Kamchatka

Камчатка — Осиёнинг шимоли-шарқидаги ярим орол, Россия Федерациясида. Тинч океан, Охота ва Беринг денгизлари билан ўралган. Узунлиги 1200 км. Майдони 270[1] минг км2. Марказий қисмини Ўрталиқ ва Шарқий тизмалар кесиб ўтган, улар оралиғида Марказий Камчатка пасттекислиги ва Камчатка дарёси жойлашган. К.да 160 дан зиёд вулқон (28 таси ҳаракатдаги вулқонлар) бор. Энг баланд жойи 4750 м — Ключи Сопкаси. Иссиқ минерал булоқлар ва гейзерлар мавжуд. Иқлими, асосан, мўътадил муссон иклим. Февралнинг ўртача температураси —13°, август ники 12°. Йиллик ёғин 600 мм дан 1000 мм гача. Сийрак қарағайзор ва игна баргли ўрмонлар билан крпланган. Шимоли — тундра. Кроноки қўриқхонаси ташкил этилган[2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |