(лари) Тамара Меллон, Жиммй Чоо
Маҳсулот(лар)и оёқ кийим
Вебсайти ҳттпс://www.жиммйчоо.cом/эн/ҳоме
Ҳонг Конгдаги Жиммй Чоо дўкони витринаси, 2012 йил.

2011-йилдан буён ушбу брендга эгалик ҳуқуқи ЖАБ ҳолдингининг Лабелух Ҳолдинг бўлимига тегишли. 2014-йилнинг июн ойида ЖАБ бизнеси қайта ташкил этилганидан сўнг, Жиммй Чоо брендини ҳам бевосита бошқара бошлади.

2016-йилда Жиммй Чоо компанияси товарлар савдоси валюта курсининг ўзгаришини ҳисобга олмаганда 1,6% га ошган. Фунт стерлинг курсининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда эса даромад 15% га, рекорд даражада 364 миллион £ (467 миллион $) га етди. Компания вакилларининг сўзларига кўра, бренднинг Хитойдаги ўсиш кўрсаткичлари юқорилиги АҚШ ва Европадаги сотув даражасининг сустлиги ўрнини ҳам тўлдириб юборган.

2017-йил апрел ойида ЖАБ Ҳолдинг ўзининг Жиммй Чоо ва Баллй поябзал брендларини сотувга қўйганлиги ҳақидаги маълумотлар тарқалган, бунга сабаб ҳолдингнинг асосий эътиборни истеъмол товарларига, биринчи навбатда қаҳва ва унга алоқадор маҳсулотларга қаратишга қарор қилгани эди.

Ҳаволалар