Кангюй, қанғха Қанғ давлати, Қанҳха, қадимий хитой манбаларида Кангжу (хитойча: 康居; (кāнгжū) ёки К'анг-чü; Шарқий хитойчада: кʰɑŋ-кɨɑ < *кҳâŋ-ка (милоддан аввал 140-йиллар), рус адабиётида Кангюй) — қадимда Сирдарёнинг ўрта ҳавзасида мавжуд бўлган давлат (милоддан аввал ИИИ — милодий В аср ўрталари).

Қанг' давлати ва у ҳақидаги ма'лумотларнинг фақат хитойчадаги манбалари бизгача етиб келган холос. Юнон, Эрон ва Ҳинд манбаларида ҳам Қанг' давлати ҳақида ма'лумотлар о'ша даврларда ёзилган бо'лиши мумкин, лекин бу манбалар бизнинг давргача етиб келмаган. Ба'зи хитой адабиётларда Қанг' аҳолиси қанг'лар ёки қанг'лилар деб номланади. Кангжу - подшоликнинг хитойча номи. Кангжу номи ҳозир Со'г'диёна номининг о'згариши ёки мутацияга учраган шакли сифатида қабул қилинади. Ўша замондаги хитой манбаларига кўра, Юэчжилардан кейин Суг'д ҳудудидаги иккинчи қудратли давлат Кангжу бўлган. Унинг халқи, хитой тилида Кāнг (кāнг) номи билан танилган, ҳинд-европа халқларига оид бо'либ, шарқий эроний тилда гаплашган ва ярим ко'чманчи турмуш тарзига эга эди. Венгер тарихчи олими Денис Синор ва америкалик тарихчи Петер Бенжамин Голден тадқиқотларига ко'ра Қанг'лилар суг'дийлар ва Аси халқларига жуда яқин қардош ҳисобланган[1][2].

Кангуй номининг келиб чиқиши

Қадимий Марказий Осиё бўйича ихтисослашган тарихчи Жон Э. Хиллнинг фикрича, “Кангжу (К’анг-чü) нҳàнжи” “Талас ҳавзаси, Тошкент ва Сўғдиёна” ҳудудида ва унга ёндош ҳудудларда бўлган[3]. Эдwин Георге Пуллейбланк фикрича, Кангуйнинг ёзги пойтахти Бейтиан шаҳри бўлган ва у ҳозирги Тошкент ёки унинг ёнида бўлган[4].

Қадимий хитойчадаги "кáнг жу" номи халқнинг этник номини ёзиш учунми ёки маҳаллий халқни та'рифлаш учунми ёки иккаласини ҳам мақсад қилганми, аниқ эмас. "Жуанг" қуйидаги ма'ноларни англатиши мумкин: "о'рин", "марказий фаолият жойи ёки ҳокимият; “ўрнашиш”, “яшаш жойи” ёки “(ҳарбий йўл билан) ишғол қилиш”... Демак, бу атама оддийгина “қанг'ларнинг турар жойи” ёки “қанг'лар томонидан босиб олинган ҳудуд” деган маънони англатиши мумкин. ... "Канг" со'зи фаровонлик, "тинч", "бахтли;" деган ма'нони англатади. “Ўрнашиш”, “барқарорлик”, Кангжу “Тинч ўлка” ёки “Тинч (халқлар) маскани” деб таржима қилиниши мумкин. ...Агар "Кангжу" номи дастлаб хорижий исмларнинг товушларини транскрипсия қилишга уриниш бўлса ҳам, у хитой тилида сўзлашувчиларга тинч жой ма'носини етказган бўларди ва “Канг” номи тинч халқнинг оҳангига эга бўлар эди[5].

Танг сулоласи давридаги хитой манбаларида Кангжу номи Қанг давлати (соддалаштирилган хитойча: чàнгāнг; ан'анавий хитойча: кàнгāнг) деб аталади.

Канадалик тадқиқотчи Эдwин Георге Пуллейбанк "Кангжу" сўзини тохарча “кāṅка-” сўзи билан боғлади, эҳтимол “тош” деган маънони англатади ва канжулар асли тохарлар бўлиб, улар ғарб тарафга, Сўғдга кўчиб ўтган ва Чочда (ҳозирги Тошкентда) ўрнашиб олганлар, деган фикрни илгари сурган. Пуллейбланк, шунингдек, Жиэ (йж) қабиласи Қиāнгқú (жēнгжу) Хионгну қабила конфедерациясига қо'шилган канжу халқи бо'лиши мумкинлигини тахмин қилди. Пуллейбланк яна Кангжуни Кàнжиé зҳíн (*Камкар?) ва форс географи ибн Хурдодба томонидан қуйи Яксартга берилган Канкар номи билан боғлади.

Жосеф Марқуарт, Омелжан Прицак ва Питер Б. Голден Ўрхун ёзувларида тилга олинган Кангжу ва Кенгерес, Кавказ ортидаги Кангарайê, Кенгу Тарбан шаҳри ва Константин ВИИ тилга олган Кангар номи билан танилган 3 та печенег қабилалари ўртасидаги фонетик ўхшашликни қайд этган. Шунга қарамай, бу алоқаларнинг ҳаммаси тахмин бо'либ қолмоқда.

Ташкил топиши

Карим Шоҳниёзовнинг фикрича, Қанг' давлати шарқда Фарғона (Даван, Дайюан), шим.шарқда Усун (Wусун) давлатлари, шимолий ғарбда Сарису, ғарбда Сирдарёнинг қуйи оқими билан чегарадош бўлган.

Хитой манбаларига кўра, Қанг' давлатининг жанубий ҳудудига ҳозирги Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Каттақўрғон ва Урганч туманлари кирган бўлиб, унинг чегараси Амударёга бориб тақалади. Жанубда — Дайрузие (Даюэчжи) давлати жойлашган. Кушон подшолиги ташкил топиши ва унинг ҳудуди кенгайиши муносабати билан Қанг' давлатининг жанубий чегараси ўзгарган.

Сиёсий ва иқтисодий тарихи

Милоддан аввал ИИ асрда Хитой элчиси Чжан Сянъ фарғоналиклар ёрдамида Қанг' давлати орқали Дайрузие (Даюэчжи) давлатига борган. Қанг' давлатининг қишки пойтахт шаҳарлари Битян ва Сушие бўлган. Битян Бинкат шаҳри (бошқа манбаларга кўра, Қанқа) ўрнида, Сушие эса ҳозирги Паркент туманидаги Сўқоқ (Сукеэке) номли жойга тўғри келади. Қанг' давлатининг ёзги қароргоҳлари Иссиқкўл бўйлаб, ҳозирги Қорақўл (Пржевалск) ёнида бўлган. Қанг' давлатининг қўшини 80—90 минг аскарни ташкил этган. Қанг' давлати аҳолисининг урф-одатлари Рузие (Юэчжии) давлати аҳолиси урф-одатидан фарқ қилмаган. Ўз навбатида, рузиеликлар урф-одатлари ҳунларннкига ўхшаш бўлган. Қанг' давлати ҳукмдори ва Ҳун хоқонлиги тангриқути ўртасида қудачилик муносабатлари ўрнатилган. Шу туфайли хитойлар ҳунлар устидан ғолиб чиқиб, уларни ўз жойларидан сиқиб чиқарганида, ҳун хоқони ўз авлоди билан Қанг' давлатига кўчиб келган. Қанг' давлатининг кўчманчи аҳолиси чорвачилик, шаҳарлар ва уларнинг атрофида яшаган ўтроқ аҳоли эса деҳқончилик, ҳунармандчилик ва тижорат билан шуғулланган. Улар Буюк ипак йўлида халқаро сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларда муҳим ўрин тутганлар. Қанг' давлати ҳудудида жиддий миграцион жараёнлар содир бўлиб турган. Милодий В асрнинг 2-ярмида Қанг' давлати парчаланиб, унинг ҳудудида Шош (Ши), Самарқанд (Кан), Маймурғ (Ми), Шаҳрисабз (Ши), Каттақўрғон (Хе), Уструшона (Сао) каби кичик давлатлар ташкил топган[6].

Маданияти

Қанг'лилар ҳинд-европа халқи сифатида қаралади ва одатда со'г'дийлар[7][8][9] ва уларга яқин қариндош бўлган Асийлар билан бир хил эроний халқ бўлган деб ҳисобланади. Канадалик хитойшунос олим Эдwин Г. Пуллейбланк қанг'лилар тохарлар[10] бо'лиши мумкинлигини тахмин қилди[11].

Кангжунинг ҳукмрон элитаси одатлари юэчжиларникига жуда ўхшаш кўчманчи қабилалардан иборат эди. Берк-қора ва Тамдида илк даврдаги Қанг' қабрлари қазилган, уларда о'ликлар қо'рг'он тепаликлари остидаги чуқур қабрларга, ко'пинча ёг'оч билан қопланган. Бу қабрларда ко'пинча қо'лда ясалган қозонлар, темир қиличлар, о'қ учлари ва заргарлик буюмлари мавжуд. Дафнлар шуни ко'рсатадики, канжу ан'анавий маданияти сакларнинг о'зига хос хусусиятларига о'хшарди. Христианлик даврининг бошиданоқ "катакомба қабрлари" (шафт ва камерали қабрларда) кенг тарқалди. Буни милодий И—ИВ асрларидаги Каунчи ва Жун маданияти қабристонларидан кўриш мумкин бўлиб, улар канжуга тегишли деб қабул қилинади. Қанг'лар қўчқорни олижаноб ҳайвон деб ҳисоблаган[12].

Хитой тарихчиси Си Ма-сян ўз кундаликларида „юэчжиларникига ўхшаш анъана ва урф одатларга“ эга бўлган кўчманчи Кангюй ёки Кандзюй ва Кангха давлатлари ҳақида маълумот беради. Антик давр тарихчилари асарларида Кангха давлати тилга олинмаган, аммо Авесто ва Махабхарата китобларида саклар ва тохарлар билан бир қаторда канкилар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилган. Анча кейинги Хитой хроникаларида Амударё шимолида жойлашган Бухоро, Шаҳрисабз, Каттақўрғон атрофлари, Тошкент воҳаси ҳамда Хоразмнинг шимолий қисмидан иборат барча давлатлар Кангюй давлатига қарам бўлганлиги айтилади. Хитой манбааларида келтирилишича Кангюй давлати раҳбарлари „Чао-ву“ деб номланганлар. Умуман „джабгу“ бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас, чунки хитой транскриптларида бу айнан ана шундай талаффуз қилинади. Милоддан аввал ИИ аср 2-ярми — милодий И асрларда Кангюй давлатининг қудрати ўз чўққисига чиқди. Давлатнинг жанубий ўлкаларида юэчжейлар, шимолида эса хунлар таъсири кучли бўлган Кангюй давлатининг қисқа муддатли танглик даври Бактрияда юэчжейлар подшолигининг кучсизланиши билан ниҳоясига етди. Милоддан аввал ИИ-И асрларда Кангюй давлатида ўз тангаларини зарб этиш ҳамда пул алмашинувини йўлга қўйишга бўлган уринишлар кузатилди. Мазкур жараёнда Юнон-Бақтрия ҳукмронлиги вақтида амал қилган тангалардан нусха сифатида фойдаланилган. Кангюй моддий маданий тарраққиёт даражаси Хоразм, хусусан шаҳарнинг ўнг қирғоғида жойлашган Жанбас-қалъа ҳудудида амалга оширилган қазув ишлари натижаларида намоён бўлади. 200х170 ҳажмдаги қалъа баландлиги 10-11 метрлик хом ғиштдан қилинган девор билан ўралган. Дарвозадан қалъа маркази сари кенг кўча ётқазилган. Кўча охирида қурбонлик келтириш учун айлана шаклидаги метал супага эга бўлган муқаддас олов сақлаш биноси қолдиқлари қазиб очилган. Кангюй даврида одамлар турли динларга мансуб бўлган: зардўштийлик, Анахита оқими, от сиймосида намоён бўлган Митра оқими.

Бу даврда Кангюй маданияти билан боғлиқ ҳарбий техника соҳасида эришилган энг муҳим муваффақиятлардан бири бу кейинчалик кенг тарқалган тактик услублар бўлди: масалан, жангларда аслаҳалар билан ҳимояланган отлар ва совут кийган чавандозлар сафининг жипслаштирилган ҳолда тузилиши. Чавандозлар камон, найза ва қилич билан қуролланганлар. Кангюйнинг Кушон империяси таркибида бўлганлиги ҳали ҳам номаълум. Хитой манбааларига асосан Кангюй милод бошида ҳам ўз мустақиллигини сақлаб қолган ҳамда янсай (аорслар-аланлар) ва бошқа қабилалар устидан ҳукмронлик қилган.

Қо'лёзмалар

Яқинда Қанг' ва унинг Хитой билан алоқалари ҳақида ма'лумот берувчи муҳим ёзувлар топилди. Хитойнинг Дунхуан шаҳридаги Хуанқуан мажмуасида хитой иероглифиида ёзилган о'нлаб ёг'оч тахталар топилди. Улар Г'арбий Хан сулоласининг со'нгги даврига (милоддан аввалги 206-24) оид.

Қозоғистондаги Култобе шаҳридан сўғд ёзувлари тўплами ҳам топилган. Улар Битаниялик археолог Ничолас Симс-Wиллиамс томонидан таҳлил қилинган[13].

Генетик таҳлиллар

2018-йилнинг май ойида Британиянинг Натуре илмий журналида чоп этилган генетик тадқиқот ерга ко'милган 200 ва 300-йилларга оид бўлган 6 та қанг'ли одамининг скелети қолдиқларини ўрганиб чиқди[14]. ДНК натижаларига ко'ра 2 та одам Р1а1а1б2а ва Р1а1а1б2а2б ҳаплогуруҳларига оид[15][16], бу ҳаплогуруҳлар, асосан, тожиклар, Афг'онистон, Покистон ва Ҳиндистон халқларида учрайди, о'збеклар орасида эса 25 фоиздан зиёд ва шундан хулоса қилиш мумкинки, қанг'лар ҳинд-европа халқларидан бири бўлган. Олинган 6 та мтДНК намунаси эса онанинг Ҳ6а1а, C4а1, У2э2а1, У2э2а1, А21.[31ҳ] ва Ҳ21.[31ҳ] ҳаплогуруҳларига тегишли эди. Тадқиқот муаллифлари қанг'ли ва Усунларда Хионгну ва сакларга қараганда Шарқий Осиё халқларининг қони камроқ эканлигини аниқладилар. Қанг'ли ва Усунлар ҳам Сибир овчи-йиғувчилари ва Бақтрия-Марғиёна археологик мажмуасига алоқадор халқлар билан қўшилиб кетган сўнгги бронза даврининг Ғарбий чўл чорвадорлари авлодларидан бўлганлиги тахмин қилинган.

Манбалар

  1. ↑ Синор 1990, п. 174: "... тҳе Согдианс, кноwн ас К'анг-чии то тҳе Чинесе...". 
  2. ↑ Голден, Петер Б. (1992). Ан Интродуcтион то тҳе Ҳисторй оф тҳе Туркиc Пеопле. Отто Ҳаррассоwитз, Wиэсбаден. 53-варақ. 
  3. ↑ Ҳилл (2015), Вол. 1, ноте 2.17, п. 183.. 
  4. ↑ Пуллейбланк, Эдwин Г. (1963). "Тҳе Cонсонантал Сйстем оф Олд Чинесе" (ПДФ). Асиа Мажор. 9 (1): 58–144 [п. 94]. ИССН 0004-4482.. 
  5. ↑ Ҳилл (2015), Вол. 1, ноте 2.17, п. 183.. 
  6. ↑ Абдулаҳад Хўжаев. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  7. ↑ Бенжамин, Cраиг (Оcтобер 2003). "Тҳе Юэзҳи Мигратион анд Согдиа". Трансохиана Wебфесцчрифт. Трансохиана. 1 (Ēран уд Анēрāн). Ретриэвед 29 Май 2015.. 
  8. ↑ Синор, Денис (1 Марч 1990). Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Эарлй Иннер Асиа, Волуме 1. Cамбридге Университй Пресс. ИСБН 0521243041. Ретриэвед 1 Жануарй 2015. 153-варақ. 
  9. ↑ Wоод, Франcес (Септембер 1, 2004). Тҳе Силк Роад: Тwо Тҳоусанд Еарс ин тҳе Ҳеарт оф Асиа. Университй оф Cалифорниа Пресс. ИСБН 0520243404. Ретриэвед Фебруарй 15, 2015. 94-варақ. 
  10. ↑ Wоод, Франcес (Септембер 1, 2004). Тҳе Силк Роад: Тwо Тҳоусанд Еарс ин тҳе Ҳеарт оф Асиа. Университй оф Cалифорниа Пресс. ИСБН 0520243404. Ретриэвед Фебруарй 15, 2015.. 
  11. ↑ Лоэwе & Шаугҳнессй 1999, пп. 87–88 "Он тҳе басис оф ботҳ лингуистиc анд ҳисториcал эвиденcе , Пуллейбланк ҳас идентифиэд тҳе Юэзҳи, тҳе Wусун, тҳе Даюан, Кангжу, анд тҳе пеопле оф Янқи, алл намес оccурринг ин тҳе Чинесе ҳисториcал соурcес фор тҳе Ҳан дйнастй, ас Точариан спеакерс.". 
  12. ↑ Мукҳамеджанов, А. Р. (1 Жануарй 1994). "Эcономй анд Соcиал Сйстем ин Cентрал Асиа ин тҳе Кушан Аге". Ин Ҳарматта, Жáнос (эд.). Ҳисторй оф Cивилизатионс оф Cентрал Асиа: Тҳе Девелопмент оф Седентарй анд Номадиc Cивилизатионс, 700 Б. C. то А. Д. 250. УНЕСCО. пп. 265–291. ИСБН 9231028464. Ретриэвед 29 Май 2015.. 
  13. ↑ Неw Эвиденcе фром Дунҳуанг, Чина анд Cентрал Асиа фор тҳе Кангжу Арчивед 2014-04-07 ат тҳе Wайбаcк Мачине ню.эду. 
  14. ↑ Дамгаард эт ал. 2018, Супплементарй Табле 2, Роwс 81-82, 84, 120, 128, 131, Индивидуалс ДА121, ДА 123, ДА125, ДА206, ДА226, ДА229.. 
  15. ↑ Дамгаард, П. Б.; эт ал. (Май 9, 2018). "137 анcиэнт ҳуман геномес фром аcросс тҳе Эурасиан степпес". Натуре. Натуре Ресеарч. 557 (7705): 369–373. Бибcоде:2018Натур.557..369Д. дои:10.1038/с41586-018-0094-2. ПМИД 29743675. С2CИД 13670282. Ретриэвед Април 11, 2020. Супплементарй Табле 9.. 
  16. ↑ Нарасимҳан 2019, Табле С1.. 

Адабиётлар

  • Шаниязов К. СҲ. К вопросу о тюркоязйчнйкҳ компонентакҳ в слозҳении узбекской народности // Проблемй этногенеза и этнической истории народов Средней Азии и Казакҳстана. Вйпуск 3. Этнография. М.,1991.