Калифорния — АҚСҲ жанубиғарбидаги штат, Тинч океан соҳилида. Майд. 411 минг км2. Аҳолиси 39,5 млн. киши (2017). Маъмурий маркази — Сакраменто ш. Штат марказини кенг Қирғоқ бўйи тизмалари билан ўралган Калифорния водийси эгаллаган. Йирик дарёлари — Сакраменто ва Сан-Хоакин. Шарқда Серра-Невада тоғлари, жан.да Мохаве қумли чўли ва чуқур тектоник ботиқлар (Ажал водийси, Солтон-Си кўли) билан чегарадош. Иклими ёзи иссиқ ва киши сернам ўрта денгиз иқлими. Штатнинг тоғ ён бағирларида иссиқ ва қуруқ иқлим. Тоғ қарағай ўрмонлари ва қаттиқ барги доим яшил буталар ўсади. Калифорнияда Ёсемит, Лассен-Волканик, Секвайя ва Кингс-Канон миллий парклари ташкил этилган. Нефт, табиий газ, олтин, симоб, темир рудаси ва бошқа фойдали қазилмалар олинади.

Калифорния
Cалифорниа
Штат
Kaliforniya bayrogʻi Kaliforniya tamgʻasi
Калифорния байроғи Калифорния тамғаси

Штат лақаби:
(Голден Стате)

Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Пойтахт Сакраменто
Энг йирик шаҳарлар Лос-Анжелес
Сан-Диего
Сан-Хосе
Майдон

   • Бутун
   • % сув

АҚШ: 3-ўринда

423,970 км²
4.73 %

Аҳоли

   • Бутун (2021)
   • Зичлик
   • Сенат ўринлари
   • Электорал овозлари

АҚШ: 1-ўринда

36,132,147
83.85 киши/км²
53
55

ЙИМ

   • ЙИМ
   • ЙИМ/киши

АҚШ: 1-ўринда

$1,550,753 миллион
$43,266

Иттифоққа кириш

   • Сана

31-бўлиб

9-сентабр 1850

Вақт УТC-8 (ПСТ)
Қисқартма CА [6]
Штат гули Cалифорниа Поппй

(Эсчсчолзиа cалифорниcа)

Штат дарахти Cалифорниа редwоодс

(Сеқуоиадендрон гигантеум, Сеқуоиа семпервиренс)

Калифорния АҚШнинг иқтисодий жиҳатдан юксак ривожланган штати, муҳим ҳарбий ишлаб чиқариш маркази. Авиация, ракета-космик, радиоэлектроника, кимё саноати, нефтни қайта ишлаш, машинасозлик (жумладан, кемасозлик), қора металлургия ривожланган. Кўплаб озиқ-овқат (айниқса, консерва саноати) корхоналари бор. Муҳим саноат марказлари — Лос-Анжелес, Сан-Франсиско, Сан-Диего, Окленд. Голливудда кино саноати ривож топган.

Қишлоқ хўжалиги интенсив деҳқончилик билан бирга (асосан, мева ва сабзавотлар, ситрус мевалар, пахта), экстенсив чорвачиликка ихтисослашган. Шим.да ўрмончилик, денгиз бўйларида балиқ овлаш, туризм ривожланган.

Муҳим портлари: Сан-Франсиско, Лос-Анжелес. Ҳарбий базалар, Калифорния университети бор.

Калифорнияга европаликлар ХВИ асрда кела бошлаган. ХВИИИ асрдан испанлар уни мустамлакага айлантирганлар. Мексика мустақилликка эришгач (1821), Калифорния ҳудуди унинг таркибига кирган. АҚТТ1 — Мексика уруши (1846—48) натижасида Калифорния Мексикадан тортиб олиниб, АҚШга қўшиб олинган; 1850-йилдан АҚСҲ штати.[1]

Тарихи

Маҳаллий аҳоли

Калифорния Колумбдан олдинги Шимолий Американинг маданий ва лингвистик жиҳатдан энг турфахил ҳудудларидан бири ҳисобланган.[2] Тарихчилар фикрича Калифорнияда европаликлар келгунига қадар камида 300,000 киши истиқомат қилган.[3] Калифорниядаги маҳаллий аҳоли вакиллари 70 дан ортиқ этник гуруҳлардан иборат бўлиб, улар Калифорниянинг тоғлик ҳудудларида, ороллар ва чўлларида ҳамда редвуд ўрмонларида истиқомат қилган.

Бундай турфахил географик ҳудудларда истиқомат қилган маҳаллий аҳоли вакиллари ўз экотизимларига мураккаб йўллар билан мослашган бўлиб, мисол учун, озуқа моддалари ва доривор воситалар учун ўрмон боғдорчилиги каби соҳалар ривожлантирилган. Буни барқарор деҳқон хўжалигининг бир шакли деб аташ мумкин. Табиий муҳитни вайронкор ўрмон ёнғинларидан сақлаш учун маҳаллий аҳоли вакиллари назорат остидаги ўрмон ёқиш амалиётидан хабардор бўлишган. Калифорния ҳукумати ушбу амалиётнинг фойдасини 2022-йилга келиб тан олди.

Калифорнияда яшовчи маҳаллий аҳоли вакилларининг сиёсий бирлашмалари ҳам турли-туман бўлиб, улар тўда, қабила, қишлоқ ҳамда ресурсларга бой қирғоқ бўйи ҳудудларида Чумаш, Помо ва Салинан каби йирик қабилалар иттифоқларига бирлашган. Савдо, никоҳ ришталари, ҳунармандлар алмашинуви ва ҳарбий иттифоқлар ушбу гуруҳлар орасида ижтимоий ва иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига сабаб бўлди. Гарчи баъзан турли гуруҳлар урушга чиқсада, асосий қуролли тўқнашувлар бир-биридан хун олишни ният қилган қуролли кишилар орасида содир бўлган. Одатда ушбу кичик миқёсли тўқнашувлардан мақсад ҳудудга эга бўлиш эмас эди.

Одатда аёллар ва эркаклар жамиятда турлича вазифаларни бажарган. Одатда аёллар тўқиш, ҳосилни йиғиш, қайта ишлаш ва таом тайёрлаш билан машғул бўлса, эркаклар ов қилиш ва шунга ўхшаш бошқа жисмоний фаолият шакллари билан шуғулланишган.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Клеин, Баррй Т.. Референcе Энcйcлопедиа оф тҳе Америcан Индиан. 7тҳ эд. Wест Няcк, НЙ: Тодд Публиcатионс, 1995. 
  3. ↑ Эаргле, Долан Ҳ. Жр.. Нативе Cалифорниа гуиде: ан интродуcтион то тҳе оригинал пеоплес фром эарлиэст то модерн тимес Фред Додсwортҳ: . Сан Франcисcо: Треэс Cо. Пресс, 2008. ИСБН 978-0-937401-11-8. ОCЛC 212858363.