Jomiy
Жомий (тахаллуси; асл исм-шарифи Нуриддин Абдураҳмон ибн Аҳмад) (7-ноябр 1414-йил, Жом — 9-ноябр 1492-йил, Ҳирот) — форс шоири, нақшбандийлик тариқатининг йирик вакили. Жомийнинг ота-боболари асли Даштдан бўлиб, Жомда, кейинчалик Ҳиротда ҳаёт кечиришган. Жомий Мадраса ёшидан анча эрта Ҳиротдаги „Дилкаш“ (Навоий маълумотига кўра, „Низомия“) мадрасасига кириб, ўз даврининг таниқли тил, адабиёт олимлари ва мударрислари қўлида таҳсил олган. Шу даврдаёқ у араб тилини мукаммал ўргана бошлаган. Кейинроқ Жомий ўз билимини ошириш учун Самарқандга келади ва Улуғбек мадрасасида буюк фалакиёцҳунос Қозизода Румий, Али Қушчи, фиқҳшунос Фазлуллоҳ Абуллайс кабилардан таълим олади. Бу йилларда у тил ва адабиётнигина эмас, риёзиёт, фалакиёт, фалсафа, ҳуқуқшунослик фанлари, дин асослари, ҳадис ва тафсир илмларини ҳам чуқур ўрганади, олимларнинг турли мавзулардаги мунозара ва мубоҳасаларида қатнашиб, етук олимлиги билан танила бошлайди. Жомий Ҳиротга қайтгач, тасаввуф йўлига киришни, ўз билим ва фаолиятини шу йўлга, қолаверса, ижодга, илм-фанга бағишлашни афзал кўради. У ўзига пир қилиб Шайх Саъдиддин Кошғарий танлайди, Ҳиротнинг жоме масжидида унинг суҳбатларини тинглайди. Саъдиддин Кошғарий тасаввуфда Муҳаммад Нақшбанд сулукига мансуб эди. Жомий машҳур суфийлар билан яқиндан мулоқотда бўлади. Муҳйиддин ибн ал-Арабийнинг асарларини чуқур мутолаа қилади. Ўзининг мутасаввифлик фаолиятида Баҳоуддин Нақшбанд ғояларини шу сулукнинг иккинчи бир йирик намояндаси — Хўжа Аҳрор билан яқин муносабатда бўлган ҳолда янада ривожлантирди. Расман ўзини кундалик „Маломатия“ тариқатига мансуб деб хисобласада, асарларида Нақшбандга ихлоси баланд бўлган. Жомий Хуросонда темурийлардан Шоҳрух, Абулқосим Бобур, Абу Саид ва Ҳусайн Бойқаро подшоҳлиги даврида яшади. Хуросонда Ҳирот тахтига темурий Султон Ҳусайн Бойқаро ўтиргандан сўнг Жомийнинг мамлакатдаги мавқеи жуда ортади, чунки Султон Ҳусайн ва унинг кўп авлодлари ўзларини унга мурид, деб эълон қилганлар.
| Жомий | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
7-ноябр 1414-йил |
| Вафоти |
9-ноябр 1492-йил (78 ёшда) Ҳирот |
| Касби | шоир |
Жомийнинг ҳаж сафари
Жомий 1472-йил ҳажга боради. Бу сафари вақтида Нишопур, Сабзавор, Бастом, Домғон, Қазвин, Ҳамадон, Карбало, Бағдод, Дамашқ, Ҳалаб, Табриз каби бир қанча шаҳарларда бўлади. Унинг шахсий мактубларидан маълум бўлишича, яқин дўсти Хўжа Ахрор таклифи билан Тошкентда ҳам бўлган ва улуғ мозоратларни зиёрат қилган.
Жомий ва Алишер Навоий дўстлиги
Жомий катта ер-мулк эгаси бўлган. Жомий Алишер Навоий билан биринчи марта Абу Саид хукмронлиги даврида Хиёбон мавзесида ҳамма қатори кўришган. Шунда Жомий унга ўзининг бир рисоласини тақдим қилган. 1476—77-йилларда Навоий ҳам Жомийни ўзига пир, деб танийди. Гарчи Жомийнинг Навоийдан ёши анча улуғ, расман пир ҳисобланса ҳам, моҳиятан улар чин дўст ва ҳамкор бўлганлар. Жомий ўзининг (Нафахотулунс, Баҳористон ва бошқа) бир қанча асарларида Навоийни, Навоий ҳам ўз асарлари (Ҳамсат ул-мутаҳаййирин, „Мажолис ун-нафоис“ ва б.)да Жомийни ҳурмат билан тилга олади. Жомий "Нафаҳот ул-унс" („Азизлар нафаси“), "Рисолаи мусиқи" („Мусиқа рисоласи“), "Рисолаи муаммо" („Муаммо рисоласи“) каби ўндан ортиқ асарини Навоий маслаҳати билан ёзган. Жомий вафотидан сал бурун лирик шеърларини 3 девонга бўлиб, уларга Фотихат уш-шабоб („Ёшликнинг бошланиши“), Воситат ул-икд („Ўртадаги дур“) ва Хотимат ул-ҳаёт („Ҳаёт хотимаси“, 1479—1491) деб ном берар экан, бунда Навоий маслаҳатини эътиборга олган эди. Навоий ва Жомийнинг дўстлиги адабий ҳамкорлик билан чегараланмаган. Навоий Ҳусайн Бойқаро саройида бош вазир бўлиб турар экан, ўз сиёсий ва ижтимоий фаолиятида Жомийдан маслаҳатлар олиб турган. Майда, Султон Ҳусайн Қундуз вилоятига қарши юришга отланмоқчи бўлганда, Жомий Навоийдан подшоҳни бу сафардан қайтаришни илтимос қилган. Саройдаги фитна ва фужурлар Навоийнинг жонига тегиб, у ўз вазифасидан кетмоқчи бўлганда Жомий уни бундай қарордан воз кечтирган. Чунки Навоийдек халқпарвар арбоб саройдан кеца, халқ ва мамлакат аҳволи янада оғирлашишини у яхши тушунар эди.
Жомий ўз асарларини форс-тожик тилида ёзган, араб тилини ҳам яхши билган. Хоразмлик тилшунос Ибн ал-Ҳожибнинг араб тили наҳв (синтаксис)и ҳақидаги Ал-қофия дарслигига 1492-йилда яхши шарҳ битган. Бу китоб Марказий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларида сўнгги вақтларгача мактаб ва мадрасаларда араб тилидан қўлланма бўлиб келди. Навоий берган маълумотга кўра, Жомий туркий тилни яхши билган.
Жомийнинг адабий ҳамда илмий мероси
Жомийдан улкан ва турли жанрларни ўз ичига олган адабий ҳамда илмий мерос қолган. Баъзи олимлар Жомий асарларининг умумий сони 100 га яқин деб тахмин қиладилар. Навоий „Хамсат ул-мутаҳаййирин“да унинг 38 асарини номма-ном санаб кўрсатади. Жомий асарлари фалсафа, тасаввуф, тилшунослик, адабиёцҳунослик, санъат соҳаларига ҳамда назм ва насрнинг ҳар хил жанрларига оид. Жомийнинг ижодий фаолияти кўп қиррали бўлса ҳам, у Шарқ халқлари маданияти тарихида кўпроқ гениал шоир ва мутафаккир — олим сифатида танилган. Бу жиҳатдан унинг эпик ва лирик мероси ғоят диққатга сазовордир. Сўнгги аср адабиёцҳунослари ҳақли равишда уни форс-тожик адабиётининг илк тараққиёт даврдаги (Х—ХВ асрлар) буюк мутафаккир деб атайдилар.
Хамсат ул-мутаҳаййиринда саналган Жомий асарлари
Алишер Навоий „Хамсат ул-мутаҳаййирин“ асарининг Учинчи мақолатида Жомийнинг қуйидаги асарларини номма-ном санаб кўрсатади[1]:
- Шавоҳид ун-нубувват (Пайғамбарлик шоҳидлари) — пайғамбарлар ҳаётига оид маълумотлар ва ривоятлар;
- „Нафаҳот ул-унс мин ҳазарот ил-қудс“;
- Нақд ун-нусус (Ҳужжатлар сараси) — тасаввуфга оид Ибн Арабийнинг фалсафий асарларига шарҳлар;
- Нақшбандия хожалари тариқида битилган рисола;
- Ашиъат ул-ламаъот (Порлоқ шу’лалар) — буюк суфий шоири Фахруддин Ироқий Ҳамадонийнинг „Ламаъот“ асарига фалсафий ва адабий шарҳлар;
- „Фусус“ ёки „Нақши Фусус“ — Ибн Арабийнинг „Фусус ул-ҳикам“ асари шарҳида битилган рисола;
- Румий „Маснавий“сининг икки байтига шарҳ битилган рисола;
- Лавомеъ (Ялтироқликлар) ёки „Лавомеъ фи шарҳ ал-Хамрия“ — араб тасаввуф шоири Ибн ул-Фориз номи билан танилган Шарафуддин Умар ибн Али ал-Мисрин ас-Саъдийнинг (1181 — 1234 — 35) машҳур „Май қасидасига“ шарҳлар;
- Лавоэҳ (Равшанликлар) — тасаввуф қоидаларига бағишланган;
- Ибн ул-Форизнинг „Тоия“ аб’ётидин баъзига шарҳ битилган рисола — Ибн ул-Форизнинг „т“ ҳарфи билан тугалланадиган қофияли байтларига шарҳлардан иборат;
- Рубониёт шарҳи — Жомийнинг ўзи ёзган рубоийларига фалсафий шарҳлар;
- Амир Хусрав Деҳлавий байтиға шарҳ битилган рисола;
- Ибн Заррин ул-Уқайлий ҳадисиға шарҳ битилган рисола;
- Ҳазрати Хожа Муҳаммад Порсо сўзларин жам’ қилғон рисола — тасаввуф назариётчиларидан Хожа Порсо (Шамсиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳофиз ал-Бухорий) нинг ҳикматли сўзлари мажмуаси;
- Арбаъин ҳадис таржимаси — Пайғамбарнинг 40 та ҳадис-ҳикматларининг маъноси рубоий шаклида баён қилинган асар;
- Сўфи ва мутаккаллим ва ҳаким мазҳаблари таҳқиқининг рисоласи;
- Вужуд ҳақида рисола — тасаввуф термини „вужуд“ни шарҳлаб берилган;
- „Маносики ҳаж“ рисоласи — Ҳажнинг қоидалари;
- Ҳафт авранг — етти китоб: Силсилат уз-заҳҳаб, Саломон ва Абсол, Туҳфат ул-аҳрор, Субҳат ул-аброр, Юсуф ва Зулайҳо, Лайли ва Мажнун, Хирадномаи Искандарий;
- Баҳористон;
- Ҳулият ул-ҳулал (Безакли либослар) — муаммо ҳақидаги рисола, у „Рисолаи муаммойи кабир“ (Катта (ҳолатдаги) муаммо ҳақидаги рисола деб ҳам аталади;
- „Мутавассит“ рисоласи;
- „Сағир“ рисоласи;
- Манзуми асғар;
- Арузда битилган рисола;
- Қофия бобида битилган рисола;
- Мусиқий илмида битилган рисола;
- „Муншаот“ рисоласи (Мактублар мажмуаси) — Жомийнинг турли масалаларга бағишланган ва ҳар хил табақадаги одамларга ёзган, жумладан Навоийга йўллаган хатлари жамланган асари;
- „Фотиҳат уш-шабоб“ (Ёшликнинг бошланиши) — лирик шеъларининг биринчи девони;
- „Воситат ул-иқд“ (Ўрта ёшликнинг инжулари) — иккинчи девони;
- „Хотимат ул-ҳаёт“ (Ҳаёт хотимаси) — учинчи девон;
Шоирнинг диний ва фалсафий асарлари
Жомий асарларининг бир қисми диний ва фалсафий мазмунга эга бўлиб, уларда шоир ислом дини ва шарқ фалсафасининг бир қатор масалаларини ўз қарашича талқин этади, тасаввуфнинг ХВ асрдаги йирик арбоби сифатида уз фикр-мулоҳазаларини баён этади. Бунга унинг Нақши фусус („Маънолар нақши“), Шавоҳиди нубувва („Пайғамбарликка далиллар“), [["Шарҳи қасидайи „Тоия ("Радифда „то“ ҳарфидан фойдаланиб ёзилган қасида шарҳи"), Нақди нусус („Матнни танқид“), "Шарҳи қасидайи „Ҳамрия („Ҳамрия“ қасидаси шарҳи"), Нақшбандия таълимоти ҳақида рисола, Воҳид“ атамаси ҳақида рисола", Зикр" шартлари ҳақида рисола"]], Ҳаж қилиш йўллари ҳақида рисола каби бир қанча асарларини шу гуруҳга киритиш мумкин. Жомий фалсафасининг асосини тасаввуфий ғоялар ташкил этади. Унинг тасаввурида Худо жонли мавжудот бўлмай, ёруғ нур кўринишига эга. Ҳамма нарсани яратган ягона Худо гўзал маъшуқага ўхшаган бўлиб, мингларча ойнада турли қиёфада ва кўринишда намоён бўлади. У юнон файласуфи Ялохимннинг жилоланиш („эманация“) фалсафасини давом эттиради ва янада ривожлантиради. Унинг фикрича, дунёдаги ҳамма нарсалар келиб чиқиши ва моҳияти эътибори билан илоҳийдир.
Достонлари
Жомийнинг Лужжат ул-асрор („Сирлар денгизи“, 1475), Ашиат ул-ламоат („Йилтиллаган нур“, 1476) диний-фалсафий қасидаси Ибн Синогага бағишланган. Достонларида халқ оммасининг энг яхши орзу-умидларини куйлаган. 7 достондан иборат „Ҳафт авранг“ („Етти тахт“ 1480—87)даги Силсилат уз-заҳаб ("Олтин занжир, 1472), Туҳфат ул-аҳрор („Нуронийлар туҳфаси“, 1481—82), Сибҳат ул-аброр („Тақводорлар тасбеҳи“, 1482— 1483) достонларида юксак хулқ-атвор мезонларини тарғиб қилган, кишиларни маърифатга, юртпарварликка, тўғрилик, инсоф ва иймонга чақирган. „Юсуф ва Зулайҳо“ (1483), „Лайли ва Мажнун“ (1484), Саломон ва Абсол (1479—1480) достонлари ишқий ва фалсафий мазмунга эга. „Хирадномаи Искандарий“ достони (1485) Низомийнинг Искандарномасига тақлидан ёзилган. 18- аср охири ва 19- асрнинг бошларида Муҳаммад Ризо Огаҳий Жомийнинг „Юсуф ва Зулайҳо“сини ўзбек тилига таржима қилган.
Жомий–Адабиёцҳунос ва тилшунос олим
Адабиёцҳунос ва тилшунос олим сифатида ҳам Жомий хизмати улкандир. У ўзининг Баҳористон тазкирасида форс-тожик адабиётининг бир қанча намояндалари ва Навоий ҳақида қимматли маълумотлар беради. Унинг Рисолаи аруз асари аруз ҳақидаги энг мукаммал қўлланмалардан биридир. Жомий Нафоҳат ул-унус асарини ёзиш билан тасаввуф тарихини ўрганишга катта ҳисса қўшди. Унда 616 мутасаввуф ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот берилган бўлиб, улардан 34 нафари аёллардир. Ушбу асарни Навоий маълум бир тўлдиришлар билан ўзбек тилига таржима қилган. Жомий фақат машҳур суфийлар ҳақида маълумот бериш билан чекланмай, қатор шоир ва адибларнинг ҳаёти ва ижодига ҳам тўхталади. Навоий бу асарни ўзбек тилига Насойим ул-муҳаббат („Муҳаббат шабадалари“) номи билан таржима қилар экан, уни ўзбек шоирлари ва адиблари ҳақидаги маълумотлар билан тўлдиради. Жомий муаммо хақида 4 рисола (Рисолаи муаммойи кабир, Рисолаи муаммойи мутавассит, Рисолаи муаммойи сағир, Рисолаи муаммойи манзум), рубоийлар шарҳи, қофия ҳақида 2 рисола ёзган, машҳур қасидаларнинг бир қанчаларига алоҳида-алоҳида шарҳлар битган.
Мусиқага қўшган ҳиссаси
Жомий мусиқа соҳасида ҳам катта обрўга эга бўлиб, Нақши Мулла („Нақши Имома“) асари муаллифидир. Шарқ мусиқа илми тарихида Жомийнинг Рисолаи мусиқиси ҳам алоҳида ўрин тутади. Рисола кириш, икки йирик қисм — „илми таълиф“ ва „илми ийқў“ ҳамда хотимадан ташкил топган бўлиб, улар ўз ичига 23 фаслни қамраб олган. Жомий ўзининг мусиқий назарий ва мусиқий эстетик қарашларида Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Сафиуддин Урмавий ва Абдулқодир Мароғийларнинг мумтоз анъаналарини давом эттирган. Асосий диққатини ўша давр амалиёти билан боғлиқ бўлган парда (лад) тизимлари (жинс, жам, „Ўн икки мақом“, шўъба ва бошқа) ҳамда усул (ритм) масалаларига қаратган. Жомийнинг мусиқавий тафаккури адабий-бадиий ижодида ҳам ўз ифодасини топган.
Асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, бир неча марта нашр этилган. „Қофия шарҳи рисоласи“, „Шарҳи Мулло“ (ёки „Мулло Жомий“) Марказий Осиё ва Идил (Волга) бўйи татарлари мадрасаларида араб тили грамматикасидан дарслик сифатида ўқитилган. Ўзбекистон ва Тожикистоннинг бир қанча жамоа хўжаликлари, кўчалар, мактаблар „Жомий“ номи билан аталади. 1970-йил Самарқанд шаҳрида Навоий билан Жомий ҳайкали ўрнатилган.
Манбалар
Адабиётлар
- Танланган асарлар, Тошкент, 1970; Искандар хирадномаси. Тошкент, 1978; Юсуф ва Зулайҳо, Тошкент, 1983; Рисолаи мусиқи, Тошкент, 1997.
- Шомуцамедов Ш. М., Форстожик адабиёти классиклари, Т., 1963; Ҳайитметов А., Абдураҳмон Жомий, Тошкент, 1989.
- Абдуқодир Ҳайитметов, Шоислом Шомуҳамедов. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Жомийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |