Karnay
Карнай — пуфлама чолғу асбоби гуруҳига киради. Карнай жездан ясалади. Ўзбекистон ва Тожикистонда карнай сурнай, ноғора ва доира билан анъанавий махсус ансамблларда кенг қўлланади. Тўғри ва тирсакли турлари мавжуд.
|
| |
| Тури |
Пуфлама мусиқа чолғулари |
|---|---|
Тузилиши
Карнайнинг оғзи конус шаклида бўлиб, асбобнинг узунлиги 2-3 метр атрофидадир. Олиб юришга қулай бўлиши учун карнай уланадиган уч бўлакдан иборат бўлади. Карнайнинг парда ва клапанлари йўқ. Асбобнинг овози жуда баланд ва йўғон. Диапазони бир октавани ташкил этади.
Карнай сурнай, ноғора, доираларга ҳамоҳанг бўлади. Карнайнинг тўғри ва тирсакли (тўғри бурчак остида икки марта букилган) турлари қадимдан Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатларида, шу жумладан, Ўрта Осиёда тарқалган. Ўтмишда ҳарбий мусиқа чолғуси сифатида ҳарбий юриш хабарчиси, жанг майдонида ғалаба жарчиси бўлган. Ҳозир байрам, тўй ва бошқа тантаналарда чалинади. Охирги пайтда карнай замонавий миллий эстрада ансамбл (масалан, "Аббос" гуруҳи)лар таркибига ҳам киритилмоқда.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Карнай“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |