Касб (лотинча: профессио – расмий кўрсатилган машғулот, ихтисослик) – кишининг меҳнат фаолияти, доимий машғулоти тури; муайян иш турини малакали бажаришга имкон берадиган билим, маҳорат, тажрибани талаб этади. Касблар ичида меҳнат фаолиятининг энг тор соҳаси билан ажралиб турадиган ихтисослар бор (масалан, врачлик касбида хирург, офталмолог, дерматолог ва бошқа). Касб, одатда, шахснинг асосий тирикчилик манбаи ҳисобланади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Касб“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (К-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар