Кабел

Кабел (голландча кабел — арқон, трос) — герметик ҳимояланган қобиқ ичига жойлаштирилган бир ёки бир неча изолясияланган симлардан иборат материал. Куч, алоқа ва радиочастота кабеллари, назорат (текшириш), ўлчаш кабели ва бошқа хиллари бор. Булардан ташқари, газ ва мой тўлдирилган кабел ҳам бўлади. Кабел кўпинча мис ёки алюминийдан, камданкам пўлат-мис ва пўлат-алюминийдан тайёрланади. Вазифасига кўра, бир ёки кўп симли, дойра ва шаклдор бўлади. Изолясиялашда махсус қоғоз, резина, пластмасса ва бошқалар ишлатилади. Симларни нам ва кимёвий моддалар таъсиридан ҳимоя қилувчи қобиқ қўрғошин, алюминий, пластмасса ёки резинадан тайёрланади. Кабелни механик таъсирлар, коррозиялардан сақлаш учун уларга пўлат ленталар ёки сим (зир\) лар ўралади ва уларнинг устидан пластмасса ёки қоғоз лента, жут ва битумлар қопланади.

Куч кабели билан электр энергияси узатилади ва тақсимланади; 1, 2, 3 (кўп тарқалгани) ва 4 симли бўлади. Бундай кабелнинг ток ўтказадиган симлари мис ёки алюминийдан тайёрланиб, сирти мойканифол модда ёки минерал мой шимдирилган кабел қоғози, резина ёхуд пластмасса билан қопланади. Одатда, куч кабелининг қобиғи қўрғошин, алюминий ёки пластмассадан копланади, қобиқусти эса кабел ипи ва металл зирҳ билан ўралади. Ҳаракатланувчи обектлар (пармалаш машинаси, экскаватор, кўтаргичлар)га электр энергия келтириладиган кабел эгилувчан қобиқлар билан қопланади.

Алоқа кабели симли алоқада ишлатилади. Тузилишига кўра, симметрик ва коаксиал кабел, частоталар спектри бўйича паст частотали (10 кГс) ва юқори частотали (10 кГс дан юкрри) хилларга бўлинади. Булардан ташқари, вдаҳарлараро алоқа кабели ва маҳаллий (шаҳар ва қишлоқ ичидаги ст-ядан бошқариладиган, шахта ичида ва бошқалар), ер ости (зовурга ёки кабел канализацияси иншоотига ётқизиладиган), хаводан таянчлар орқали ва сув остидан (даре, денгиз ва океан тубларига жойлаштириб) ўтказиладиган хиллари бор. Алоқа кабели телефон ва телеграф алоқада, телевидение ва бошқаларда қўлланади.

Радиочастота кабели билан радио ва видеосигналлар узатилади. Радиочастотали коаксиал кабел, радиочастотали симметрик кабел, спирал кабел (спиралсимон ички утказгичли коаксиал) хилларга булинади. Радиочастота кабели орқали узатиладиган сигнал частоталари ЮкГс дан ЮгГс гача боради. Радиочастота кабели радиотехник ва электрон аппаратураларнинг элементларини ўзаро туташтиришда, бу аппаратураларни узатувчи ва қабул қилувчи антенналарга улашда қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил