Керайит (Кероит) — туркий-мўғул халқлари таркибидаги қадимий қабилалардан бири. Ўрта асрларда (Х—ХИ асрлар) Онон ва Керулен дарёларининг (Мўғулистон) юқори оқимлари, шунингдек, Тола дарёси бўйларида яшаб, бир неча қабилаларга (керайит, жиркин, конкант, сақант, тумаут, албат) бўлинган. ХИ—ХИИИ аср бошида ўз давлатлари бўлиб, у Ванхон Тўғрил даврида инқирозга учраган. 1203-йил Ванхон Чингизхондан енгилгач, бу давлат мўғуллар тасарруфига ўтган; Керайитларнинг аксарияти кейинчалик мўғуллар истилосида қатнашган. Кераётларнинг бир гуруҳи ХИИИ аср охирида Озарбайжоннинг жанубига келиб, маҳаллий халқлар билан аралашиб кетган.

Керайитларнинг бир қисми Чингизхондан енгилгач, Дашти Қипчоққа қочиб келиб ўрнашган ва кейинчалик (ХИВ аср) Дашти Қипчоқ ўзбекларининг қабила иттифоқига қўшилиб ислом динини қабул қилган. ХВИ аср бошида Шайбонийлар билан бирга Мовароуннаҳрга кириб келган ва кейинчалик ўтроқлашиб ўзларининг қабила-уруғ номларини унутиб, ўзбеклар таркибига сингиб кетган. "Насабномайи ўзбек" ва "Асомийи наводу ду фирқайи ўзбек" ("Тўқсон икки ўзбек қабиласи исми") асарларида бошқа ўзбек уруғ қабилалари қаторида санаб ўтилган. Дашти Қипчоқда қолган керайит қозоқлар, бошқирдлар ва нўғойлар таркибига кирган. Ўзбекистонда 1920—1926-йиллар маълумотларига кўра, керайитлардан Жиззах уездида 600 киши, Каттақўрғон уездида 250 киши ва Бухоро воҳасида 230 киши яшаган.

Қозоқларнинг Кичик жуз таркибига кирган керайитлар ХИХ асрда Сирдарё бўйларида кўчманчилик қилган. Керайитларнинг тамғаси ± шаклда бўлган.[1]

Адабиёт

  • Рашид-ад-дин, Сборник летописей, т.1, кн. 1, М.—Л., 1952;
  • Абдулғозий, Шажарайи турк, Т., 1992;
  • Ахмедов Б.А., Историко-географическая литература Средней Азии ХВИ—ХВИИИ вв. Писменниэ памятники, Т., 1985;
  • Радлов В.В., Из Сибири, М., 1989.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил