Kayxusrav II
Ғиёсиддин Кайхусрав ибн Кайқубод ёки Кайхусрав ИИ (форсча: غياث الدين كيخسرو بن كيقباد) – 1237-йилдан[2] 1246-йил вафотига қадар Рум салжуқийлари султони. Бобо Исъҳоқ қўзғолони ва мўғулларнинг Онадўлига бостириб кириши даврида ҳукмронлик қилган. 1243-йилда Кöсе Даğ жангида салжуқийлар қўшинига насроний иттифоқчилари билан бирга бошчилик қилган. Салжуқий султонлари орасида сезиларли реал ҳокимиятни сақлаб қолган сўнгги ҳукмдор бўлган. Вафот этган вақтида мўғуллар вассали бўлган.
| Кайхусрав ИИ | |||||
|---|---|---|---|---|---|
|
Кайхусрав ИИ дирҳами. Ҳижрий 638/милодий 1240/1. Сивас | |||||
| Рум султони | |||||
| Салтанат | 1237—1246 | ||||
| Ўтмишдоши | Қайқубод И | ||||
| Давомчиси | Кайковус ИИ | ||||
| Туғилиши | 1215 | ||||
| Вафоти | 1246 (ёши 30–31) | ||||
| Турмуш ўртоғи |
Гуржу Хотун Ғозия Хотун | ||||
| Фарзандлари |
Изз уд-Дин Кайковус ИИ Рук уд-Дин Килиж Арслон ИВ Қайқубод ИИ | ||||
| |||||
| Уй | Салжуқийлар | ||||
| Отаси | Қайқубод И | ||||
| Онаси | Моҳпари Хотун[1] | ||||
| Дини | Ислом (Суннийлик) | ||||
Ҳукмронлиги
Кайхусрав Кайқубод И ва унинг рафиқаси Моҳпари Хотуннинг ўғли эди. Моҳпари Хотун келиб чиқиши жиҳатидан византиялик юнон бўлган[3]. Мусулмон дунёсида чўрилик амалиётида салжуқийлар ҳарамидаги чўри-хотинлар ва рафиқаларнинг асосий қисми насроний византиялик юнон аёллар бўлган[4].
Кайхусрав тўнғич ўғил бўлса-да, султон ўз вориси этиб Қоҳира ва Жазира султони ал-Одилнинг қизи, Айюбийлар сулоласига мансуб малика Одила Хотундан туғилган икки ўғлидан кейинги кичик фарзанди Изз уд-Динни тайинлаган[5][6]. 1226-йилда Кайқубод янги қўшиб олинган Эрзинcанни Кайхусравга топширган. Генерал Камяр билан бирга ёш шаҳзода Арзирумни, кейинроқ эса Аҳлатни забт этишда иштирок этган. Кайхусрав Ҳалаб амири Ал-Азиз Муҳаммаднинг қизи Ғозия Хотунга уйланган[7].
1236–1237-йилларда мўғуллар грузинлар ёрдамида Онадўли қишлоқларини Сивас ва Малатя деворларигача вайрон қилган. Бунга жавобан Кайқубод грузинларни жазолашга ҳаракат қилган. Салжуқийлар қўшини яқинлашгач, Грузия маликаси Русудан сулҳ сўраб, қизи Тамарни Кайхусравга турмушга беришни таклиф қилган[а]. Бу никоҳ 1238-йилда бўлиб ўтган[9].

1237-йилда Кайқубод вафот этгач, Кайхусрав Онадўли йирик амирларининг қўллаб-қувватлови билан тахтни эгаллаган. Дастлабки ҳукмронлик даврининг асосий ташаббускори Кайқубод даврида ов устаси ва қурилиш ишлари вазири бўлган Сад уд-Дин Кöпек эди. Кöпек сиёсий қотилликларда моҳир бўлиб, саройдаги янги таъсирини бир қатор қатл этишлар орқали мустаҳкамлашга интилган[10]. 1241-йилда Диёрбакирни Айюбийлардан тортиб олган.
Баба Исъҳоқ қўзғолони
Ташқаридан мўғуллар салжуқий давлатига таҳдид солиб турган бир пайтда ичкаридан ҳам янги хавф пайдо бўлган. Харизматик воиз Баба Исъҳоқ Онадўли туркманлари орасида қўзғолон қўзғатган. Бу қўзғолон Бобо Исъҳоқ қўзғолони номи билан танилган.
Кўчманчи туркманлар Малазгирт жангидан бир неча йил аввал Онадўлига кўча бошлаган эдилар. 1071-йилдан сўнг минтақага туркий қабилаларнинг кўчиб келиши деярли тўсиқсиз давом этган. Уларнинг ҳам сони, ҳам диний етакчиларининг, номигагина исломни қабул қилган, баба ёки деде деб аталувчи шомонларнинг тарғибот кучи[11] илгари насроний бўлган Онадўлининг исломлашувида катта рол ўйнаган. Форслашган салжуқий ҳарбий табақа бу кўчманчиларнинг деҳқонлар яшайдиган ҳудудларга бостириб кириши ва қўшни насроний давлатларга ҳужум қилишининг олдини олиш учун саъй-ҳаракат қилган. Туркманлар, асосан, тоғли ва чегара ҳудудлардан иборат чекка ерларга сиқиб чиқарилган.
Бобо Ис’ҳоқ ана шундай диний етакчилардан бири эди. Аввалги раҳбарларнинг таъсири кичик қабила гуруҳлари билан чекланган бўлса, улардан фарқли ўлароқ, Бобо Исъҳоқнинг нуфузи Онадўлидаги туркманларнинг жуда кенг қатламига ёйилган эди. У аниқ нимани тарғиб қилгани номаълум. Бироқ ислом пайғамбари Муҳаммадга нисбатан қўлланадиган расул унвонини ўзлаштиргани унинг фаолияти анъанавий ислом доирасидан ташқарига чиққанини кўрсатади.
Қўзғолон тахминан 1240-йилда шарқий Тавр тоғларидаги чекка чегара ҳудуди Кафарсудда бошланиб, тез орада шимолга, Амася минтақасига ёйилган. Малатя ва Амасядаги салжуқий қўшинлар тор-мор этилган. Тез орада Салжуқийлар Онадўлисининг марказий қисми Кайсери, Сивас ва Токат атрофидаги ҳудудлар Бобо Исъҳоқ тарафдорлари назоратига ўтган. Бобо Исъҳоқнинг ўзи ўлдирилган. Бироқ туркманлар марказий салжуқий ҳокимиятга қарши қўзғолонни давом эттирган. Исёнчилар, охир-оқибат, Кıрşэҳир яқинида қуршаб олиниб, эҳтимол 1242-йилда ёки 1243-йил бошларида мағлуб этилган. Тарихчи Симон ушбу ғалабани султон ёллаган кўплаб франк ёлланма аскарларига боғлайди[12].
Кöсе Даğ жанги
1242—1243-йил қишида мўғуллар Байжу бошчилигида Арзирумга ҳужум қилган. Шаҳар қамал қилинмасдан таслим этилган. Мўғуллар баҳорда Румга бостириб киришга ҳозирлик кўра бошлаган. Бу таҳдидга қарши Кайхусрав иттифоқчилари ва вассалларидан аскар тўплаган. Папа Иннокентий ИВ нинг Буюк хон ҳузурига кетаётган элчиси Симон оф Саинт-Қуэнтин султоннинг тайёргарликлари ҳақида бир қанча маълумот беради. Унинг ёзишича, Арманистон қироли 1400 найзадор, Никея императори бўлган юнон ҳукмдори эса 400 найзадор бериши талаб қилинган. Ҳар икки ҳукмдор тафсилотларни келишиш учун султон билан Кайсерида учрашган. Трабзоннинг Буюк Комненоси 200 нафар, Ҳалабнинг ёш айюбий шаҳзодаси эса 1000 нафар отлиқ юборган[13]. Буларга қўшимча равишда, Кайхусрав салжуқий қўшини ва тартибсиз туркман отлиқларига ҳам қўмондонлик қилган, бироқ уларнинг ҳар иккаласи ҳам Бобо Ис’ҳоқ қўзғолони туфайли анча заифлашган эди.
Таркибига арманлар қўшилмаган (улар бу вақтда мўғуллар билан иттифоқ тузиш ёки уларга бўйсуниш масаласини кўриб чиқаётган эдилар) қўшин Сивасда тўпланган. Кайхусрав ва унинг иттифоқчилари шарққа, Арзирум томон олиб борувчи асосий йўл бўйлаб йўлга чиққанлар. 1243-йил 26-июнда улар Эрзинcан ва Гüмüşҳане оралиғида жойлашган Кöсе Даğ довонида мўғуллар билан тўқнаш келганлар[14][15]. Кайхусрав босқинга қарши туриш учун катта қўшин тўплаган эди. Бироқ 80 минг кишилик бу куч мўғулларга хос интизом ва уйғунликдан маҳрум эди. Мўғул отлиқларининг сохта чекиниши салжуқийларни тартибсизликка солиб қўйган ва Кайхусрав қўшини тор-мор этилган. Султон ўз хазинаси ва ҳарамини Токатда йиғиб, Анқарага қочган. Мўғуллар Сивасни эгаллаб, Кайсерини талон-тарож қилган. Бироқ султонлик пойтахти бўлган Кўнияга юришни давом эттира олмаган.
Жангдан кейинги ойларда султоннинг вазири Муъин ад-Дин Парвона ғолиб чиққан мўғул етакчисини излаб топган. Султон қочиб кетгани сабабли, бу элчилик ташаббуси вазирнинг ўзига тегишли бўлган. Вазир Онадўлида мўғуллар амалга ошириши мумкин бўлган кейинги вайронагарчиликларнинг олдини олишга муваффақ бўлган ва Кайхусравнинг тахтини сақлаб қолган. Вассаллик шартлари ва катта миқдордаги йиллик хирож эвазига ҳокимияти анча заифлашган Кайхусрав Кўния шаҳрига қайтган.
Шахсияти
Рустам Шукуровнинг маълумотларига кўра, юнон миллатига мансуб онадан туғилган ва юнон аёлларига катта қизиқиш билдирган навбатдаги салжуқий султонлардан бири Кайхусрав ИИ „иккиёқлама диний ва этник шахсиятга эга бўлган“[16].
Мероси
Кайхусрадан 3 ўғил қолган. Булар юнон руҳонийнинг қизидан туғилган 11 ёшли Кайковус ИИ, кўниялик турк аёлдан туғилган 9 ёшли Қилич Арслон ИВ ҳамда грузин маликаси Гüрcü Хотундан туғилган ва учала ўғилнинг энг кичиги бўлган 7 ёшли Алоуддин Қайқубод[17].
Кайхусрав энг кичик фарзанди Кайқубодни ўзининг вориси этиб тайинлаган эди. Бироқ у соғлиғи заиф бўлгани сабабли янги вазир Шамсиддин Исфаҳоний Кайқубоднинг икки нафар вояга етмаган акаси Кайковус ИИ ва Қилич Арслон ИВни ҳам тахтга ўтқизиб, уларни қўшҳукмдорлар деб эълон қилган. Бу мўғуллар таҳдиди шароитида Онадўлида салжуқийлар назоратини сақлаб қолишга қаратилган уриниш эди.
Кайхусрав заифлашган бўлса-да, 1246-йилда вафот этган пайтда салжуқийлар ҳокимияти, асосан, сақланиб қолган эди. Мўғуллар имкон бўлганида ҳам на султон хазинасини, на унинг пойтахтини қўлга кирита олган. Шунингдек, унинг Онадўлидаги ер-мулклари босқинчиларнинг даҳшатли талон-тарожларидан омон қолган. Сулола учун ҳақиқий зарба эса Кайхусравнинг муносиб ворис тайинлай олмаганида бўлган. Уч нафар ёш ака-уканинг танланиши билан Онадўлидаги салжуқий ҳокимияти эндиликда салжуқий шаҳзодалар қўлида эмас, балки салжуқий сарой амалдорлари қўлига ўтиб кетган.
Танга зарб қилиши
1240–1243-йиллар оралиғида (ҳижрий 638 ва 641-йиллар) Кайхусрав номидан Сивас ва Кўнияда арслон ва қуёш тасвири туширилган бир қатор эътиборга молик кумуш дирҳамлар зарб этилган[18]. Ислом мамлакатларида тасвирли тангалар кам учрамайдиган ҳолат ҳисобланади. Айниқса, салиб юришларидан кейинги асрларда айрим исломий анъаналар тирик мавжудотларнинг тасвирини тақиқлаган.
Арслон ва қуёш тасвирига оид бир нечта изоҳлар илгари сурилган. Улардан бирига кўра, бу тасвирлар Кайхусравнинг севимли грузин рафиқаси Гüрcü Хотуннинг мунажжимликдаги белгиси арслон юлдуз туркумини ифодалайди[19]. Бошқа талқинга кўра эса, арслон Кайхусравни, қуёш эса Тамарни англатади[19].
Изоҳлар
Манбалар
- ↑ Cране 1993, с. 50.
- ↑ Cаҳен, п. 748
- ↑ Пеаcоcк & Йилдиз 2013, с. 121.
- ↑ Тҳе Селжукс оф Анатолиа: Cоурт анд Соcиэтй ин тҳе Медиэвал Миддле Эаст. (2012). Сторбританниэн: Блоомсбурй Публишинг.
- ↑ Блессинг & Гошгариан 2017, с. 233.
- ↑ Ҳумпҳрейс 1977, с. 389.
- ↑ Cаҳен 2001, с. 66.
- ↑ Cанбй эт ал. 2016, с. 69.
- ↑ 9,0 9,1 Бадамо, Ҳеатҳер А.. Саинт Георге бетwеэн эмпирес: имаге анд энcоунтер ин тҳе медиэвал Эаст. Университй Парк, Пеннсйлваниа: Тҳе Пеннсйлваниа Стате Университй Пресс, 2023 — 40-бет. ИСБН 978-0271095226. „Ит ис поссибле, эвен ликелй, тҳат тҳе Тамар портраед ҳере ис тҳе саме wоман wҳо марриэд тҳе Селжук Султан Гиятҳ ал-Дин Кайкҳусраw ИИ ин 1238. Ин Селжук соурcес ше ис кноwн ас Гужи Кҳатун ("тҳе Георгиан Ладй"). (...) Ше wас марриэд фирст то Кайкҳусраw ИИ анд тҳен то Му'ин ал-Дин Сулайман (д. 1277), тҳе парwāна, тҳе Монгол-аппоинтед админ-истратор анд де фаcто рулер оф тҳе Султанате оф Рüм ин тҳе тҳирд қуартер оф тҳе тҳиртеэнтҳ cентурй. Ин 1277, тҳе Илкҳан Абақа эхеcутед тҳе парwāна, анд ит ис поссибле тҳат, афтер ҳис деатҳ, ше марриэд тҳе лоcал элите депиcтед ҳере.“
- ↑ Ҳилленбранд 2007, с. ?.
- ↑ Врёнис 1971, с. 272.
- ↑ Симон де Саинт-Қуэнтин, Ҳистоире дес Тартарес, хххи.140.
- ↑ Симон де Саинт-Қуэнтин, Ҳистоире дес Тартарес, хххи.143-144.
- ↑ Антҳонй Брер анд Давид Wинфиэлд, Тҳе Бйзантине Монуменц анд Топограпҳй оф тҳе Понтос, вол. 1, (Wашингтон Д. C.: Думбартон Оакс, 1985) 172, 353.
- ↑ Кöй Кöй Тüркие Ёл Атласı (Истанбул: Мапмедя, 2006), мап 61.
- ↑ Пеаcоcк & Йилдиз 2013, с. 133.
- ↑ Cаҳен 1968, с. 271.
- ↑ Степҳен Албум. А Чеcклист оф Исламиc Cоинс, 2нд Эдитион, п. 62, 1998.
- ↑ 19,0 19,1 Cанбй эт ал. 2016, с. 69-70.
Адабиётлар
- Блессинг, Патриcиа; Гошгариан, Рачел. Арчитеcтуре анд Ландсcапе ин Медиэвал Анатолиа, 1100-1500. Эдинбургҳ Университй Пресс, 2017 — 233-бет. ИСБН 978-1-4744-1130-1. „Фоллоwинг Маҳпери, Кайқубад'с сеcонд марриаге wас то ан Айюбид принcесс, тҳе даугҳтер оф ал Адил И, султан оф Cаиро анд тҳе Жазира“
- Cаҳен, Cлауде. Тҳе Форматион оф Туркей: Тҳе Селжукид Султанате оф Рум: Элевентҳ то Фоуртеэнтҳ Cентурй (эн). Роутледге, 2001. ИСБН 978-1-317-87626-7.
- Cлауде Cаҳен, „Кейҳусрев ИИ“ Энcйcлопаэдиа оф Ислам, эд. бй П. Беарман, эт ал. (Брилл 2007).
- Cаҳен, Cлауде. Пре-Оттоман Туркей: а генерал сурвей оф тҳе материал анд спиритуал cултуре анд ҳисторй c. 1071-1330. Таплингер, 1968.
- Cоурт анд Cосмос: Тҳе Греат Аге оф тҳе Селжуқс. Тҳе Метрополитан Мусеум оф Арт, 2016.
- Cране, Ҳ. (1993). "Нотес он Салджūқ Арчитеcтурал Патронаге ин Тҳиртеэнтҳ Cентурй Анатолиа". Жоурнал оф тҳе Эcономиc анд Соcиал Ҳисторй оф тҳе Ориэнт 36 (1): 1–57. дои:10.1163/156852093Х00010.
- Ҳилленбранд, Cароле (2007). "Са'д ал-Дīн Кöпек б. Муҳаммад". Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Брилл.
- Ҳумпҳрейс, Р. С.. Фром Саладин то тҳе Монголс: Тҳе Айюбидс оф Дамасcус 1193-1260. СУНЙ Пресс, 1977. п. 389
- Тҳе Селжукс оф Анатолиа: Cоурт анд Соcиэтй ин тҳе Медиэвал Миддле Эаст. И.Б.Таурис, 2013. ИСБН 978-0857733467.
- Врёнис, Сперос. Тҳе Деcлине оф Медиэвал Ҳелленисм ин Асиа Минор анд тҳе Проcесс оф Исламизатион фром тҳе Элевентҳ тҳроугҳ тҳе Фифтеэнтҳ Cентурй. Университй оф Cалифорниа Пресс, 1971.
- Др. Антонй Эастмонд, Cоуртаулд Институте оф Арт. „Интермарриаге анд иц импаcт он арт ин Анатолиа ин тҳе 13тҳ cентурй“. Интернатионал Севги Гöнüл Бйзантине Студиэс Сймпосиум, Истанбул (25–28 жуне 2007). 2009-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 22-июл.